ифлосланиши бўладими, иқлим ўзгаришими, шу
каби мураккаб
муамммоларни ечиш учун фақатгина турли фан соҳалари бўйича эгаллаган
ўз билимларига суянишлари ва ҳамкорликда ишлашлари зарурлигини
тушунишади. Бунда битта фан доирасидаги билимларгагина таяниш етарли
бўлмайди. Шунга кўра, STEAM ѐндашуви фикрлаш услуби ҳамдир.
STEAM таълимида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини
ривожлантиришга катта эътибор берилиши натижасида уларнинг
ҳамкорликда ишлаш, ижодий қобилияти ривожланади,
иродаси
мустаҳкамланади. Айнан шундай билим ва кўникмалар ўқитишнинг асосий
вазифаси бўлиб, бутун ўқитиш тизими шунга интилади.
АҚШ, Сингапур, Корея, Австралия, Хитой, Буюк Британия, Исроил каби
кўпгина мамлакатларда STEAM-таълими соҳасида
давлат дастурлари
малга оширилмоқда.
Ҳар куни янгидан-янги иш турлари, шунингдек, янги мутахассислик
соҳалари пайдо бўлмоқдаки, бу бугунги кун педагогларини ўйлашга мажбур
қилиши керак. Улар ўқитаѐтган ўқувчиларининг билим ва малакалари
ҳозирги замон талабига мос келадими?
Кўпгина мамлакатларда STEAM-таълими қуйидаги сабабларга кўра
юқори баҳоланади:
Яқин йилларда дунѐда IT-мутахассислари, дастурчилар, муҳандислар, юқори
технологик
ишлаб
чиқариш
мутахассислари
ва
бошқа
шунга
ўхшашмутахассисликларнинг кескин етишмовчилиги юзага келади;
келажакда ҳозир тасаввур ҳам қилиш қийин бўлган
касблар юзага
келадики, уларнинг барчаси табиий фанлар билан боғлиқ ҳолда технология
ҳамда юқори технологик ишлаб чиқаришга оиддир. Айниқса, био- ва
нанотехнология мутахассисларига эҳтиѐж ортади; келажак мутахассислари
ҳар томонлама тайѐргарликка эга бўлган ва таълимнинг турли соҳалари:
табиий фанлар, муҳандислик ва технологиядан билимларга эга бўлишлари
талаб қилинади.
STEAM таълими эгалланган билимларни реал кўникмалар билан
чоғиштиришга ўргатади. У ўқувчиларнинг қандайдир фикрларни ўйлаб
топишларинигина эмас, асосийси фикрларини ҳақиқатда амалга
оширишга имкон беради.
Массачусет технологик институти (MIT) STEAM ѐндашувга ѐрқин мисол
бўлади. Бу университетнинг шиори «Mens et Manus» («Тафаккур ва қўл»)
бўлиб, STEAM курслари ва болаларнинг
STEAM концепцияси билан
олдиндан танишишлари учун баъзи ўқув муассасаларида STEAM машқ
марказларини очган.
2014 йилда Исроилнинг Қуддус шаҳрида ―STEAM forward‖ Халқаро
Конференцияси бўлиб ўтди. Унда қуйидагича баѐнот берилди: болаларни
STEAMга жалб қилиш. Бундай таълим мактабгача бўлган ѐшдан бошланиши
зарур, шунинг учун дастурни боғчаларга киритиш керак;
фан тили – инглиз тили. Илмни ўрганиш ва олим бўлишни истаганлар
бу тилни билишлари керак;
қизлар учун STEAM-таълими дастурлари керак. Қизлар табиатан
эътиборли, тартибли бўлганликлари учун илмда кўп нарсага қодирдирлар;
илм хурсандчилик бўлиши керак , у ўқувчиларни қизиқтира олиши ва
жалб этиши керак.
Хулоса қилиб айтганда, STEAM ўқувчиларни
тажрибалар
ўтказиш,моделларни конструкциялаш, мусиқа ва филмларни мустақил
яратиш, ўз ғояларини амалга ошириш ва маҳсулот яратишни
рағбатлантиради.
Ўқитишга бундай ѐндашув болаларга назарий билим ва амалий
кўникмаларини самарали чоғиштириш имконини беради. Ўқувчиларнинг
ижодкорлигини оширади, юқори малакали, замон талабига мос кадрлар
тайѐрлашда мустаҳкам пойдевор бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: