3.5. Машғулотлар ва турли тадбирлар оралиғида телефон орқали сўзлашиш учун хонадан йўалакка ёки фойега чиқиш, паст овозда ва қисқа мулоқот қилиш зарур.
3.6. Фавқулодда вазиятлар вужудга келган тақдирда марказда телефондан фойдаланиш чекланмайди.
3.7. Марказнинг ўқитувчилари ва бошқа ходимлари ўқув машғулотлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Дарсдан ташқари вақтда таълим олувчилар иштироқида телефондан фойдаланишни имкони борича чеклашлари шарт.
Ўқиш ва дам олиш вақтини тартибга солиш талаблари
4.1. Марказда ўқув машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси асосида тузилган дарс жадвали бўйича олиб борилади.
4.2. Академик соатнинг давомийлиги 80 минут. Ўқув машғулоти бошланиши ва тугаши ҳақида ўқитувчи ва талабалар қўнғироқ билан огоҳлантирилади. Ҳар жуфтлик машғулотлар ўртасида 10 минут танаффус белгиланади.
4.3. Ўқув куни давомида тушлик танаффус 30 минутдан ошмаслиги керак. Дарс бошлангандан кейин барча ўқув хоналарида тинчлик ва тартиб таъминланиши лозим. Ўқув машғулотларини бўлиш, дарс пайтида аудиторияга сабабсиз кириш ва чиқиб кетишга йўл қўйилмайди.
4.4. Ҳар бир ўқув машғулоти бошлангунга қадар (машғулотлар орасидаги танаффус пайтида) аудитория, лаборатория, ўқув устахоналари ва кабинетларида ўқитувчилар(ишлаб чиқариш таълими усталари) зарур ўқув қўлланмалар ва ускуналарни дарсга тайёрлайдилар.
5. Гуруҳ ички тартиб-қоидалари
5.1. Ҳар бир гуруҳда гуруҳ мураббийси томонидан интизомли ва дарсга улгурувчи талабалар ичидан гуруҳ сардори белгиланади. Гуруҳ сардори бевосита бўлим бошлиғи ва гуруҳ мураббийсига бўйсунади, ўз гуруҳида уларнинг барча кўрсатма ва буйруқларини бажаради.
5.2. Гуруҳ сардорининг вазифасига қуйидагилар киради:
а) ўқув машғулотларининг ҳамма турлари бўйича талабаларни шахсан ҳисобга олиш;
б) ҳар куни гуруҳ мураббийига дарсга келмаган ва кечиккан талабалар тўғрисида, уларнинг сабабларини кўрсатган ҳолда маълумот бериш;
в) маъруза ва амалий машғулот дарсларида гуруҳда ўқув фанининг боришини кузатиш, шунингдек, ўқув ускуналари ва жиҳозларнинг сақланиши ҳақида жавобгарлик;
г) гуруҳ талабалари ўртасида дарслик, ўқув қўлланмаларини ўз вақтида олиш ва тарқатишни ташкил қилиш;
д) бўлим бошлиғи томонидан машғулотлар жадвалига киритилган ўзгаришларни талабаларга етказиш;
е) ҳар куни тартиб бўйича гуруҳ навбатчисини белгилаш.