Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


Кўп корпусли вакуум-кристаллизатор



Download 33,45 Mb.
bet164/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Кўп корпусли вакуум-кристаллизатор. Саноатда кўп миқдордаги кристалларни олиш учун кўп корпусли вакуум-кристалланиш қурилмалари кенг ишлатилади. Бунда бир неча ускуна кетма-кет уланиб, вакуумнинг миқдори ускунанинг сонига қараб аста-секин ошиб боради. Корпуслардаги босим эса биринчисидан охирига қараб ортиб боради (17.10-расм). Ҳар қайси ускуна учун иккиламчи буғларни конденсациялашга алоҳида юзали конденсаторлар ўрнатилади. Конденсаторлар совитувчи сувнинг оқим йўналишига қараб кетма-кет уланади. Дастлабки қиздирилган эритма I биринчи корпусга берилади, у ерда эритма қайнайди ва ўз-ўзидан буғланиши натижасида ушбу корпусдаги қолдиқ босимга мос келган ҳароратгача совийди. Ҳосил бўлган суспензия корпуслардаги босимлар фарқи таъсирида иккинчи корпусга оқиб ўтади, у ерда яна қисман буғланади ва бошқа барча жараёнлар давом этади. Ҳосил бўлган кристаллизат охирги корпусдан барометрик қувур 2 ва гидравлик затвор 3 орқали ташқарига чиқарилади. Буғларни конденсациялаш совуқ сув III ёрдамида амалга оширилади. Совуқ сув кетма-кет барча конденсаторлар орқали ўтади. Айрим ҳолатларда ҳосил бўлган буғлар ёрдамида дастлабки эритма иситилади. Натижада кристалланиш жараёни учун сарфланаётган энергия ва совитувчи сувнинг сарфлари сезиларли даражада камаяди.





17.10-расм. Кўп корпусли вакуум-кристалланиш қурилмасининг схемаси:
1-кристаллизаторлар(корпуслар); 2-барометрик қувур; 3-гидравлик затвор; 4-кондесаторлар; I-дастлабки эритма; II-кристаллизат; III-совитувчи сув; IV-конденсат.
Саноатда ишлатиладиган кўп корпусли вакуум-кристалланиш қурилмаларида корпусларнинг сони 3 тадан 24 гача, ҳар бир поғонадаги ҳароратлар фарқи 4-50С, кристалларнинг ўлчами эса 0,2-0,25 мм бўлиши мумкин.
Умуман олганда, вакуум-кристаллизаторлар бир қатор афзалликларга эга: уларнинг иш унумдорлиги катта; ускунанинг барча иш ҳажмида эритманинг бир меъёрда тўйиниши юз беради; ускуна ички юзаларининг ифлосланиш эҳтимоли жуда кам; ускунани хоҳлаган конструкцион материалдан тайёрласа бўлади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish