Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


МАРКАЗДАН ҚОЧМА КУЧ МАЙДОНИДА ЧЎКТИРИШ



Download 33,45 Mb.
bet15/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

2.3. МАРКАЗДАН ҚОЧМА КУЧ МАЙДОНИДА ЧЎКТИРИШ


Турли жинсли системаларни ажратишда марказдан қочма куч майдонидан фойдаланиш жараённи анчагина жадаллаштиришга олиб келади. Марказдан қочма куч майдонини ҳосил қилиш учун икки хил усулдан фойдаланилади: 1) қўзғалмас ускунанинг ичида газ ёки суюқлик оқимининг айланма ҳаракати ташкил этилади (циклонлар, гидроциклонлар); 2) айланиб турган ускунага суюқлик ёки газ оқими юборилди, бунда оқим ускуна билан биргаликда айлана бошлайди (чўктирувчи центрифугалар, сепараторлар).
Ажратиш фактори. Марказдан қочма куч майдонида чўктиришнинг самарадорлигини билиш учун уни оғирлик кучи таъсирида чўктириш билан солиштирилиб кўрилади.
Аралашманинг айланма ҳаракати таъсирида унинг таркибидаги заррачага марказдан қочма куч таъсир қилади. Бу куч заррачани марказдан ускунанинг чекаси томон чўкиш тезлигига тенг бўлган тезлик билан улоқтириб ташлайди.
Бунда ҳосил бўлган марказдан қочма кучнинг қиймати С (Н ҳисобида) қуйидагича аниқланади:
С = = mw2R (2.17)
бу ерда m – заррачанинг массаси, кг; W – заррача айланишининг бурчак тезлиги, с-1; n – заррача ҳаракатининг айланма тезлиги, айл/с; R – заррача айланишининг радиуси, м.
Марказдан қочма ускуналардаги чўкиш самарадорлигини аниқлаш учун марказдан қочма куч қийматини заррачага таъсир қилаётган оғирлик кучи билан солиштирилади.
Оғирлик кучи Р (Н ҳисобида):
Р = mg , (2.18)
g – эркин тушиш тезланиши, g = 9,81 м/с2.
(2.17) ва (2.18) тенгламаларни ечиб, қуйидаги ифодага эришамиз:
= = = Ка , (2.19)
бу ерда Ка = - ажратиш омили.
Ажратиш омили марказдан қочма куч таъсири оғирлик кучи таъсиридан неча маротаба кучли эканлигини билдиради. Ажратиш омилининг қиймати қанча катта бўлса, марказдан қочма ускуналарнинг ажратиш қобилияти шунча юқори бўлади.
Ажратиш омили Ка нинг қиймати циклонлар учун бир неча юзни ташкил этса, центрифугалар учун эса – 3000 атрофида. Демак, циклон ва центрифугаларда чўкиш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи оғирлик кучи таъсирида ишлайдиган чўктириш ускуналарига нисбатан 2-3 даража юқори экан. Ушбу рақамлардан маълумки, циклон ва центрифугалар оддий чўктириш ускуналарига нисбатан юқори унумдорликка эга. Ушбу ускуналарда ўта майда заррачаларни ҳам ажратиш имконияти мавжуд: центрифугаларда ўлчами 1 мкм атрофида бўлган заррачаларни ажратиш мумкин; циклонларда эса – 10 мкм атрофида.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish