Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


ГАЗЛАРНИ СУЮҚЛИК ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШ



Download 33,45 Mb.
bet23/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

2.6. ГАЗЛАРНИ СУЮҚЛИК ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШ


Газларни ювиш йўли билан чангдан тозалаш усули қўлланилганда чангли оқим томчи ёки пленка ҳолатидаги суюқлик билан контактда бўлади. Гидрофил хоссасига эга бўлган чанг суюқлик юзасига ёпишиб, у билан биргаликда ускунадан ташқарига чиқарилади. Чанг ювишнинг камчилиги – ифлосланган оқова суюқликларнинг ҳосил бўлишидир. Бундай оқова сувлар тозалашни талаб қилади. Газ ювиш усули ёрдамида жуда кичик заррачалар (0,1 мкм гача) ни ушлаб қолиш имконияти мавжуд ва жуда юқори (99 % гача) тозалаш даражасига эришиш мумкин. Газ ювувчи ускуналарнинг чанг ушлашидан ташқари бир вақтнинг ўзида қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ишлатиш мумкин: газларни совитиш ёки намлаш; чанг билан биргаликда томчи ва туманларни ушлаб қолиш; газ қўшимчаларини абсорбциялаш.
Газювувчи ускуналар камчиликлардан холи эмас: а) ускуна ва қувурлар юзаларига чанг заррачаларининг ёпишиб қолиши; б) суюқлик (одатда сув) нинг сарфи анча катта; в) газларни, айниқса металларни емирувчи газларни, тозалаш учун ускуна ва қувурларни коррозиядан ҳимоя қилиш талаб қилинади; г) паст ҳароратларда (00С дан кам) ишлатиш мумкин эмас, чунки сув музлаб қолади; д) катта тезлик билан ишлайдиган ускуналар учун қўшимча томчи ушлагични ўрнатиш талаб қилинади.
Газювувчи ускуналар қуйидагича синфланади: 1) фазалар контакт юзасининг турига кўра: суюқликни сочиб берувчи, қўзғолмас ва қўзғолувчан насадкали, тарелкали (барботажли ва кўпикли), пленкали (сув пленкали циклонлар ва уюрмали чанг ушлагичлар); 2) иш принципларига кўра: гравитацион, марказдан қочма, зарба-инерцион, оқимчали ва механик газювучи ускуналар; 3) энергия сарфига кўра уч гуруҳга бўлинади: паст напорли чанг ушлагичлар – гидравлик қаршилиги 1500 Па гача (суюқликни сочиб берувчи, тарелкали, марказдан қочма ва ҳоказо), ўрта напорли чанг ушлагичлар – қаршилиги 1500 дан 3000 Па гача (насадкали, механик, зарба-инерцион ва ҳоказо), юқори напорли ускуналар (Вентури қувури, дезинтеграторлар ва ҳоказо).
Газювучи ускуналарда механик (марказдан қочма, ультратовушли), пневматик (суюқликнинг сочилиши газ ёрдамида амалга оширилади) ва электрик форсункалар ишлатилади. Форсунка-суюқликларни пуркаб берувчи асбоб. Механик форсункалар энг кўп тарқалган бўлиб, тузилиши содда, нархи арзон, ишлатиш қулай. 1 т суюқликни ўлчами 0,001 дан 3,5 мм гача бўлган томчилар ҳолатида сочиш учун 2÷20 кВт энергия сарф бўлади.
2.15 расмда Вентури скруббери ва учта тарелкали барботажли чанг ушлагичдан иборат бўлиб, газларни суюқлик ёрдамида тозалашга мўлжалланган қурилманинг принципиал схемаси берилган. Чангли газ Вентури қувури 1 нинг юқориги қисмига берилади ва унинг бўғзидан ўтаётганида сув билан аралашади. Сувнинг бир қисми тангенциал йўналиш билан конфузор 4 нинг юқориги қисмига берилади, колган қисми эса тўғридан-тўғри Вентурининг бўғзига юборилади. Вентури скрубберининг ишлаш принципи юқори тезлик (40÷150 м/с) билан ҳаракат қилаётган газ оқими ёрдамида суюқликни томчиларга ажратишга асосланган. Ҳосил бўлган газ-сув аралашмаси барботажли чанг ушлагичнинг ювувчи секциясига киради ва у ерга киришда пастки тарелканинг қуйилиш мосламасидан тушаётган суюқлик оқимидан ўтади. Сўнгра газ оқими кетма-кет барботажли қатламга эга бўлган учта клапанли тарелкалар 6 орқали юқори томонга ҳаракат қилади. Газ оқимидан суюқлик томчиларини ушлаб қолиш жараёни юқориги тарелканинг тепасида жойлаштирилган тўрли қайтаргич 5 да юз беради. Тозаланиши лозим бўлган газнинг сарфи ўзгарган пайтда унинг Вентури қувури бўғзидаги тезлигини бир хил ушлаб туриш зарур. Бундай шароитда газни тозалаш даражаси деярли ўзгармай қолади. Бошқарувчи конус 3 ёрдамида газнинг Вентура қувури бўғзидаги тезлиги бир хил даражада ушлаб турилади.






2.15-расм. “Кох” фирмаси газ тозалаш қурилмасининг схемаси:
1-Вентури қувури; 2-диффузор; 3-бошқарувчи конус; 4-конфузор; 5-тўрли қайтаргич (демистер); 6-клапанли тарелкалар. Оқимлар: I-сув; II-дастлабки газ; III-тозаланган газ; IV-чиқиндилар.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish