Нерв системаси касалликлари



Download 62,58 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi62,58 Kb.
#41352
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
системаси касалликлари

Олигодендроглиоцитлар ўсимталари сонининг камроқ бўлиши, ядролари-нинг бир мунча тўқ ва майда бўлиб, лимфоцитларга ўхшаб туриши билан астроцитлардан фарқ қилади, бу ҳужайраларнинг ядролари атрофида оқиш гардиш бўлади. Бу турдаги глия ҳужайралари миянинг кулранг моддасида ҳам, оқ моддасида ҳам бор. Кулранг моддада улар нейронлар атрофидан жой олади ва шу сабабдан сателлит-ҳужайралар деб аталади. Олигодендроглиоцитнинг асосий вазифаси марказий нерв системасида жойлашган нерв ҳужайраларининг аксонлари учун миелин ҳосил қилишдир. Миелин олигодендроглиоцитларнинг мембранаси бўлиб, аксонларни спиралга ўхшаб ўраб туради ва таркибида асосий оқсил миелин моддасидан ташқари гликопротеид ҳам бўлади. Миелиннинг йўқолиб кетиши ёки деструкцияга учраши, - бундай ҳодиса демиелинловчи касалликларда кузатилади, - ё нерв импульслари ўтишининг кескин издан чиқишига ёки бутунлай тўхтаб қолишига олиб келади.
Эпендима ҳужайралари. Мия қоринчаларининг юзаси бир қават кубсимон шаклдаги ҳужайралар билан қопланган. Булар бирор жойда деструкцияга учраганида субэпендимал астроцитларда компенсатор пролиферация бошланиб, қоринчалар деворларида майда тугунлар пайдо бўлади (грануляр эпендимит). Захм ва бошқа патологик жараёнларда ана шундай тугунлар кузатилади. Эпендима ҳужайралари цитомеголавируслар учун нишондир.
Микроглия. Микроглия ҳужайралари мононуклеар-фагоцитар системага киради. Улар кўзга ташланмайдиган бўлади ва тўқ тусли майда-майда овал ядролар кўринишида топилади. Уларнинг цитоплазмаси, худди ўсимталари сингари, алоҳида бўёқлар билан бўялганидагина кўринади. Мия тўқимаси зарарланганида улар фаоллашиб, ядролари йирикроқ бўлиб қолади. Айни вақтда мия тўқимасида қондан пайдо бўладиган кўпикли макрофаглар топилади. Микроглия қай тариқа шундай макрофагларга айланиб қолади деган масала кўп баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Юқорида айтиб ўтилганидек, нерв системаси касалликлари жуда хилма-хил бўлиб, қон айланишининг бузилиши, яллиғланиш, дистрофия туфайли келиб чиқиши мумкин. Марказий ва периферик нерв системасининг ўсмалари ҳам каттагина ўринда туради.



Download 62,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish