9.
Чарчамоқ, қийнапмоқ.
Ўлар холатга келадиган даражада
қоримоқ, ўта мушкул ахдолга тушмоқ.
Кўрмайсизми, чакалок тинчимаяпти. Ўзим итдай
чарчаган-
ман
(Ў. Ҳошимов. Урушнинг сўнгги қурбони). Бултур ўзимиз
хам итдай
қийналдик
, бола-чақамиз ҳам бўлганича бўлди
(М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Итдай
чарчаганимиз
учун юмшоқ ўринга таппа ташлагимиз келарди (X. Султон. Бо-
бурийнома). Кўксаройдан итдай
чарчаб
қайтган амир Султон
Жондор тўшакка кириб, энди кўзи илинган ҳам эди, кимдир ел-
касидан секин туртди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси).
10.
Қутурмоқ.
Ҳаддан ортик жахлга минмок, жуда ҳам хадди-
дан ошмок.
Аваз ҳали бундан бешбаттар аччиқ шеърлар битишини, бу
шеърлари хонни,
хон валиахдини, аркони давлатни беҳаловат
этиб, итдек
қутуртириб
кўйишини билмайди (С. Сиёев. Ёруғ-
лик). Қонга ташна итдай
қутуриб,
Учраганга чангап солади
(Т. Жўра. Шамол).
11.
Яшамоқ, турмуш кечирмоқ.
Нихоятда ночор, қийин, аф-
тода аҳволда умргузаронлик килмок.
Бу ерда на илму фанни, на санъатни, на кўшиқни тушуниша-
ди; ҳаммалари ота-боболаридан колган катакларда итдай
тур-
муш кечиришади
(Н. Эшонқул. Момокўшиқ).
12.
Ичмоқ.
Орқа-олдига карамай, меъёридан жуда ортиқ да-
ражада, кўп спиртли ичимлик истеъмол қилмоқ.
Бир куни итдек
ичиб
келганида, чолим рахматли каттик койи-
ди, жуда каттик койиди (X. Султонов. Ажойиб кунларнинг би-
рида). Олдин унака эмасди,
хозир итдек
ичади
(Ў. Ҳошимов.
Дунёнинг ишлари). Азонлаб бориб Мансур акадан узр сўрадим:
«Мен ўшанда аҳмоқлик қилган эканман. Итдай
ичиб,
нима де-
ганимни билмабман...» (С. Сиёев. Ой бориб, омон келинг). Оҳо,
бу кишини каранг-а?.. Итдай
ичиб олиб,
туҳмат қилади. Энди
шуниси етмай турган эди (А. Жўраев. Қайтим).
КУЧАЛА ЕГАН ИТДАЙ
Тиришмоқ,
кийналмок, жуда хам нотинчланмок. Одам ха-
кида; кучли салбий муносабат ифодапанади.
Недир ўт ичра бемажол инграниб, аранг эс-ҳушимни ўнглар
эканман, аввал ғира-шира ёруғда сокин товланаётган девор-
даги картиналарни илғадим, ўзим эса кайси бир дастгох ёни-
да кучала еган итдек
тиришиб
ётардим... (А. Дилмурод. Хаёл
чўгланиши). Ўшанда... тепки еб, қалин
арчалар орасида кучала
еган итдай ғингшиб ётаркан, энди ўлсам керак, деган ўйга бор-
ганди (Н. Норкобилов. Тоғдаги ёлғиз одам). Кучала еган итдек
100
www.ziyouz.com kutubxonasi
чодирида у ёқдан бу ёкка агнаб, ухлолмаса керак, - деди Идику
чодир тўрига оғир чўкаркан (Н. Қобул. Тахт тагидаги зиндон).
МУСОФИР ИТДАЙ
Думини қисиб юрмоқ;
бегонадай ажрапиб турмок. Торти-
ниб, кўп нарсадан ўзини тийиб, бошқалардан ўзини кам тутиб
яшамок.
Мен ўз юртимда мусофир итдай
думимни қисиб юриш ш
хохламайман (А. Қаххор. Қўшчинор чироклари). Мендай бегона
одам мусофир итдай кўзга ташланишим мумкин (Т. Абдураззоқ.
Сарсон бўлган асар).
ит
к у в г а н д а й
Қочмок, югурмок. Қўркув билан шошилинч,
тез харакат-
ланмок.
Йигит ит қунгандай шошиб уйига кириб кетди (Н. Жалолид-
дин. Тупроқ). Мен Қизилкоя кошидаги дўнгда қўйларимни ёйиб
юриб эдим, у киз рахматли, ит кувгандай коя ёқалаб пирпирак-
дай елиб келди-да, Оқартошга тушиб колиб, пайрахадай пастга
эниб кетди (Н. Норкобилов. Тоғдаги ёлғиз одам). Ҳей. мунча ит
кувгандай хансирайсан? (X. Сафаров. Тўти Момо).
Do'stlaringiz bilan baham: