Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


КОМПОНЕНТЛАРНИНГ ҚАЙНАШ ҲАРАРАТЛАРИ



Download 33,45 Mb.
bet103/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

11.11. КОМПОНЕНТЛАРНИНГ ҚАЙНАШ ҲАРАРАТЛАРИ
БИР-БИРИГА ЯҚИН БЎЛГАН ВА АЗЕОТРОП
АРАЛАШМАЛАРНИ РЕКТИФИКАЦИЯЛАШ

Суюқ аралашмаларни ректификациялаш пайтида компонентларнинг осонроқ ажралиши нисбий учувчанлик коэффициентининг қиймати α билан белгиланади. Идеал эритмалар учун ушбу коэффициентнинг сон қиймати ажралиши лозим бўлган компонентлар тўйинган буғлари босимларининг нисбати орқали аниқланади:


. (11.20)
Қайнаш ҳароратлари бир-бирига жуда яқин бўлган компонентлар тўйинган буғлари босимларининг қийматлари ҳам бир-бирига яқинлашади, бундай ҳолатда α нинг миқдори камаяди. Агар α<<1,05 бўлганда, бундай аралашмаларни оддий ректификация йўли билан ажратиш амалий жиҳатдан мумкин эмас, чунки катта миқдордаги назарий тарелкалар сони ва флегма сони талаб қилинади.
Агар компонентлар азеотроп аралашма ташкил этса, яъни аралашма маълум бир ҳароратда қайнаса ва α=1 га тенг бўлганда, оддий ректификация усулини қўллаш орқали аралашмани алоҳида компонентларга ажратиш мумкин эмас. Бундай шароитда хоҳлаган таркибдаги дастлабки аралашмани ректификациялашда компонентлардан биттаси азеотропни ташкил этади.
Шундай қилиб, тарелкалар сони ва флегма сони жуда катта қийматларга эга бўлганда, компонентларнинг қайнаш хароратлари бир-бирига жуда яқин бўлган аралашмаларни оддий ректификация усули билан ажратиш мумкин бўлса, азеотроп аралашмаларни эса бундай усул билан ажратиш имконияти йўқ.
Умумий ҳолатларда, идеал эритмаларнинг қонуниятларига бўйсунмайдиган аралашмалар учун нисбий учувчанлик коэффициенти қуйидаги ифода ёрдамида топилади:
, (11.21)
бу ерда γ1 ва γ2 – ажраётган компонентларнинг фаоллик коэффициентилари.
Аралашмага ажратувчи агент қўшилганда, турли учувчанликка эга бўлганликлари туфайли ажралаётган компонентлар идеал эритмаларнинг қонуниятларидан турлича узоқлашади, оқибат натижада ушбу компонентлар фаоллик коэффициентларининг нисбати γ12 нинг қиймати 1 дан анча каттароқ бўлиши мумкин.
Компонентларнинг қайнаш ҳароратлари бир-бирига яқин бўлган аралашмалар – ароматик, парафин ва нафтен углеводородларни (масалан, парафин ва нафтен углеводородларидан бензолни ажратиб олиш) ҳамда парафин ва тўйинмаган углеводородларни (бутен ва бутадиен аралашмаларидан изо- ва нормал бутанларни ажратиб олиш) ректификациялаш жараёни ажратувчи агент иштирокида амалга оширилади.
Ажратувчи агент учувчанлигининг ажралаётган компонентлар учувчанликларига нисбатларига кўра ажратиш жараёнида азеотроп ёки экстрактив ректификациялаш усули қўлланилади.
Азеотроп ва экстрактив ректификациялашда ишлатилинадиган ажратувчи агент қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

  1. ажралаётган компонентлар нисбий учувчанлик коэффициентларини имкон борича оширишни таъминлаш;

  2. нисбатан осон регенерация қилиш мумкинлиги;

  3. ажаралаётган компонентларни яхши эритиш, колоннадаги мавжуд ҳарорат режимида суюқ фазанинг қатламланишини йўқ қилиш, чунки бундай ҳолатда ажратиш жараёни ёмонлашади;

  4. иссиқлик таъсирига чидамлилик, аралашма компонентлари билан кимёвий реакцияга кирмаслик, жиҳозларни коррозияга учратмаслик, заҳарлиги йўқ, нархи арзон.

Саноатда қўлланилинадиган ажратувчи агентлар юқоридаги талабларга маълум бир даражада жавоб беради. Парафин ва ароматик углеводородларни азеотроп ректификациялаш ёрдамида ажратишда ажратувчи агент сифатида метанол, этанол, метилэтилкетон ва бошқалар ишлатилади. Ушбу углеводородларни экстрактив ректификациялашда эса ажратувчи агент ҳолатида фенол, фурфурол каби моддалар қўлланилади.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish