Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet140/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Абсолют намлик. Нам ҳавонинг ҳажм бирлигига тўғри келган сув буғларининг миқдори абсолют намлик деб аталади ва ρсб (кг/м3) билан белгиланади. Агар нам ҳаво совитилиб борилса, маълум ҳароратга етгач, намлик шудринг сифатида ажрала бошлайди. Намликнинг бундай ҳолатда ажралишига тўғри келган ҳароратга шудринг нуқтаси деб аталади. Бундай шароитда ҳаво таркибида максимал миқдорда сув буғи бўлади. Ҳавонинг тўйиниш пайтидаги абсолют намлиги ρТ (кг/м3) орқали ифодаланади.
Нисбий намлик. Ҳаво абсолют намлигининг тўйиниш пайтидаги абсолют намликка нисбати нисбий намлик деб аталади. Ҳавонинг нисбий намлиги (тўйиниш даражаси) қуйидаги ифода бўйича топилади:
, (16.1)
бу ерда Рсб – текширилаётган нам ҳаводаги сув буғларининг парциал босими, Па; РТ – берилган ҳарорат ва умумий барометрик босимда тўйинган сув буғларининг босими, Па.
Нисбий намлик ҳавонинг муҳим хоссаси ҳисобланади. Ҳаво таркибида намлик қанча кам бўлса, бундай ҳаво қуритиш жараёнида шунча самарали ишлатилади. Намлик билан тўйинган ҳаводан қуритувчи агент сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Нисбий намликни аниқлаш учун психрометрдан фойдаланлиди. Психрометр иккита термометрдан иборат бўлиб, битта термометрнинг шарчаси доим ҳўллаб турилади ва у ҳўл термометр деб юритилади. Иккинчиси эса қуруқ термометр деб аталади. Қуруқ ва ҳўл термометрлар кўрсатишларининг айирмаси Δt = tқ – tҳ ҳароратларнинг психрометрик айирмаси дейилади. Нисбий намлик қанча кам бўлса, хўл термометр шарчаси юзасида сувнинг буғланиши шунча тез боради, натижада шарча тезлик билан совийди. Шу сабабли ҳавонинг нисбий намлиги камайиши билан ҳароратларнинг психрометрик айирмаси кўпаяди. Бу айирма Δt асосида ва психрометрик жадваллар ёки диаграммалар ёрдамида ҳавонинг намлиги топилади.
Нам сақлаш. 1 кг абсолют қуруқ ҳавога тўғри келган сув буғларининг миқдори ҳавонинг нам сақлаши деб юритилади. Бу катталик х (кг/кг) ёки d (г/кг) билан белгиланади. Ҳавонинг нам сақлаши қуйидаги нисбат орқали топилади:
, (16.2)
бу ерда mсб – нам ҳавонинг берилган ҳажмидаги сув буғлари массаси, кг; mкх – нам ҳавонинг берилган ҳажмидаги абсолют қуруқ ҳавонинг массаси, кг; ρкх – абсолют қуруқ ҳавонинг зичлиги, кг/м3.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish