2.-расм. Узлуксиз ишлайдиган ректификацион қурилма. 1 - контакт аралашма, 2 – дефлегматор, 3 - совуткич; а) мустахкамловчи қисм, б) тўлдирувчи бўлим
Бундай алмашиниш натижасида колоннадан дефлегматорга ўтаётган буғ А компонентига бойиган бўлади. Бу буғлар дефлегматорда қисман конденсацияга учрайди, флегмани ҳосил қилади. Коденсацияга учрамаган буғлар совуткичга ўтади, у ерда дистиллят, яъни тайёр маҳсулот ҳосил бўлади.
3. Кўп компонентли аралашмаларни ректификациялаш.Саноатда кўпинча бинар аралашмаларни эмас, балки кўп компонентли аралашмаларни ажратишга тўғри келади. Бундай аралашмаларни ректификациялаш мураккаб ва кам ўрганилган жараён ҳисобланади. Агар бинар аралашмалар иккита эркинлик даражасига эга бўлса, кўп компонентли аралашмаларни эркинлик даражаси компонентларнинг сонига тенг бўлади. Шу сабабли кўп компонентли аралашмаларни ректификациялаш жараёнини анализ қилиш ва ҳисоблаш анча мураккабдир.
Кўп компонентли аралшмаларин ажратиш жараёни учун зарур бўлган қурилмаларни ўзаро боғлаш ҳам анча мураккабдир. Бундай аралашмаларни битта колоннада ажратиш мумкин эмас. Умумий ҳолда колонналарнинг сони компонентларнинг сонидан битта кам бўлади. Демак компонентларнинг сони n та бўлган аралашмаларниниг ажратиш учун n-1 та колонна керак бўлади. Мисол тариқасида уч компонентли (А+В+С) аралашмани ажратишни кўриб чиқамиз. Ажратиш жараёни икки хил вариант бўйича олиб борилади:
а) А ва В компонентлар С компонентга нисбатан учувчан;
б) А компонент В ва С компонентларга нисбатан учувчан.
Биринчи вариант бўйича биринчи колоннадан ёмон учувчан компонент С қолдиқ сифатида ажратиб олинади. Қолган иккита компонент А ва В конденсациялашдан сўнг иккинчи колоннага юборилади, у ердан А компонент дитиллят сифатида ажратиб олинади, чунки А компонент В компонентга нисбатан бироз учувчан, В компонент эса қолиқ бўлади.
А+В компонентларни иккинчи колоннага буғ ҳолида бериш иқтисодий жиҳатдан тежамли ҳисобланади, бунда биринчи колоннага тегишли бўлган дефлегматорда фақат флегма учун етарли бўлган буғ конденсацияланади.
Иккинчи вариантга кўра биринчи колоннадан энг учувчан А компонент дистиллят сифатида ажратиб олинади, қоган иккита В+ компонентларнинг аралашмаси икккинчи колоннага насос ёрдамида берилади. Иккинчи колоннадан нисбатан учувчан бўлган В компонент дистиллят сифатида олинади. С компонент эса қолдиқ сифатида ажратилади.
А) Б)
3.-расм. Кўп компонентли аралашмаларни ректификациялаш қурилмаси
4. Ректификация принципи. Бир жинсли суюқ аралашмаларни компонентларга тўла ажратиш фақат ректификация усули билан амалга оширилиши мумкин. Ректификация жараёнининг моҳияти t-x-y диаграмма орқали тушунтириш мумкин.
Концентрацияси х1 бўлган дастлабки аралашма қайнаш ҳарорати t1 суюқлик билан мувозанатда бўлган буғнинг ҳолати аниқланади (t нуқта).
Бу буғ конденсация қилинганда, концентрациясига тенг бўлган суюқлик ҳосил бўлади х2>х. Демак, суюқлик енгил учувчан компонент билан бирмунча тўйинган бўлади. Бу суюқлик ҳам t2 ҳароратгача иситилганда буғ ҳосил бўлади (d нуқта). Буғ конденсацияланганда таркибий суюқлик олинади. t3 ҳароратгача иситилганда буғ ҳосил бўлади (1 нуқта), буғ конденсацияланганда таркиб суюқлик ҳосил бўлади ва ҳоказо.
Шу йўсинда конденсацияланиш про-цессларини ўтказиш орқали тайёр маҳсулот дистиллят олиш мумкин. Дистиллят асосан енгил учувчан компонентдан ташкил топган бўлади.
Диаграммада юқориги эгри чизиқ буғ фазасининг таркибини белгилайди. Пастки эгри чизиқ қайнаш ҳароратини белгилайди.