Тиндириш ускуналари. Нефть-газни қайта ишлаш ва нефть кимёси корхоналарида турли тузилишга эга бўлган тиндириш ускуналари (нефть ушлагичлар, тиндиргичлар, қум ушлагичлар, газ сепараторлари ва ҳоказо) қўлланилади. 2.3-расмда таркибида нефтни ушлаган оқова сувларни нефтдан тозалаш учун мўлжалланган тиндириш ускунаси (нефть ушлагич) кўрсатилган. Узлуксиз ишлаб туришлик учун нефть ушлагич энг камида ўзаро параллел ишлайдиган иккита секциядан иборат бўлади. Ҳар бир секциянинг қобиғи 1 бўлиб, унинг ичида куракли транспортёр 4 жойлашган бўлади. Ушбу транспортёр узатма 3 ёрдамида ҳаракатга келтирилади ва оқова сув таркибидан юзага ажралиб чиққан нефть маҳсулотларини йиғиб ховузча 7 га туширади. Оқова сув юзасида йиғилиб қолган нефть маҳсулотларининг баландлиги 100 мм ошмаслиги керак. Одатда куракли транспортёр саккиз соат давомида бир марта ҳаракатга келтирилади. Ғалвирсимон тўсиқ 2 оқимнинг ускуна кўндаланг кесими бўйича бир меъёрда тақсимланишига ёрдам беради, яхлит тусиқ 6 эса тоза сув қатламини тиндириш қисмидан ажратиб туришга хизмат қилади.
2.3-расм. Нефть ушлагич:
1-қобиқ; 2-ғалвирсимон тўсиқ; 3-куракли транспортёрнинг узатмаси; 4-куракли транспортёр; 5-нефтни йиғувчи қувур; 6-тўсиқ; 7-чуқурча; 8-гидроэлеватор; 9-электр узатмали задвишкалар. Оқимлар: I-оқова сув; II-тозаланган сув; III-гидроэлеваторга бериладиган сув; IV-чиқинди.
Нефтушлагич қўл кучи билан ҳаракатланиб, нефть томчиларини ушлаб қолишга мўлжалланган қувурлар 5 билан ҳам жиҳозланган. Ҳовузчадаги чўкмалар гидроэлеватор 8 ёрдамида узатилади. Гидроэлеваторга сувни бериш ва чўкмани узатиш жараёнлари задвижкалар 9 ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир секцияга оқова сувлар алоҳида берилади. Оқова сувларнинг нефтушлагичлардаги ўртача тезлиги 5 мм/соат га тенг бўлади. Саноатда битта секциянинг иш унумдорлиги 18, 36, 54, 81 ва 198 м3/соат га тенг бўлган нефтушлагичлар ишлатилади.
2.4-расмда вертикал газ сепаратори – сув ажратгич ускунасининг схемаси берилган. Ушбу ускуна нефтни қайта ишлаш қурилмаларида енгил маҳсулотлар (бензин) дан сув ва газни ажратиб олиш учун ишлатилади. Керосинни сув ва газдан тозалаш эса одатда горизонтал ускунада амалга оширилади. Цилиндрсимон ускунанинг баландлиги бўйича учта қатлам ҳосил бўлади; тоза бензин, аралашма ва сув. Вертикал тўсиқ 2 газнинг асосий қисми ажраладиган ҳажмни сепараторнинг тиндириш қисмидан ажратиб туришга хизмат қилади. Сепараторнинг юқори қисмига томчи қайтаргич 3 ўрнатилган бўлиб у газ оқими билан қўшилиб кетган суюқлик томчиларини
2.4-расм. Газосепаратор – сув ажратгичнинг схемаси:
1-қобиқ; 2-тўсиқ; 3-қайтаргич. Оқимлар: I-аралашма; II-газ; III-бензин; IV-сув.
ушлаб қолишга ёрдам беради. Бензин ва сувнинг баландлиги сатҳ ўлчовчи регуляторлар ёрдамида бошқариб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |