Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet60/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Пластинали иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналар юпқа металл листлардан тайёрланган бир неча қатор параллел қат-қат бурма қилинган пластиналардан тузилган бўлади (8.10-расм). Пластиналар ўртасидаги каналлар икки гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳ каналларидан иссиқлик ташувчи агент ҳаракат қилса, иккинчи гуруҳ каналларидан эса иссиқлик қабул қилувчи агент ҳаракат қилади. Пластиналар А ва Б бош плиталари ва тортиш винти (схемада кўрсатилмаган) ёрдамида сиқилади, пластиналар оралиғига резинали қистирмалар жойлаштирилган. Б плитанинг юқориги чап штуцери орқали кирган иссиқ суюқлик (I) 4-5 ва 2-3 пластиналар оралиғидаги бўшлиқларни эгаллайди ва А плитадаги пастки ўнг штуцер орқали ташқарига чиқарилади. Совуқ суюклик эса (II) А плитадаги пастки штуцер орқали ускунага кириб, 1-2 ва 3-4 пластиналар оралиғидаги бўшлиқларни эгаллайди, сўнгра Б плитадаги юқориги ўнг штуцер орқали ташқарига чиқади.


а

б




8.10-расм. Пластинали исссиқлик алмашгич:
а) қурилманинг схемаси: А,Б – бош плиталар; 1-5-қат-қат бурма қилинган пластиналар; I, II -иссиқлик ташувчи агентлар;б) пластинанинг тузилиши;
1,4-резинали қистирмалар; 2,3-I-суюқлик учун тешиклар; 5,6-II-суюқлик учун тешиклар.

Саноат миқёсида ишлаб чиқарилаётган пластинали ускуналарнинг иссиқлик алмашиниш юзаси пластиналарнинг асосий ўлчамларига кўра 2 дан 600 м2 гача етади; бундай ускуналарни босимнинг қиймати 1,6 МПа гача ва иш муҳитнинг ҳарорати – 30 дан + 1800С гача ўзгарганда ишлатилади. Пластинали ускуналар суюқлик ва буғ (газ) ўртасида иссиқлик алмашинишни ташкил этишда совитгичлар, иситгичлар ва конденсаторлар сифатида фойдаланилади.


Пластинали иссиқлик алмашиниш ускуналари қалинлиги 1 мм бўлган металл листдан тайёрланади. Пластинали қат-қат бурамаларнинг кўндаланг кесими одатда баландлиги 4-7 мм ва асоси 14-30 мм бўлган тенг томонли учбурчак кўринишга эга. Бурамалар горизонтал, «арчасимон», горизонтал бурчак билан ва бошқа кўринишларда тайёрланади.
Пластиналарнинг материали – рухланган ёки коррозияга бардош пўлат, титан, алюминий, мельхиор. Ускунанинг таянчлари ва сиқувчи плиталари қалинлиги 8-12 мм бўлган углеродли пўлатдан тайёрланади. Бундай иссиқлик алмашиниш ускуналари жуда ихчам бўлиб, иккала иссиқлик ташувчиларни катта тезлик билан ўтказиш имкониятига ва юқори иссиқлик ўтказиш коэффициентига эга. Гидравлик қаршилиги эса кам. Бироқ, бундай ускуналар катта босимларга бардош бера олмайди, иссиқлик алмашгич таъмир қилингандан сўнг пластиналар орасидаги тегишли зичликни яна ҳосил қилиш қийин.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish