“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Молия вазири ўринбосари
Д. Султанов
«__» _____________ 2021 й.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ УСЛУБИЁТИ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
НИЗОМИ
Тошкент 2021 йил
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаментининг
НИЗОМИ
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб юритилади) Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаментининг (кейинги ўринларда – Департамент деб юритилади) асосий вазифаларини, функцияларини, хуқуқларини, жавобгарлигини, фаолиятини амалга ошириш ва ҳисобдорлик, шунингдек Департамент ходимларининг функционал вазифалари ва жавобгарлик доираларини белгилайди.
2. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик – деб юритилади) Марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Вазирликнинг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ва амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш вазифаларини амалга оширади
3. Департамент фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси молия вазири томонидан вазир ўринбосарларининг бирига юклатилади.
4. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис палаталари, Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мазкур Низом ҳамда бошқа қонун хужжатлари асосида фаолият юритади.
5. Департаментнинг расмий номланиши:
давлат тилида:
тўлиқ – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти;
рус тилида:
тўлиқ – Департамент методологии бухгалтерского учета и аудита;
на английском языке:
тўлиқ – Department of methodology of accounting and auditing;
6. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
II БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
7. Департамент ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:
1. Бухгалтерия ҳисоби услубиётини такомиллаштириш бўлими;
2. Аудит услубиёти ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш бўлими
3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими.
Департамент директорига ўз ваколати ва штатлари доирасида мавжуд ташкилий тузилмани такомиллаштириш ҳамда ходимларни лавозим пиллапоясида ўстириш мақсадида тасдиқланган штатлар доирасида қонунчиликка асосан тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича раҳбариятга таклифлар бериш хуқуқи берилади.
III БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |