Антик давр психологияси
«Психология фан сифатида руҳ хақидаги таълимотдан бошланиши керак эди. Руҳ хақидаги таълимот одамзот томонидан илгари сурилган биринчи илмий гепотеза»дир деб ёзади Л.С. Выготский .
Анита - руҳ хақидаги қарашлар ибтидоий жамоа давридаёқ мавжуд бўлган бўлсада эр. ав. II асрда табиат ва инсон хақидаги тасаввурлар туб бурилишга учраб, антик оламда дастлабки руҳ хақидаги илмий фаразлар пайдо бўла бошлайди. Илмий психология ва ундаги барча муаммоларнинг боши шу ердадир.
«Қайси йўллар билан бормагин, барибир руҳнинг чегарасига боролмайсан» деган афоризм билан Эфеслик Гераклит / эр. ав. 530 -470 йиллар / индивидуал руҳ ва коинот бирлиги ғоясини илгари сурди. Унга кўра барча нарса асосида олов ётаркан. Организмдаги олов учқуни психологиядаги - руҳдир. У «оловли ва нам» ҳолатда бўлади. Маст одам қаерга кетаётганини билмайди, чунки унинг психикаси намдир» - деб ёзади Гераклит. Унинг таъкидлашича руҳ нами умумий логос қонунлари билан белгиланади. Бу фикр билан Гераклит барча психик ходисалар моддий дунё қонунларига буйсунишни таъкидламоқчи бўлди. Детерминизм принципини жуда содда кўринишда таърифламоқчи бўлди.
Милоддан аввалги бешинчи асрнинг иккинчи ярмида яшаб ўтган Юнон файласуфи Кратил шундай деган эди: «Гераклит (Буқрот) айтганидек, оқаётган сувга икки марта эмас, ҳатто бир марта ҳам шўнғиб бўлмайди. Чунки нима ҳақда гапирмайлик, биз тугал фикр айтиб улгурмасимиздан узлуксиз ўткинчилик қонунига бўйсунувчи ҳар қандай воқеликнинг моҳияти ўзгариб кетади». Лекин унинг ғоялари психик ҳаётни ҳамма эшикларини очишга калит бўла олмас эди. Гераклит ўзидан олдин ўтган милет мактаби, файласуфлари Фалес, Анаксимандр, Анасименларнинг руҳ бўлинмаслиги тўғрисидаги фикрларини издошидир.
Фалеснинг ушбу фикрлари бизнинг нуқтаи назаримизча ҳали ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган. Уни қуйида келтирамиз:
- Энг гўзал нарса нима?
- Одам чунки у Тангрининг маҳсулидир.
- Энг тез нарса нима?
- Ақл у ҳамма нарсани ортда қолдиради.
- Ҳаммадан донороқ нарсачи?
- Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.
- Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
- Умид, чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.
- Энг кучли нарса нима?
- Зарурият, чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.
- Энг қийин нарса нима?
- Ўзни англаш.
- Энг осон нарса-чи?
- Ўзгаларга маслаҳат бериш.
- Кимни бахтли санаш мумкин?
- Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.
- Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
- Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |