Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари



Download 1,44 Mb.
bet16/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#28432
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
2-Жихозлар маъруза

Экстракция усуллари

  1. Босқичли экстракция

  2. Узлуксиз контакли экстракция

Босқичли экстракцияла берилган эритма экстрагент билан аралаштирилиб, йўқотиш йўли билан ажратиб олинади.


16.1.-расм. Бир босқичли экстракция хемаси


1 - экстрактор аралаштиргич билан, 2 - чўктирувчи сепаратор; F - берилган аралашма
Камчилиги: эритувчи кўп сарфланади. Компонентни аралашмадан тўлиқ ажратиб бўлмайди.
Конструкцияси асосий 2 группага бўлинади:

  1. Дифференциал контактли экстракторлар.

  2. Босқичли контактли экстракторлар.

Полкали, сочиб берувчи, насадкали экстракторлар.

Полкаларнинг сони бир нечта бўлиши мумкин. Бу қурилмада ўзаро тўқнашув плёнкада ёки томчи ҳолатда бўлиб, оқимлар тезлиги 0,01 м/с бўлади. Қурилма унумдорлиги оқимларнинг тезлигига боғлиқ бўлади.



1–корпус, 2-соичб берувчи қурилма, 3-оғир учувчан суюқлик берувчи труба, 4-гидравлик затвор, 5-оғир суюқликни миқдорини ростловчи кран.


Оғир суюқлик колоннанинг юқори қисмида берилади ва кучи таъсири остида пастга қараб ҳаракат қилади, енгил суюқлик сочиб
берувчи массанинг ёрдамида юқорига қараб ҳаракат қилади. Мисолда суюқликнинг тўпланиш юза фазалари қуюлувчи трубанинг ёрдамида бошқарилади. Бу қурилмалар эффектив ажратиш хусусиятига эга бўлиб, камчилиги қайтма суюқликларни аралаштиради. Бу эса уларнинг қарама-қарши ҳаракат қилишига тўсқинлик қилади, натижада системаларнинг ажралишини камайтиради.
Насадкали колонналарда насадка элементлари суюқликларни майдалаштириб, уларни тўқнашиш юзаларини ошириб, ўзаро контакт юзаларини кўпайтиради.
Мавхум қайнаш қатламли аппаратларда қаттиқ заррачаларнинг ҳамма юзаси процесснинг бутун давомида турбулент оқимни суюқлик билан ўзаро контактда бўлади, натижада экстракциялаш ёки эритиш жараёни анча тезлашади.
Мавхум қайнаш қатламли колоннали экстракторнинг кўриниши расмда кўрсатилган. Цилиндрсимон колоннанинг пастки қисмида эритувчи маълум тезлик билан берилади, натижада тўрнинг устида қаттиқ материалнинг майда заррачалари мавхум қайнаш ҳолатига келади.

1-колонна,2-эритма кирадиган штуцер, 3 – тақсимлагич, 4 - ҳалқасимон тарнов, 5 - концентрланган эритма чиқадиган штуцер, 6 - модда қолдиғи чиқадиган штуцер, 7 - труба;


Дастлабки материал аппаратнинг юқориги қисмидан юклаш трубаси орқали тўғридан-тўғри мавхум қайнаш қатламига берилади. Мавхум қайнашнинг баландлиги бир неча метрга тенг. Қаттиқ ва суюқ фазанинг ўзаро таъсирида ҳосил бўлаётган экстракторнинг концентрацияси аппарат қорига кўтарилган сари ортиб боради. Юқори концентрацияли экстракт колоннанинг қисми орқали ҳалқасимон тарновга тушади ва сўнгра аппаратдан ташқарига чиқарилади. Қаттиқ материал қолдиғи тўрнинг тепароғида жойлашган штуцер орқалиузлуксиз равишда экстрактордан чиқарилиб юборилади.
Мавхум қайнаш аппаратларининг тузилиши оддий ва массаси кичик. Бундай экстракторларда процесснинг тезлиги анча катта, қаттиқ материалнинг керакли компонетининг ажралиб чиқиш даражаси ҳам анча юқори бўлади.
Қаттиқ фаза ва суюқлик қурилма ёрдамида бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади. Қурилмага 3 та шнек ўрнатилган. Ишлатилган қаттиқ материал қурилманинг юқориги қисмидан чиқарилиб юборилади. Экстракт иккинчи колоннадан чиқарилиб юборилади.

1 - ажратувчи ғалвир, 2 – шнек, 3 - корпус;


Қаттиқ материал қатлами маълум баландлик билан лентали транспортёрнинг устига харакат қилади, бундай экстрактор бир неча қисмларга бўлинади.

Тоза эритувчи (экстрагент) чап томондаги сочиб берувчи қурилмага узатилади.


У ҳаракат қилиб қатламдан ўтади ва тўйинмаган эритма насос ёрдамида аппаратнинг олдинги қисмига сочиб берувчи қурилма орқали узатилади ва цикл шу тарзда такрорланади.
Шундай қилиб, аппаратнинг айрим қисмларида суюқлик фазаси қаттиқ фазагача нисбатан перпендикуляр йўналишда берилади, умуман олганда эса фазалар бир-бирига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish