Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


ЭКСТРАКЦИЯЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ



Download 33,45 Mb.
bet137/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

15.7. ЭКСТРАКЦИЯЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
Экстракторларни ҳисоблашдан асосий мақсад уларнинг ўлчамларини топишдир. Ускунанинг асосий ўлчами унинг диаметри ва баландлиги ҳисобланади. Экстракциялаш ускуналарининг кўпчилик русумларини ҳисоблаш услублари яхши ишлаб чиқилмаган, чунки умумлаштириш учун тажриба натижалари етарли эмас, бундан ташқари, тадқиқот ишлари ўлчамлари кичик бўлган ускуналарда олиб борилган.
Саноатда элаксимон тарелкали экстракторлар анча кўп ишлатилади, шу сабабли мисол тариқасида шу ускуналарни ҳисоблаш тартиби билан танишиб чиқамиз.
Дисперс (ёки томчи) фазанинг сарфи бўйича тарелканинг перфорация қилинган (яъни тешиклари бўлган) қисмининг юзаси ҳисобланади:
, (15.9)
бу ерда ρg – дисперс фазанинг зичлиги, кг/м3; ε – тарелканинг перфорацияланган қисми эркин кесимининг коэффициенти, бу коэффициент тешиклар учбурчакликлар бўйича жойлаштирилганда қуйидагига тенг:
, (15.10)
бу ерда d0 – тарелкадаги тешикларнинг диаметри, м; t – тешикларнинг қадами, м.
Яхлит фазанинг сарфи L бўйича тарелкадаги қуйилиш патрубкасининг юзаси топилади:
, (15.11)
бу ерда ρС – яхлит фаза зичлиги, кг/м3; wn – бу фазанинг патрубкадаги тезлиги, м/с.
Қуйилиш патрубкасидаги яхлит фаза оқими орқали олиб кетилаётган майда томчиларнинг диаметри ёрдамида wn нинг қийматини аниқлаш мумкин:
, (15.12)
бу ерда ωС – яхлит фазанинг динамик қовушоқлиги, Па·с; Δγ – дисперс ва яхлит фазаларнинг солиштирма оғирликлари орасидаги фарқ, Н/м3; dМТ – яхлит фаза томонидан олиб кетиладиган майда заррачаларнинг диаметри, м.
Тарелкани ускуна қобиғига бирлаштириш ва қуйилиш патрубкаларини жойлаштириш учун F1 ва F2 юзалар йиғиндисининг 10 % ига тенг бўлган ҳалқасимон кесимли майдон қолдирилади:

F3 = 0,1 (F1 + F2 ). (15.13)


Бунда экстракторнинг ички диаметри қуйидагича аниқланади:
. (15.14)
Ҳар бир тарелка остидаги (ёки устидаги) томчиланган суюқлик тиргович қатламининг баландлиги (15.14-расм) қуйидаги йиғиндига тенг:

hg = hб + h0 + hn . (15.15)


hб



h0

hn

G

L





15.14-расм. Тирговуч баландлигини ва тарелкалар орасидаги масофани аниқлаш.

(15.15) тенгламадаги фазаларнинг ўзаро таранглик кучини енгиш учун зарур бўлган томчиланган суюқлик қатламининг баландлиги hб қуйидаги тенгламадан топилади:


, (15.16)
бу ерда б – фазалар орасидаги таранглик кучи, Н/м.
Тешиклардаги иш тезлиги ω0 ни ҳосил қилиш учун керак бўлган томчиланган суюқлик қатламининг баландлиги h0 – қуйидаги ифодадан аниқланади:
, (15.17)
бу ерда γg – дисперс фазанинг солиштирма оғирлиги, Н/м3; ξ0 = 1,82 – тешикларнинг қаршилик коэффициенти.
Қуйилиш патрубкаларида яхлит фазанинг ωn тезлик билан ҳаракатланиши учун зарур бўлган томчиланган суюқлик қатлами баландлиги hn қуйидаги ифодадан топилади:
, (15.18)
бу ерда γс – яхлит фазанинг солиштирма оғирлиги, Н/м3; ξ0 = 4,5 – қуйилиш патрубкасининг қаршилик коэффициенти.
Тарелкалар орасидаги масофа HТ дисперс ва яхлит фазалар қатламлари баландликлари hд ва hя нинг йиғиндисига тенг (15.14-расм):
HТ = hд + hя . (15.19)
Тажриба натижаларига кўра, яхлит фаза қатламининг баландлиги hя=0,2 м бўлганда модда ўтказиш жараёни анча тез боради. Тарелкалар орасидаги масофа 0,25÷0,6 м қилиб олинади. Катта ўлчамдаги колонналар учун НТ = 0,4-0,6 м бўлгани мақсадга мувоффиқ, чунки бунда тарелкаларни вақти-вақти билан тозалаб туриш учун тарелкалар орасига қопқоқли тўйнуклар ўрнатиш имкони бўлади.
Тарелканинг юзасига нисбатан олинган модда ўтказиш коэффициенти Кyf ни билган ҳолда тарелканинг ўтказиш бирлиги сони топилади:
mўт = . (15.20)
х – у диаграммасига мувозанат чизиғи ум = f (х) ва экстракциялашнинг иш чизиғи у = Ах+В ни жойлаштириш орқали жараённинг кинетик чизиғини ҳам чизиш мумкин (15.15-расм). Бунинг учун мувозанат ва иш чизиқлари орасидаги масофалар қуйидаги нисбатлар бўйича бўлинади:
, (15.21)
бу ерда Еу – поғоналарнинг фойдали иш коэффициенти.


У

Уб

У0

B1

УM=f(x)

Cn

Bn

An

A1

Ai

x0

У=Ax+B

C1



Bi

Ci

x




15.15-расм. Қарама-қарши оқимли экстракторларда тарелкалар сонини аниқлаш.

Еу нинг қийматларини билиш орқали Вl, В2 ,…, Вi ,…, Bn нуқталарини аниқлаймиз, сўнгра бу нуқталарни ўзаро бирлаштириб кинетик эгри чизиғини ҳосил қиламиз, у – х диаграммасида топилган кинетик эгри чизиқ ҳамда иш чизиғи ва берилган концентрациялар хб, х0 ёки уб, у0 чегараларида тузилган поғоналарнинг сони колоннадаги тарелкаларнинг сони n ни беради. Шундай қилиб, экстракторларнинг иш баландлиги қуйидагича аниқланади:


Нu = Нт n. (15.22)





Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish