Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet176/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

19.2. РЕАКТОРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ


Берилган нефткимёвий жараённи амалга ошириш учун зарур бўлган реактор русумини танлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади: катализаторни ишлатилиши, унинг хоссалари ва сарфи; жараённинг термодинамик ҳолати – кимёвий реакцияни адиабатик, изотермик ёки политропик шароитда олиб борилиши; реакция зонасида берилган ҳарорат режимини таъминлаш учун қўлланилинадиган иссиқлик алмашиниш услублари; иссиқлик ташувчи агентларнинг хоссалари; жараённи амалга ошириш режими (даврий ёки узлуксиз).
Нефть ва газни қайта ишлаш технологиясида каталитик жараёнлар учун адиабатик реакторлар, этиленнинг полимерланиши учун политропик режимда ишлайдиган реакторлар, изобутанни бутилен билан алкиллашга мўлжалланган реакторлар, каталитик жараёнлар учун ҳаракатчан насадкали реактор блоклари, вакуум-дистиллятларни қайта ишлаш учун чангсимон катализаторли реакторлар, каталитик крекинг қурилмаси учун реактор-регенератор блоклари ва бошқалар кенг ишлатилади.
Саноатда ишлатиладиган баъзи реакторлар билан танишиб чиқамиз. Масалан, хом ашё радиал (яъни радиус бўйлаб) ҳаракат қиладиган каталитик риформинг реактори 19.1-расмда кўрсатилган. Ушбу реактор қобиқ 3 ва эллиптик кўринишидаги юқориги ва пастки тублардан иборат бўлиб, унинг





19.1-расм. Хом ашё радиал харакат килувчи каталитик риформинг реактори:
1-хом ашёнинг кириши учун штуцер; 2-хом ашё тақсимлагичи; 3-қобиқ; 4-қутича; 5-реакция маҳсулотлари йиғгичи; 6-катализаторни тушириш учун штуцер; 7-реакция маҳсулотларини тушириш учун штуцер; 8-таянч; 9-термопара учун муфта; 10-цилиндрси-мон стакан; 11-кўп зонали термопара. Оқимлар: I-хом ашё; II-реакция маҳсулотлари.

ички қисми 100 мм қалинликдаги торкрет-бетон билан қопланган. Реакторнинг чеккаси бўйлаб 60 та вертикал қутичалар 4 жойлаштирилган бўлиб, уларнинг катализаторга қаратилган деворлари перфорация қилинган, яъни қўтичалар деворларида тешиклар очилган. Ускунанинг ўқи бўйлаб реакция маҳсулотларини ташқарига чиқариб туриш учун перфорация қилинган қувур сифатида тайёрланган йиғгич 5 жойлаштирилган. Йиғувчи қувурнинг ташқи томони, катализаторни қувурга кириб кетмаслиги учун, катта ва майда тўрлар билан қопланган. Хом ашё реакторнинг юқори томонида жойлашган тақсимлагич 2 га берилади ва барча перфорация қилинган қутичалар 4 га киради, сўнгра радиал йўналишда катализатор қатламидан ўтиб, йиғгич 5 да тўпланади ва ускунанинг пастки қисмида жойлашган штуцер 7 орқали ташқарига чиқарилади.


Катализатор қатламининг юқори қисмида цилиндрсимон стакан 10 ўрнатилган бўлиб, ускунани ишлатиш жараёнида катализатор қатламининг чўкиши юз берган пайтда ҳам стакан катализатор қатламига ботиб турган ҳолатда бўлади, бундай шароитда муҳитнинг катализатор қатлами устидан ўтишининг олди олинади. Катализаторни алмаштириш пайтида уни тушириш учун ускунанинг пастки тубида қия штуцер 6 кўзда тутилган. Реакторнинг ичидаги ҳароратни назорат қилиш учун учта кўп зонали термопаралар 11 ўрнатилган. Қобиқ деворидаги ҳароратни термопаралар ёрдамида назорат қилиш учун унинг юзасига муфталар 9 пайвандланган. Реакторнинг ички қисмларини кўриб чиқиш, монтаж қилиш ва катализаторни юклаш ишлари хом ашёни киритиш учун кўзда тутилган юқориги диаметри 800 мм бўлган штуцер 1 орқали амалга оширилади.
Хом ашё аксиал йўналиш билан ҳаракат қиладиган дизель ёнилғисини гидротозалаш реактори 19.2-расмда кўрсатилган. Ушбу реактор ташқи томонидан изоляция қилинган қобиқ 3 дан иборат бўлиб, унинг ичига катализаторнинг иккита қатлами жойлаштирилган. Хом ашё катализатор қатламлари орқали тепадан пастга қараб ҳаракат қилади. Катализаторнинг ҳар бир қатламини оқимнинг динамик таъсиридан ҳимоя қилиш учун чиннидан ясалган шарлар қатламидан фойдаланилган. Реакторнинг юқориги қисмида патрубкалари бўлган тақсимловчи тарелка 1 ўрнатилган бўлиб, унинг тагига фильтрловчи мослама 2 жойлаштирилган. Ушбу мослама катализатор қатламига ботирилган цилиндрсимон корзиналардан иборат. Корзиналар чивиқдан пайвандланган; уларнинг ён томонлари ва пастки қисми тўр билан қопланган. Корзиналарнинг юқориги қисми очиқ. Корзиналарда ва катализаторнинг юқориги қисмида коррозия маҳсулотлари






Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish