Низом I. Умумий қоидалар


V. “Ёшлар парламенти” фаолиятини ташкил этиш



Download 40,35 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi40,35 Kb.
#76398
1   2   3   4
Bog'liq
0.2. Низом

V. “Ёшлар парламенти” фаолиятини ташкил этиш


21. “Ёшлар парламенти” фаолиятининг ташкилий шакли унинг қоида тариқасида, йилига камида икки марта ўтказиладиган ялпи мажлисларидир. “Ёшлар парламенти” мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади.
“Ёшлар парламенти” мажлисларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби “Ёшлар парламенти” Регламентида белгиланади.
22. “Ёшлар парламенти” киритилган масалалар юзасидан, шунингдек “Ёшлар парламенти”нинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
“Ёшлар парламенти” қарорлари “Ёшлар парламенти” аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
23. “Ёшлар парламенти” ўз таркибидан Ёшлар парламентининг Раиси
ва унинг икки нафар ўринбосарларини умумий сонининг кўпчилик овози билан “Ёшлар парламенти”нинг ваколати муддатига сайланади.
“Ёшлар парламенти” Раиси:
1. “Ёшлар парламенти”нинг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
2. “Ёшлар парламенти” муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3. “Ёшлар парламенти” қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
4. “Ёшлар парламенти” аъзолари ва қўмиталарга вазифаларни тақсимлайди;
5. “Ёшлар парламенти” томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган ёшларга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этади;
6. “Ёшлар парламенти” халқаро алоқалар бўйича тарафлар билан ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликка киришади;
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларида Ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритади;
8. “Ёшлар парламенти” қарорларини имзолайди;
9. “Ёшлар парламенти” қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
10. Ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни ҳал этади.
Раис ўринбосарлари “Ёшлар парламенти”нинг ўзига топширилган қўмиталари ишини самарали ташкил этиш учун масъул бўлади, Раиснинг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда Раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажариб туради.
24. “Ёшлар парламенти”нинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида “Ёшлар парламенти” Кенгаши тузилади.
“Ёшлар парламенти” Кенгашининг таркибига Ёшлар парламенти Раиси, унинг ўринбосарлари, Ёшлар парламенти қўмиталарининг раислари киради.
“Ёшлар парламенти”нинг Кенгаши:
1. “Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;
2. Қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
3. Ёшлар масаласига оид таклифлар лойиҳасини “Ёшлар парламенти” кўриб чиқиши ёки уни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;
4. “Ёшлар парламенти” аъзосининг туман (шаҳар)даги ишини ташкил этишга кўмаклашади;
5. “Ёшлар парламенти” фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
“Ёшлар парламенти” Кенгашига “Ёшлар парламенти” Раиси раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
25. “Ёшлар парламенти” томонидан унинг аъзолари орасидан “Ёшлар парламенти”нинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
“Ёшлар парламенти” Раиси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
“Ёшлар парламенти”да қуйидаги қўмиталар тузилади:
1. Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари қўмитаси;
2. Маданият ва саънат масалалари қўмитаси;
3. Жисмоний тарбия ва спорт масалалари қўмитаси;
4. ОАВ ва инновация масалалари қўмитаси;
5. Маънавият-маърифат ва китобхонликни ривожлантириш масалалари қўмитаси;
6. Фан-таълим масалалари қўмитаси;
7. Волонтёрликни ривожлантириш масалалари қўмитаси;
8. Соғлиқни сақлаш, экология ва ижтимоий масалалари қўмитаси;
9. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиргорлигини ривожлантириш масалалари қўмитаси;
10 Туризм ва халқаро масалалар қўмитаси.
“Ёшлар парламенти” қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида “Ёшлар парламенти” қарорлар қабул қилади.
“Ёшлар парламенти” қўмиталарининг фаолияти тартиби “Ёшлар парламенти” Регламентида белгиланади.
26. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлар парламенти”нинг Котибияти вазифасини бажаради.
“Ёшлар парламенти”нинг Котибияти тузилмаси, штатлари, ходимларининг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланади.
“Ёшлар парламенти”нинг Котибияти ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари “Ёшлар парламенти”нинг ваколат муддатига боғлиқ бўлмайди.


V. Якунловчи қоидалар


27. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси томонидан “Ёшлар парламенти” аъзоларига давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларга ишга қабул қилинишлари жараёнида тавсифномалар берилиши мумкин.
28. “Ёшлар парламенти” қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Download 40,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish