10. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эга: Департаментга юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳар томонлама ўрганиш ва сифатли бажариш учун зарурий ахборотларни ташкилотлар, тегишли давлат органларидан сўраш, шу жумладан ўзаро электрон ҳамкорлик қилиш йўли билан;
белгиланган тартибда аудиторлик ташкилотларидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ахборотларни олиш;
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган аудиторлик ташкилотининг ходими тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига тадбиркорлик субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳайъатига белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ташкил қилиш ва услубиёти масалаларини кўриб чиқиш учун киритиш;
халқаро ташкилотлар билан бухгалтерия ҳисоби ва аудит масалалари бўйича музокараларда иштирок этиш.
11. Департамент ходимларининг мажбурияти: ушбу Низом ва бошқа ҳужжатлар билан ўзларига юклатилган вазифа ва мажбуриятларини бажариш;
таркибидаги бўлимлар фаолиятида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларлари бўйича Молия вазирлиги рахбариятини хабардор қилиш;
Молия вазирлигининг Мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлил департаменти билан қонун ҳужжатларига мувофиқ Молия вазирлигининг очиқлигини таъминлашга тегишли масалалар бўйича мунтазам равишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
департаментга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;
ижро интизомига риоя этиш;
ўз профессионал билимларини мустақил равишда ошириб бориш.
V БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ РАҲБАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ
12. Департамент директорининг функционал вазифалари: Департаментга умумий раҳбарлик қилиш, Департаментга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;
Департамент фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастурлар ва тадбирлар бажарилишини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Молия вазирининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
департамент ходимларининг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
департамент ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Ходимларни малака оширишга ва халқаро семинарларда иштирок этиш учун юбориш;
департамент фаолиятига ишларни ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
департамент ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш