Bog'liq гладкий бухгалтери ва аудит Департамент низоми 15.09.2021 2stuhmb
б). аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича: аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
аудит соҳасидаги халқаро тажрибанинг умумтанолинган принциплари ва хорижий мамлакатларнинг илғор амалиёти асосида аудит услубиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини аудитнинг принциплари ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади;
аудит масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади, шунингдек маслаҳатлар беради, расмий хулосаларни тайёрлайди;
аудиторларнинг республикажамоат бирлашмалари, ҳамда халқаро ташкилотлар билан аудитнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида имплементация қилиш ва тан олиниши масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;
бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланган аудиторлар малакасини ошириш курслари дастурларини келишиб беради;
аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ва услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
аудитор малака сертификатини олишга талабгорлар учун малака талабларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни амалга оширади;
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрининг, аудиторлик ташкилотлари реестрининг юритилишини ва Молия вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди;
тадбиркорлик субъектларда аудит масалалари билан боғлиқ хўжалик ишларини суд йиғилишларида кўриб чиқишда Молия вазирлиги номидан белгиланган тартибда иштирок этади;
манфаатдор шахсларга аудит соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ва аудит масалаларига бағишланган илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ўтказишда иштирок этади;
аудиторлик ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларини бузиш фактлари тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ёки аудиторлик ташкилотлари фаолиятини риск-таҳлил қилиш якунлари бўйича ташаббус тарзида ҳамда аудиторлик ташкилотлари иши сифатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли орган билан келишган ҳолда текширувлар ўтказади;
аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари тўғрисидаги қарор лойиҳаларини тайёрлайди ва расмийлаштиради, шунингдек мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилади;
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ўзаро электрон алоқаларни ўрнатишга мўлжалланган дастурий мажмуасини такомиллаштириш ишларини ташкил этади.
в) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари жорий этилишини, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботлар МҲХС асосида ўз вақтида эълон қилинишини мониторинг қилиш бўйича: бухгалтерлар ва аудиторларнинг республикажамоат бирлашмалари, ҳамда халқаро ташкилотлар билан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида имплементация қилиш ва тан олиниши масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини, аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ва услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари жорий этилишини, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ўз вақтида эълон қилинишини ваколатли органлар билан бирга мониторинг қилади;
ўқув жараёнининг сифатини, имтиҳонларни ўтказиш ва натижаларини баҳолашнинг шаффофлигини таъминловчи молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича сертификатлашнинг самарали тизимини жорий этишда кўмаклашади;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини, ҳамда уларга киритиладиган ўзгартиришларни доимий равишда давлат тилига таржима қилинишини ташкил қилади;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган ва эълон қилинган молиявий ҳисоботлар сифатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи назоратдан ўтказади;
Департаментнинг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар, ахборот тусидаги шарҳлар, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан учрашувлар ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ахборотлар, департамент фаолияти соҳасига тегишли бўлган асосий кўрсаткичлар ва маълумотлар, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ эълон қилиниши (чоп этилиши) талаб этиладиган бошқа ахборотларни тайёрлайди ва Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилади;