5. Абсорберларни ҳисоблаш
Абсорберларни ҳисоблашда қуйидаги катталиклар берилган бўлади:
газнинг сарфи G1, газдаги тегишли компонентнинг бошланғич Уб ва охирги Уо концентрациялари, тегишли компонентнинг суюқликдаги бошланғич концентрацияси хо.
Қуйидаги қийматлар эса аниқланиши керак:
абсорбентнинг сарфи L, абсорбернинг диаметри Do ва баландлиги Н1, қурилманинг гидравлик қаршилиги Р.
Абсорберларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда олиб борилади:
У - x диаграмасида мувозанат боғлиқлиги У = f(x) чизилиб х нинг қиймати аниқланади. Фазаларнинг мувозанат ҳолатидаги таркиблари справочникларда берилган бўлади.
Абсорбентнинг сарфи L топилади. Бунинг учун аввало унинг минимал сарфи қуйидаги тенглама орқали топилади.
Lмин =G ((Уб - Уо)/( хo - xá))
Сўнгра L = Lмин ҳисобланади. Бу ерда абсорбентнинг ортиқча кераклигини билдирувчи коэффициент (одатда = 1,3-1,5). L нинг топилган қийматига асосан моддий баланс тенгламаси бўйича абсорбентнинг охирги таркиби хо ни аниқлаш мумкин.
3. -х диаграммасида иш чизиғи чизилади. Бу чизиқ координаталари Уб, хo , Уо , xá бўлган нуқталардан ўтган тўгри чизиқни ташкил қилади.
4. Ютилган компонентнинг миқдори қуйидаги моддий баланс тенгламаси орқали аниқланади:
М = G (Уб - Уо) = L (хо - хб)
5. Абсорбернинг баландлиги Н ва диаметри D топилади.
6. Абсорберларнинг гидравлик қаршилиги топилади. Қурилмаларнинг гидравлик қаршиликларини аниқлаш тартиби уларнинг турига қараб хар хил бўлади.
6. Aбсорберларнинг гидродинамик ишлаш режими ҳисоблаш.
а) Насадкали абсорберларнинг гидравлик каршилигини ҳисоблаш.
Бунинг учун дастлаб қуруқ насадканинг гидравлик қаршилиги (Рх,Па) топилади.
Рх = (Н/dэ) (w2/2)
бу ерда Н - насадка қатламининг баландлиги, м;
dэ - насадка элементлари ташкил қилган каналларнинг эквивалент диаметри, м;
- насадкаларнинг эркин ҳажми ёки насадкалар орасидаги бўшлиқ ҳажм;
а - насадканинг солиштирма юзаси, м2/м3.
w=wo/. - насадка қатламидаги газнинг ҳақиқий тезлиги.
wo - газнинг фиктив тезлиги ёки ёки қурилманинг тўла кесимга нисбатан олинган газнинг тезлиги, м/с.
- ишқаланиш ва ва махаллий қаршиликларни енгиш учун кетган босимни йўқотилишини ҳисобга олувчи қаршилик коэффициенти.
Қаршилик коэффициенти нинг қиймати Re критерийсига боғлиқ. У насадканинг турли элиментлари учун газнинг ҳаракат режимига асосан эмперик тенгламалар билан аниқланади.
Масалан абсорберлардаги тартибсиз жойлаштирилган ҳақали насадкаларда ламинар ҳаракат учун (Re < 40):
= 140/Re
Турбулент режимдаги газнинг ҳаракати учун (Re > 40):
= 16/Re0,2
Колоннага тартибли жойлаштирилган ҳалқали насадкалари учун:
= 9,2/Re0,875
бу ерда Re=(w dэ )/ газ учун Рейнольдс критерийси
- газнинг зичлиги, кг/м3;
- газнинг ёпишқоқолиги, (Нс)/м2.
Колонна иши давомида намланган насадканинг гидравлик қаршилиги қуйидаги тенглама орқали аниқланади:
Рх = 10вu Рқ
бу ерда u - намлаш зичлиги, м3/(м2с);
в - насадканинг катталиги ва намлаш зичлигига қараб тажриба орқали аниқланадиган коэффициент.
Масалан, намлаш зичлиги u = (0,5-36,5)10-3 м3/(м2с) бўлганда ўлчами 25х25х3 мм бўлган насадка учун в = 51,2 бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |