Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бухоро солиқ техникумида “Энг яхши ўқитувчи” ва “Энг яхши ўқувчи” номинациялари бўйича кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар.
1. “Энг яхши ўқитувчи” ва “Энг яхши ўқувчи” номинациялари бўйича кўрик танлови (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) техникум ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни билиши ҳамда уларни амалиёт жараёнида қўллаш, бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.
II. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби.
2. Танлов техникум ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
3. Танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш иш берувчи ташкилотларнинг вакилларидан таркиб топган ташкилий ишчи гуруҳи зиммасига юклатилади.
4. Танлов икки босқичда ўтказилади.
5. Танловнинг биринчи саралаш босқичи 18-20-феврал кунлари ўтказилади. Танловнинг саралаш босқичи гуруҳ ўртасида ташкил этилади ҳамда ишчи гуруҳ томонидан 10 кун олдин эълон қилинади.
6. Танловнинг саралаш босқичида гуруҳнинг барча ўқувчилар иштирок этишлари мумкин;
7. Танловнинг саралаш босқичи натижасига кўра ҳар бир гуруҳдан энг яхши қатнашган 1 нафар ўқувчи танлаб олинади, ва якуний босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
8. “Энг яхши ўқитувчи” номинацияси бўйича энг яхши ўқитувчини аниқлаш учун, ўқитувчининг ўз мутахассислиги бўйича билим даражаси, дарс ўтиш маҳорати, ўқувчиларни бир мақсад сари эргаштира олиши, дарсларда янги маълумотлардан фойдаланиб ўтиш методикасини аниқлаш мақсадида гуруҳ ўқувчилар ўртасида аноним сўровнома ўтказилади;
9. Сўровнома натижасига кўра энг кўп овозга эга бўлган ўқитувчи “Энг яхши ўқитувчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритади.
III. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари.
10. Танлов 3 та шарт асосида ўтказилади.
1. Солиқ қонунчилигида киритилаётган янгиликлар бўйича тақдимот тайёрлаш.
2. Компютер саводхонлиги.
3. Бухгалтерия ҳисоби бўйича амалий топшириқларни бажариш.
12. Танловнинг биринчи шартида гуруҳ ўқувчилари ўзлари таълим олаётган мутахассислик фанларидан солиқ қонунчилигида киритилаётган янгиликлар бўйича (PPT) тақдимот тайёрлайди ва тақдимотни ҳимоя қилади. Тақдимот 30 баллик тизимда баҳоланади. Тақдимот учун 7 дақиқа вақт берилади.
13. Танловнинг иккинчи “Компьютер саводхонлиги” шарти бўйича иштирокчиларнинг Microsoft Word Document дастури, Microsoft Excel дастури, Microsoft Power Point Presentation дастурларида мустақил ишлаши, дастурий маҳсулларда ишлай олиши. 5 дақиқа вақт берилади ва 40 баллик тизимда баҳоланади.
14. Танловнинг учинчи шартида иштирокчиларга “Бухгалтерия ҳисоби” фанидан 3 та амалий топшириқ берилади;
Иштирокчи ишчи гуруҳи томонидан олдиндан тайёрланган ва муҳрланган саволлар солинган конвертлардан бирини танлайди.
Амалий топшириқларни бажариш учун 10 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир амалий топшириқ 10 баллик тизим асосида баҳоланади. 10 баллик тизимда баҳоланади.
15. Танлов шартларини баҳолаш, ғолиблар ва бошқа иштирокчиларни тақдирлаш ташкилий ишчи гуруҳи томонидан тузиладиган ҳакамлар ҳайъати томонидан амалга оширилади.
Ҳакамлар ҳайъати таркибига Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари киритилади.
16. Танловда энг кўп овоз олган 1 нафар ўқитувчи ва энг кўп балл олган 1 нафар ғолиб деб топилади ва Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг қимматбаҳо совғаси ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |