Фильтрлаш ускуналарининг турлари. Нефть-газни қайта ишлаш корхоналарида ишлатиладиган фильтрлаш ускуналари тозаланиши керак бўлган муҳитнинг хили, ишлаш принциплари, фильтр тўсиқларнинг турига ва иш босимларнинг миқдорига қараб бир неча турларга бўлинади. Технологик мақсадларга кўра фильтрлаш икки турга бўлинади: 1) суюқликларни тозалаш учун; 2) газларни тозалаш учун.
2.13-расмда фильтрловчи маятникли центрифуганинг тузилиши кўрсатилган. Чўкма центрифуганинг пастки қисмидан чиқарилади. Фундамент плитаси 1 ва учта таянч устунчалари 3 дан иборат бўлган илгакка станина 2 осиб қўйилган. Станинанинг марказида ротор 10 нинг таянчи жойлашган. Таянч валининг юқориги қисмига ротор 5 бириктирилган. Ротор чекка ҳалкаси билан таъминланган. Валнинг пастки қисмида эса узатма тасмасининг ғилдираги 14 ва тўхтатиш учун мослама 15 бор.
2.13-расм. Чўкмани пастки қисмидан туширадиган ва тебрангичи бўлган фильтрловчи центрифуганинг тузилиши:
1-фундамент плитаси; 2-станина; 3-таянч устунчалари; 4-қобиқ; 5-ротор; 6-чегара ҳалқаси; 7-юклаш қувури; 8-қопқоқ; 9-вал; 10- ротор таянчи;11-электродвигатель; 12-турбомуфта; 13-тасмали узатма; 14-узатиш ғилдираги; 15-тўхташ учун мослама.
Ротор қобиқ 4 билан қопланган. Қобиқнинг юқориги қисми юкловчи мослама 7 билан жиҳозланган ва қопқоқ 8 билан ёпилган. Центрифуганинг айланиши қуйидаги тарзда амалга оширилади. Электродвигатель 11 нинг валидаги айланма ҳаракат турбомуфрта 12, тасмали узатма 13 ва узатма ғилдираги 14 ёрдамида центрифуганинг валига берилади. Фильтрловчи центрифуга ротори қўшимча қилиб қўйиладиган ғалвирсимон материал билан қопланади.
Маятникли центрифугалар бир қатор афзалликларга эга: тузилиши оддий ва ихчам; вазни кам; нархи арзон. Бундай ускуналарнинг камчилиги ҳам бор: центрифугадан чўкмани туширишда қўл кучидан фойдаланилади; бундай ишни бажариш учун ускунани даврий равишда тўхтатиб туришга тўғри келади. Шу сабабдан саноатда ишлатилаётган бундай русумли центрифугаларнинг сони камайиб бормоқда. Уларнинг ўрнини маятникли центрифугаларнинг мукаммаллашган турлари – чўкмани механизация йўли билан (яъни пичоқ ёки қисқич ёрдамида) тушириладиган ускуналар
2.14-расм. Тўрли газсепартори:
1-қобиқ; 2-тўрли коагулиятор; 3-тўрли қайтаргич(демистер); 4-тинчлантурувчи панжара. Оқимлар: I-дастлабки газ; II-тозаланган газ; III-суюқлик.
эгалламоқда. 2.14-расмда табиий газдан суюқлик томчиларини ушлаб қолишга мўлжалланган газсепараторининг схемаси кўрсатилган. Дастлабки газ аввал тўрли коагулятор 2 га берилади, у ерда майда томчиларнинг йириклашувчи ва уларнинг қисман ажралиши юз беради. Сўнгра газ оқими турли қайтаргич (демистер) 3 орқали ўтаётганида ўзининг таркибида бўлган томчили суюқликдан ажралади. Демистер диаметри 0,2÷0,3 мм ли пўлат симдан тайёрланиб, тешиклари 4÷5 мм бўлган қат-қат бурма қилиб тўқилган тўрдан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |