Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet17/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Центрифугалар. Эмульсиядаги суюқлик томчиларини ва суспензиядаги қаттиқ модда заррачаларини марказдан қочма кучлар майдонида ажратиб олиш жараёни центрифугалаш дейилади. Центрифугалаш жараёни центрифугаларда амалга оширилади.
Центрифугалаш пайтида ҳосил бўлган марказдан қочма кучлар чўктириш жараёнидаги оғирлик кучи ва фильтрлашдаги гидростатик кучларга нисбатан кўпроқ таъсир қилади. Шунинг учун турли жинсли системаларни ажратиш учун қўлланиладиган чўктириш ва фильтрлаш жараёнларига нисбатан центрифугалаш жараёни жуда самарали ҳисобланади.
Центрифугаларнинг асосий қисми горизонтал ёки вертикал ўққа жойлашган, катта тезликда айланувчи барабан бўлиб, у электродвигатель ёрдамида айланма ҳаракатга келтирилади. Марказдан қочма куч таъсирида суспензиядаги қаттиқ модда заррачалари чўкмага тушиб, суюқ фазадан ажралади. Суюқ фаза фугат дейилади. Ҳосил бўлган чўкма барабан ичида қолиб, суюқ фаза эса ажратиб олинади.
Турли жинсли аралашмаларни ажратиш принципига кўра центрифугалар уч турга бўлинади: 1) фильтрловчи центрифугалар; 2) чўктирувчи центрифугалар; 3) тарелкали сепараторлар.
Ажратиш коэффициентига кўра ҳамма центрифугалар икки гуруҳга бўлинади:

  1. Нормал центрифугалар (Ка ≤ 3600). Бундай центрифугалар суспензиялардан катта, ўртача ва майдароқ заррачаларни ажратиш учун ишлатилади.

  2. Нормал центрифугалар (Ка > 3600). Бундай центрифугалар майда заррачали суспензияларни ва эмульсияларни ажратиш учун қўлланилади.

2.8-расмда узлуксиз ишлайдиган центрифуганинг схемаси кўрсатилган. Ушбу центрифугада чўкма шнек ёрдамида ташқарига чиқарилади. Центрифуга қобиқ 1 ичида турли айланма тезлик билан айланувчи иккита барабандан ташкил топган. Цилиндрсимон барабан 8 да суспензиянинг чиқиши учун тешиклар 9 бор. Ушбу барабаннинг ичида шнек 4 бўлиб, чўкмани конуссимон барабан 2 нинг юзаси бўйлаб силжитиб туради. Ажратилиши лозим бўлган суспензия қувур 6 орқали цилиндрсимон барабаннинг ички қисмига киради ва тешиклар 9 орқали конуссимон барабаннинг ички бўшлиғига ўтади. Марказдан қочма куч таъсирида чўкма конуссимон барабаннинг четки юзасига улоқтирилади ва секин айлантурувчи шнек ёрдамида туширувчи тешиклар 3 томонга силжитилади. Тиндирилган суюқлик тешик 7 орқали ташқарига чиқарилади. Тўсиқ 5 эса ҳосил бўлган фракцияларни бир-бирига қўшилиб кетишга йўл бермайди. Бундай центрифугалар қаттиқ фазанинг концентрацияси катта бўлган майда дисперсли суспензияларни ажратиш учун қўлланилади.



2.8-расм. Узлуксиз ишлайдиган чўктирувчи центрифуга:
1-қобиқ; 2-конуссимон барабан; 3-туширувчи тешиклар; 4-шнек;
5-тўсиқлар; 6-суспензия кирадиган қувур; 7-фугат чиқадиган тешик.

Тарелкали сепараторлар узлуксиз ишлайдиган чўктирувчи ўта центрифугалар қаторига киради. Бундай центрифугаларнинг вертикал ротори бўлиб, суюқлик бир неча тарелкаларга тарқалади ва заррачаларнинг чўкиши ламинар режимда амалга оширилади. Тарелкали сепараторлар эмульсияларини ажратиш ва суюқликларни тиндириш учун ишлатилади. 2.9-расмда суюқликларни ажратишга мўлжалланган тарелкали сепараторнинг







2.9–расм. Тарелкали сепаратор:
1-эмульсия берадиган қувур; 2-тарелкалар; 3-зичлиги катта бўлган суюқликни чиқариш учун тешик; 4-зичлиги кичик бўлган суюқликни чиқариш учун ҳалқали канал: 5-қирралар.
схемаси кўрсатилган. Эмульсия марказий қувур 1 орқали роторнинг пастки қисмига юборилади, сўнгра тарелкалардаги тешиклар орқали уларнинг оралиқларида юпқа қатлам ҳолатида тарқалади. Оғирроқ бўлган суюқлик тарелкалар 2 нинг юзалари бўйлаб ҳаракат қилиб, марказдан қочма куч таъсирида роторнинг чети томон улоқтирилади ва тешик 3 орқали ташқарига
чиқиб кетади. Енгилроқ бўлган суюқлик роторнинг маркази томон силжийди ва ҳалқасимон канал 4 ёрдамида ташқарига чиқарилади. Суюқликнинг айланувчи ротордан орқада қолмаслиги учун ротор қирралар 5 билан таъминланади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish