IV. Кенгаш раиси ва аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17. Мураббийлар Кенгашининг раиси Кенгашга умумий раҳбарлик қилиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
- олий таълим муассасаси ёки факультет раҳбарияти билан келишган ҳолда хоҳлаган гуруҳининг дарсларига кириш;
- олий таълим муассасасидаги барча Кенгашларнинг йиғилишларида иштирок этиш;
- олий таълим муассасасидаги мураббийлар фаолиятига доир таклифлар киритиш;
- олий таълим муассасаси Илмий кенгаши ёки бошқа кенгашларга мураббийлик фаолиятида камчиликка йўл қўйган ёки ички тартибни бузган мураббийлар бўйича таклиф киритиш;
- мураббийларни рағбатлантириш бўйича таклифлар бериш.
18. Мураббийлар Кенгаши раисининг мажбуриятлари:
- олий таълим муассасасидаги мураббийларни мазкур низом ва бошқа тартиб-қоидалар билан таништириш;
- бир ўқув йили давомида камида уч марта Мураббийлар Кенгаши йиғилишини ўтказиш;
- Мураббийлар Кенгаши ишини Мазкур Низом асосида олиб борилишини таъминлаш.
19. Мураббийлар Кенгаши аъзоси (мураббий)нинг ҳуқуқлари:
- мураббийлик гуруҳининг барча дарсларига ўқитувчи ва кафедра мудири билан келишилган ҳолда кириш;
- талабаларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, маданий-маиший ҳаётини яхшилашда ўз фикр ва таклифини киритиш;
- ўқув-тарбиявий соҳалардаги муаммоларни бартараф этишни деканатдан сўраш ва унга ечим топиш;
- факультет ва олий таълим муассасаси Кенгашида талабалар масаласи кўрилганда унда иштирок этиш;
- маданий тадбир ва спорт мусобақаларини ўтказишда олий таълим муассасаси раҳбариятидан ёрдам сўраш;
- ўз педагогик тажрибаларидаги янгиликларни амалиётда қўллаш, ёқлаш ва оммалаштириш;
- талабаларга тавсифнома ва тавсиянома бериш ва талабалар сафидан чиқариш масаласини ҳал этишда иштирок этиш;
- ички-тартиб қоидаларни бузган талабаларга нисбатан чора кўриш тўғрисида факультет ва муассаса раҳбариятига таклиф киритиш;
- талабалар ҳақидаги деканатдаги маълумотлардан тўла фойдаланиш;
- лозим бўлганда талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- талаба ва ўқитувчи ўртасидаги муаммоли вазиятни адолатли ҳал этишда иштирок этиш;
- талабанинг ота-онасига мурожаат қилиш ва унинг хатти-ҳаракати ҳақида маълумот бериш;
- талабани рағбатлантириш бўйича таълим муассасаси раҳбариятига таклиф киритиш;
- ижарада яшайдиган, яқин қариндоши ёки танишининг уйида яшайдиган талабалар хусусида маҳалла раислари ва профилактика нозирлари билан алоқа ўрнатиш;
- белгиланган тартибда устама ҳақ ва рағбат олиш.
20. Мураббийлар Кенгаши аъзоси (мураббий)нинг мажбуриятлари:
- ахборот йўналишида: талабаларни талабалик бурчи ва олий таълим муассасаси ички тартиб-қоидалари ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги сўнгги янгиликлар билан таништириш;
- ташкилий йўналишда: гуруҳда сиёсий ахборот дарси, суҳбат, баҳс, савол-жавоб, учрашувлар ўтказиш; гуруҳлараро мусобақалар ташкил этиш; талабаларни олий таълим муассасаси, кафедраларнинг маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ва жамоат ишларига жалб этиш; талабалар турар жойида, ижарада ёки яқин қариндошиникида турувчи талабалар билан алоҳида ишлар олиб бориш;
- назорат йўналишида: талабаларнинг руҳий, ахлоқий, маънавий-маърифий хусусиятларини ва улар ҳақидаги шахсий маълумотларни ёритувчи кундалик ҳамда мураббий дарси ва иш режадаги турли хил тадбирларни қайд қилиш журналини тутиш ва уни тартибли юритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |