Низом I. Умумий қоидалар



Download 28,25 Kb.
bet1/4
Sana01.09.2022
Hajmi28,25 Kb.
#848004
  1   2   3   4
Bog'liq
2. Мураббийлар Кенгаши


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2017 йил _____ июлдаги _______-сонли буйруғига
2-илова


Олий таълим муассасаларининг Мураббийлар кенгаши тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом олий таълим муассасасидаги Мураббийлар кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Мураббийлар Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) “Таълим тўғрисида”ги ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунлар, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликларнинг тегишли буйруқлари ҳамда олий таълим муассасаси (кейинги ўринларда матнда ОТМ деб юритилади) Низомига таянган ҳолда фаолият юритади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мураббий – муайян академик гуруҳга бириктирилган, шу гуруҳдаги талабалар билан маънавий-ахлоқий тарбия ишларини олиб борадиган, мазкур гуруҳ учун умумий жавобгар бўлган профессор-ўқитувчи;
Мураббийлар Кенгаши – ОТМдаги барча мураббийларни бирлаштирадиган, уларнинг фаолияти бўйича услубий методик ёрдам беришга қаратилган Кенгаш.


II. Кенгашнинг мақсади ва вазифалари

4. Кенгаш гуруҳ мураббийларининг талаба-ёшлар билан олиб бораётган таълим ва тарбияга доир ишларини мувофиқлаштириш, ёшларни баркамол, миллий ғояга садоқатли, жамиятнинг ижтимоий фаол аъзоси қилиб тарбиялаш ишларида ўқув-методик кўмак бериш ва улар устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.


5. Талабаларни миллий руҳда тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, ўз билимларини мунтазам ошириб бориш каби фазилатларни шакллантириш Кенгашнинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Бундан ташқари, Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • гуруҳ мураббийларининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

  • олий таълим муассасасида жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини амалга ошириш;

  • олий таълим муассасаси Ота-оналар Кенгаши ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар кафедралари ўқитувчилари билан ҳамкорликда таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, талабаларнинг руҳий олами юзасидан сўровномалар ҳамда психодиагностика ишларини амалга ошириш, натижалари бўйича олий таълим муассасаси ректорига ахборот киритиш;

  • талабаларнинг ота-оналари, маҳалла ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликдаги ишларни тизимли йўлга қўйиш;

  • халқаро ҳамда Ўзбекистон ҳаётига тегишли муҳим саналарга бағишланган тадбирлар ташкил қилиш ва уларнинг аҳамиятини очиб беришда мураббийларга кўмаклашиш, тадбирларни юксак савияда ўтказишга ёрдам бериш;

  • ОТМдаги “Ахборот гуруҳи” ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими билан доимий ҳамкорликда фаолият юритиш, гуруҳ мураббийларини ҳар ҳафта ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” учун материаллар билан таъминлашда иштирок этиш;

  • талабалар турар жойлари ва ижарада турувчи талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ва яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • талабаларнинг бўш вақти тақсимотини ўрганиш, материалларни йиғиш ва таҳлил қилиб бориш;

  • талабаларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дам олишини ташкил қилиш, “Маънавият куни” ва “Маънавият ҳафталиги” доирасида уюштириладиган тадбирлар, саёҳатларни ташкил этишда яқиндан кўмаклашиш;

  • академ гуруҳларда суҳбатлар ўтказиш орқали олий таълим муассасаси фаолиятига доир фикр-мулоҳазаларни ўрганиш ва умумий ҳолатни яхшилаш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;

  • мураббийларнинг дунёқарашини кегайтириш, маънавий-маърифий билимларини ривожлантириш мақсадида ўқув семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа турдаги тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш.

6. Мураббийлар Кенгашининг асосий функциялари:

  • олий таълим муассасасида талаба-ёшларнинг умуминсоний ва миллий қадриятларни эъзозловчи инсонлар бўлиб етишишидаги амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва ҳар бир мураббий фаолиятига йил якуни бўйича хулосалар чиқариш;

  • ўқув йили бошида гуруҳ мураббийлари томонидан йиллик иш режалари тузилишини назорат қилиш ва ижросини таъминлаш;

  • талаба-ёшлар онгига миллий ғояга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат тушунчаларини сингдириб бориш жараённи таҳлил қилиш;

  • гуруҳ мураббийлари томонидан академ гуруҳдаги ҳар бир талабанинг объектив маълумотномаси (психологик портрети) шакллантириш, келгуси ўқув йилида эса доимий янгилаб борилишини назорат қилиш;

  • ўқув йили давомида “Мураббийлик соатлари” ўтказиш жараёнини назорат қилиб бориш;

  • талабаларнинг имтиҳон топшириш жараёнларида қатнашиш, талабалар билимининг адолатли баҳоланиши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар)нинг буйруқлари, олий таълим муассасаси раҳбарияти ва факультет деканатларининг гуруҳ мураббийлари фаолияти билан боғлиқ буйруқлари, фармойишлари ва республикамиз ҳамда жаҳонда юз бераётган янгиликлардан академ гуруҳ талабаларининг хабардорлигини ошириш ва мазкур масала бўйича амалга оширилган ишлар мониторингини юритиш ҳамда тегишли ахборотлар тайёрлаш;

  • талабаларнинг кийиниш ва муомала маданияти, ОТМнинг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш даражасини ўрганиш ва тегишли кенгаш йиғилишларида ахборот бериш;

  • талабаларнинг интизомини мунтазам кузатиб бориш, талабаларнинг дарсга қатнашиш жараёнини таҳлил қилиш, текшириб бориш, талабаларни жамоат ишларига жалб қилиш жараёнини ўрганиш ҳамда Кенгаш раисига тегишли ахборотлар бериш;

  • гуруҳ мураббийлари томонидан ҳар бир талабанинг шахсий қизиқиши тўғрисида мукаммал маълумотлар базаси шакллантирилгани, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ишлар ташкил этилгани, талабаларнинг ота-оналари билан доимий мулоқотлар йўлга қўйилганини доимий назорат қилиб бориш;

  • иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни илмий ва бошқа турдаги тўгаракларга жалб этиш;

  • профессор-ўқитувчилар, жумладан, гуруҳ мураббийларининг академ гуруҳга раҳбарлик учун шахсий иш режасида белгиланган соатларнинг бажарилгани тўғрисида ҳар семестр якунида факультет деканига ёзма ахборот бериш;

  • янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида устоз-мураббийлар учун ўқув йили олди йиғилишларни ташкил қилиш;

  • мураббийлар учун ўқув йилига мўлжалланган намунавий режа ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш;

  • 1-босқич талабалари учун “Олий таълим муассасасининг Одоб-ахлоқ қоидалари” ва “1-босқич мактаби” тадбирларини уюштириш;

  • ҳар бир гуруҳдаги талабаларнинг маълумотлар банкини умумлаштириш;

  • олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишларида ахборот бериб бориш, шунингдек, ОТМ Илмий кенгашида бир йилда камида икки марта ҳисобот бериш;

  • ҳар уч ойда Кенгаш йиғилишини ўтказиш ва унда гуруҳ мураббийларининг ҳисоботларини тинглаш ҳамда кейинги уч ой иш режасини муҳокама қилиш;

  • гуруҳ мураббийларига методик ёрдам кўрсатиш, ҳисоботларни тинглаш, тегишли қарорлар қабул қилиш;

  • ҳар олти ой якуни бўйича намунали гуруҳ мураббийларини аниқлаш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш бўйича ОТМ раҳбариятига таклифлар киритиш;

  • Кенгаш раиси томонидан ўқув йили давомида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати”нинг йиллик иш режасини таҳлил қилиш ва тасдиқлаш;

  • долзарб масалалар бўйича талабалар ва соҳа мутахассислари иштирокида суҳбатлар уюштириш.




Download 28,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish