Нерв системаси касалликлари



Download 62,58 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi62,58 Kb.
#41352
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
системаси касалликлари

Мияга қон қуйилиши

Љандай бўлмасин бирор травма бўлмасдан туриб, мияга ўз-ўзидан қон


қуйилиб қолишининг уч тури тафовут қилинади: мия тўқимасига қон қуйилиши, субарахноидал бўшлиққа қон қуйилиши, аралаш тарзда қон қуйилиши.


Мия тўқимасига қон қуйилиши


Мия тўқимасига қон қуйилиши (паренхиматоз қон қуйилиши) кўпинча майда артериялардан бири ёрилиб кетганида кузатилади, бундай ҳодиса одатда гипертензия маҳалида учрайди. Љон қуйилиши одатда аневризма борлигига боғлиқ деб ҳисобланади, шундай аневризма ёрилиб кетганида қон тўғридан-тўғри мия тўқимасига қуйилиб қолади.
Аневризмалар аксари базал ганглияларда, Варолий кўприги ва мияча ярим шарларида ҳосил бўлади, чунки гипертония касаллигида мия шу бўлимларининг томирлари ҳаммадан кўра оғирроқ ўзгаришларга учрайди. Аневризмалар мия ярим шарларининг оқ моддасида камроқ ҳосил бўлади. Аневризмалар артериола ва майда артериялар девориларида альтератив ўзгаришлар (плазматик ҳужайралар инфильтрацияси, некроз) билан бирга давом этиб борадиган ва эластик мембраналарининг ёрилишига олиб келадиган гипертония кризларидан кейин ҳосил бўлади. Бундай аневризма ёрилганида гематома юзага келади. Гематома мия тўқимасини емирмайди-ю, лекин унинг структура элементларини суриб қўяди. Шунинг учун бемор омон қолиб, гематома сўрилиб кетадиган бўлса, зарарланган мия қисмининг функцияси тўла-тўкис тикланиб аслига келиши мумкин. Љон қуйилишининг мия қоринчаларига ҳам қон ўтишига олиб келган хиллари анча оғир бўлади, улар ўлим билан тугайди. Мияга қон қуйилиши оқибатида глиомезодермал чандиқ ёки кисталар ҳосил бўлиши мумкин. Мияга қон қуйилганида гематомадан ташқари мия тўқимасида геморрагик инфильтрат ҳам юзага келиши мумкин, кўрув дўмбоқларида кўпинча шундай ҳодиса кузатилади.
Патологик анатомияси. Миянинг қон қуйилган жойининг ҳажми катта-лашиб, пушталари яссиланиб қолади ва миянинг ўрта қисми қон қуйилган жойнинг қарама-қарши томонига қараб тортилади (96-расм). Љон мия қоринча-ларига ҳам ёриб ўтган маҳалларда субарахноидал бўшлиқда, шунингдек Мажанди ва Лушке тешиклари атрофида қон лахталари топилиши мумкин. Љон қуйилган жой кесиб кўрилганида шу жой атрофида ҳам қон лахталари топилади. Миянинг ён қоринчалари уларда қон лахталари тўпланиб қолганлиги ҳисобига чўзилиб кетади. Агар бундай лахталар қоринчаларнинг фақат биттасида бўлса, унинг қарама-қарши томонидаги қоринча ясси тортиб туради. Агар Сильвий йўли ёки Монро тешиги тиқилиб қолган бўлса, гидроцефалия бошланиши мумкин.
Геморрагияларнинг сўрилиши макрофаглар пайдо бўла бошлаган вақтдан бошланади ва бир неча ой давом этиши мумкин. Бунда қон лахталари йўқолиб, глиоз зонаси билан ўралиб турган тирқишсимон камгак ҳосил бўлади. Бу камгакда талайгина гемосидерин ўтган макрофаглар топилади.
Миясига қон қуйилган касалларнинг 80 фоизи анамнезида гипертензия
бўлганлигини айтади. Бундан ташқари мия бошқа қисмларининг томирларида ҳам артериолалар склерози кўринишидаги ўзгаришлар - артериолалар девори-нинг қалин тортиб, гиалинлашганидан иборат ўзгаришлар топилади, бундай ўзгаришлар мия ярим шарларининг оқ моддасида айниқса аниқ-равшан кўзга ташланади. Базал ганглияларда жуда кўп ҳолларда артериялар деворининг қалинлашгани, ўчоқ тарзидаги атеросклероз борлиги, Вирхов-Робен камгаклари-нинг кўпайиб кетгани ва периваскуляр глиоз бошлангани кузатилади. Сезиларли атеросклероз ҳам топилиши мумкин.
Геморрагик инсультнинг клиник кўринишлари жараённинг олган жойига боғлиқ. Чунончи, калланинг орқа қисми ва мияча гематомасида қусиш бошланиб, даво қилингани билан қайтмайди, мия олдинги артериясининг ҳавзасига қон қуйилганида қўл-оёқларда спастик фалаж бошланади. Лекин қаерга қон қуйилганидан қатъий назар, беморларда калла ички босимининг ортиб кетганига хос белгилар пайдо бўлади, кома бошланиши мумкин.

Download 62,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish