Чўктирувчи центрифуга. Чўктирувчи центрифуга қурилмаси барабандан иборат бўлиб, у ротор ёрдамида айланма ҳаракат қилади. Суспензия барабаннинг юзасига тушиши билан барабан билан айланма ҳаракат ҳосил қилиб, барабаннинг деворларига сиқилади. Барабан турли шаклда, цилиндр, конус ҳолатида бўлиши мумкин. Катта заррачалар барабаннинг деворига ёпиша бошлайди ва уларнинг майда-майда заррачалари ўрнашиб, суюқликларни сиқиб чиқаради ва барабаннинг деворида чўкмалар ҳосил бўлади. Тиндирилган суюқлик айланиш ўқига қараб ҳаракат қилиб, центрифугага берилаётган суспензия билан барабаннинг ён томонидан чиқариб юборилади.
3.2.-расм. Чўктирувчи центрифуга.
1 – қобиқ, 2 – ротор, 3 - суспензия бериладиган мослама, 4 - тақсимловчи конус, 5 - тиндирилган суюқлик чиқадиган мослама
Чўктирувчи центрфугалар қаттиқ заррачаларнинг ўлчам катталиги 5-100 мм бўлган вақтда ишлатилади. Чўктирувчи центрфугаларда ҳосил бўлган чўкмани қуритиш қийин.
Фильтрловчи центрфуга
Фильтрловчи центрфуга сим тўрли барабандан иборат бўлиб, унинг устки қисми материал билан қопланган бўлади. Фильтрларга ўхшаб фильтр тўқималарининг устки юзаларида қаттиқ заррачалар ушланиб қолинади ва чўкма ҳосил бўлади. Фильтрланган суспензия чўкма қатламидан ўтиб центрфугадан чиқиб кетади.
3.3.-расм. Фильтрловчи центрифуга.
1–қобиқ, 2–ротор, 3-дренажли сетка, 4-фильтр тўқима, 5–чўкма, 6-суспензия, 7- фугат.
Фильтрловчи центрфугалар доим қаттиқ заррачаларнинг диаметри 100 мк бўлганда суспензияларни фильтрлаш учун ишлатилади. Ҳосил бўлган чўкмани қуритиш ва ювиш қулай. Барабаннинг тузилишига қараб чўктирувчи ёки фильтрловчи центрфуга сифатида ишлатиш мумкин.
Назорат учун таянч сўз ва иборалар
Фильтрлаш-фильтр тўсиқларидан газ ва суюқлик аралашмаларидаги қаттиқ ва майда заррачаларни ушлаб қолиш.
Рейнольдс - суюқлик ва газ аралашмаларидаги ҳаркат режимини аниқловчи мезон.
Дегидратор - нефт аралашмаларидаги сувни ажратиб берувчи қурилма.
Изолятор - электр токини ўтказмайдиган мослама.
Дренаж - колонналар пастки қисмига солинадиган майда қум тошлари.
Штуцер - курилмага суюқлик ва газ бериладиган мослама.
Ионизация - газ аралашмаларини юқори кучланишли электр токи таъсирида ионларга ажралиши.
Нурланувчи электрод - газ аралашмалари тўла ионларга ажралагандан сўнг электродда учқун ҳосил булиши.
Чўктирувчи электрод - чанг заррачаларини зарядсизлантириб, оғирлик кучи воситасида ва чўктирувчи қурилма.
Циклон - газ ва суюклик аралашмаларидаги қаттиқ майда заррачаларни марказдан қочма куч таъсирида ажратиб берадиган курилма.
Центрифуга - суюклик аралашмаларидаги оғирроқ фракцияларни марказдан қочма куч таъсирида ажратиб берадиган қурилма.
Do'stlaringiz bilan baham: |