Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet57/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

II

II

I


II

II

I

I

I


2





8.3-расм. Кўп йўлли (қувурлар ичидаги бўшлиқ бўйича) иссиқлик алмашгич:
1-қопқоқ; 2-тўсиқлар; I, II-иссиқлик ташувчи агентлар.
Кўп йўлли иссиқлик алмашгичларда қувурларни секцияларга бўлиш учун ёки муҳитнинг ҳаракат йўлининг сонига қараб ускунанинг қопқоғи билан қувур тўрининг орасига тўсиқлар ўрнатилади (8.3, 8.4-расмлар). Бунда ҳар бир секциядаги қувурларнинг сони бир хил бўлиши керак.
Кўп йўллик иссиқлик алмашгичларда бир йўналишли ускуналарга нисбатан муҳитларнинг тезлиги йўлларнинг сонига қараб мутаносиб равишда ўзгаради.











8.4-расм. Кўпли йўлли (қувурлар ташқарисидаги бўшлиқ бўйича) иссиқлик алмашгич:
1-қобиқ; 2-йўналтирувчи тўсиқлар; I, II –иссиқлик ташувчи агентлар.

Саноатнинг барча тармоқларида 2, 4 ва 6 йўлли иссиқлик алмашгичлар ишлатилади. Чунки йўлларнинг сони ортиши билан гидравлик қаршилик ортиб, иссиқлик алмашиниш ускунасининг тузилиши мураккаблашади. Бир йўлли ва кўп йўлли қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичлар вертикал ва горизонтал ҳолатда бўлади. Вертикал иссиқлик алмашиниш ускуналарини ишлатиш қулай, уларнинг тузилиши содда ва кам жойни эгаллайди. Горизонтал иссиқлик алмашиниш ускуналари кўпинча кўп йўлли қилиб тайёрланади.


Қобиқ-қувурли ускуналарда қобиқ билан қувурлар орасидаги ҳаракатларнинг фарқига қараб қувур ва қобиқнинг узайиши ҳар хил бўлади. Шунинг учун қобиқ-қувурли ускуналар тузилишига кўра икки хил бўлади: 1) қўзғалмас тўрли иссиқлик алмашгичлар; 2) компенсацияловчи мосламали иссиқлик алмашгичлар (бундай ускуналарда қувурларнинг турли даражада узайишига имкон бор).
Қўзғалмас тўрли иссиқлик алмашгичларда иссиқлик таъсирида қувурлар ва қобиқ ҳар хил узаяди, шу сабабли бундай ускуналар қувурлар ва қобиқ ўртасидаги ҳароратлар фарқи катта бўлмаганда (500С гача) ишлатилади.
Ҳароратлар фарқи 500С дан катта бўлганда қувурлар ва қобиқнинг ҳар хил узайишини йўқотиш учун линзали компенсаторли (8.5-расм, а) ҳаракат-чан қувур тўрли (8.5-расм, б), U–симон қувурли (8.5-расм, в) ва бошқа турдаги қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналари ишлатилади.
Линзали компенсаторли бўлган ускуналар қувурлар ва ускуна девори ўртасидаги босим 6·105 Па гача бўлганда қўлланилади.







8.5-расм. Қобиқ ва қувурларнинг турлича узайишини компенсация қиладиган қобиқ-қувурлари иссиқлик алмашгичлар:
а) линзали компенсаторли; б) ҳаракатчан қалпоқчали; U-симон қувурли;
1-қобиқ; 2-қувурлар; 3-линзали компенсатор; 4-ҳаракатчан қалпоқча.
Ҳаракатчан қалпоқчали иссиқлик алмашгичлар ҳароратлар фарқи катта бўлганда ишлатилади. Бу ускунада пастдаги қувур тўри ҳаракатчан бўлиб, бунда қувурлар тўплами ускунанинг қобиғида ҳарорат таъсирида узайганда ҳам бемалол ҳаракат қилади. Қувурларнинг узайишини йўқотувчи компенсацияли ускуналарнинг тузилиши мураккабдир.
U–симон қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларда иссиқлик таъсирида қувурларнинг узайишидаги компенсацияни қувурларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун уларнинг тузилиши содда бўлиб, қувурлар тўплами битта қўзғалмас тўрга ўрнатилади. Бу ускуналарда қувурларнинг ички юзасини тозалаш қийин ва қувурларни тўрга жойлаштириш эса жуда мураккабдир.
Қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларда қувурлар тўрга уч хил усул билан жойлаштирилади: а) тўғри олтибурчаклик қирралар бўйлаб; б) концентрик айланалар бўйича; в) квадратнинг томонлари бўйлаб (8.6-расм, а, б, в). Кўпинча қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларда қувурлар тўғри олтибурчаклик қирралар бўйлаб жойлаштирилади, чунки бунда қувурлар ихчам жойлашиб, уларнинг сони кўпроқ бўлади. Айрим вақтларда қувурларнинг юзасини тозалаш осон бўлишини назарда тутиб қувурлар тўрга квадрат томонлари бўйлаб жойлаштирилади.







8.6-расм. Қувурларни қувур тўрларига жойлаштириш усуллари:
а) тўғри олтибурчакнинг қиррали бўйлаб; б) квадратнинг томонлари бўйлаб;
в) концентрик айланалар бўйлаб; 1-ускуна қобиғи; 2-қувурлар; t-қувурлар қадами;
d-қувурлар диаметри.
Қобиқ-қувурли ускуналарда юқори иссиқлик бериш коэффициентларига эришиш учун иссиқлик ташувчи агентларнинг тезлигини анча катта бўлиши керак: газлар учун 8-30 м/с, суюқликлар учун энг ками билан 1,5 м/с.
Қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналари қуйидаги афзалликларга эга: ихчам, металл кам сарф қилинади, иссиқлик алмашиниш юзаси катта, қувурларнинг ичини тозалаш осон. Бу ускуналар камчиликлардан ҳам ҳоли эмас: иссиқлик ташувчиларни катта тезлик билан ўтказиш қийин, қувурларнинг ташқарисидаги бўшлиқни тозалаш ва таъмирлаш имкони кам.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish