Ѐндашувлар Режа: Ривожланган хорижий давлатларда биология таълими мазмунининг



Download 280,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi280,37 Kb.
#104175
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10mvzu Bom



10- Мавзу :Биологияни ўқитишни модернизациялаш бўйича замонавий
ѐндашувлар 
Режа: 
1. Ривожланган хорижий давлатларда биология таълими мазмунининг 
ўзига хос жиҳатлари 
2. Ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро 
дастурлар ва тадқиқотлар 
3. TIMSS халқаро тадқиқоти. 
4. PISA халқаро дастури
Таянч иборалар: ―Йўл харитаси‖, PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS, 
халқаро тадқиқотлар, ўқув фаолияти ютуқлари, ―билиш‖, ―қўллаш‖, 
―мулоҳаза юритиш‖, математик саводхонлик, табиий фанлардан 
саводхонлик. 
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 
апрелдаги ―Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида‖ ги
187-сонли қарори билан компетенциявий ѐндашувга асосланган Давлат
таълим стандартлари қабул қилинди. Давлат таълим стандартининг
мақсади умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаѐтган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг
илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникaция
технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва
интеллектуал шахсни тарбиялашдан иборат . 
Давлат таълим стандартининг вазифаларидан бири давлат таълим
стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайѐрлашга
қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш этиб
белгиланган. Ривожланган хорижий давлатларда биология таълими 
мазмунининг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги ―Умумий ўрта таълим ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини
тасдиқлаш тўғрисида‖ ги 187-сонли қарори билан компетенциявий
ѐндашувга асосланган Давлат таълим стандартлари қабул қилинди.
Давлат таълим стандартининг мақсади умумий ўрта таълим тизимини
мамлакатда амалга оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар,
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари амда илм-фан
ва замонавий ахборот-коммуникaция технологияларига асосланган ҳолда
ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал шахсни тарбиялашдан 
иборат . 
Давлат таълим стандартининг вазифаларидан бири давлат таълим
стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайѐрлашга 
қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш этиб 


белгиланган. Буюк Британия биологик таълим тизимида ўқитиш
натижасининг муҳим жиҳатларидан бири фанни ўзлаштирганлик
даражаси саналади. Бу ўқувчиларнинг фанни нафақат ўқиш жараѐнида,
балки биология курсини тугатганларидан сўнг ҳам илмий тадқиқотларни
ўтказишда тадқиқот методларини тўғри танлаш муҳимлигини
англайдилар. Ўқувчилар мактаб даврида ўз ўқув тадқиқотларининг
кузатиш натижалари юзасидан ҳисобот тайѐрлайдилар, мактаб биология
курсидан ўрин олган биологик ҳодисаларнинг далилларига танқидий
фикр билдирадилар, мазкур далилларга қўшимча далилларни мустақил
топиш имконини берадиган усулларни тушунтиришга ҳаракат қиладилар. 
Шунингдек, Буюк Британияда биология курсини ўқитишда интерфаол
ўқитиш шакллари ва методлардан фойдаланилади. Зоология ва ботаникадан 
лаборатория ишларини ўтказишда компьютер технологиялари
қўлланилади, чунки тажрибалар ўтказишда тирик препаратлардан 
фойдаланиш қонун томонидан таъқиқланган. 
Финляндия. 15 ѐшли мактаб ўқувчиларининг табиий фанлардан 
саводхонлигини ўрганувчи PISA халқаро дастурининг 2012
йиФинляндия. 15 ѐшли мактаб ўқувчиларининг табиий фанлардан 
саводхонлигини ўрганувчи PISA халқаро дастурининг 2012 йилги 
натижаларига кўра, Финляндия Хитой, Сингапур, Япониядан кейин 4-
ўринни эгаллаган. 
Финляндия Конституциясида мамлакатнинг ҳар бир фуқароси 7ѐшдан 17 
ѐшгача мажбурий таълим олиши белгиланган. 
Фин таълимининг асосий жиҳатлари: 30 ўрта мактабда табақалаштирилган
синфларнинг таъқиқланганлиги:- тенг ѐшдаги барча ўқувчиларга фанлар
бир хил ўқитилади, ихтисослаштирилган, махсус синфлар йўқ; 
индивидуал ѐндашув (Финляндияда ҳар учта ўқувчининг биттаси алоҳида 
фанлардан у ѐки бу шаклда махсус ѐрдам олади), бу эса кучли ва кучсиз 
ўқувчилар ўртасидаги тафовутларни қисқартиришга имкон беради; 
ўқитишнинг умумий мақсади – жамиятнинг маънавий жавобгар аъзосини
шакллантириш. Кундалик ҳаѐтда зарур бўлган билим, кўникмаларга 
алоҳида эътибор қаратилади; Юқори ўрта мактаб (10-11-синфлар)
ихтисослаштирилган, унда учта ўқитиш дастури бўлади: умумий, академик
ва касбий. Умумий табиатшунослик бир йил давомида мажбурий фан 
сифатида ўқитилади. 
Академик мактабларнинг 10-синфида умумий биология ўқитилади: 
систематика ва экологик муаммолар кўриб чиқилади, турли ҳайвонлар
ва ўсимлик турлари, одам биологияси, шунингдек, ирсият ва табиий 
ресурсларни муҳофаза қилиш ҳақида маълумотлар берилади. Эволюция ва 
ҳаѐтнинг пайдо бўлиши ўқитилмайди. 


Хорижий давлатлар таълимида биология фанини ўқитишнинг илғор 
тажрибалари сифатида шуни қайд этиш мумкинки, фанни
ўқитишдаўқувчиларга ―тайѐр‖ билимларни ―бериш‖дан кўра,
ўқувчиларнинг билимларни ―эгаллашлари‖, ўқитишнинг репродуктив
методларидан кўра, амалий, муаммоли, тадқиқотчилик методлари
устунлик қилади. Фанни ўқитишга бундай ѐндашув эса замон талаби 
бўлган интеллектуал салоҳияти юқори шахсни тарбиялаш имконини янада 
оширади. 
STEAM таълими Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Халқ 
таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ги 05.09.2018 йилдаги № ПФ-5538 Фармонида,
жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Замонавий мактаб‖
Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳақида сўз
боради. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида иқтидорли ѐшларни
аниқлаш мақсадида Президент мактаблари очилади, улар STEAM 
дастурида ўқитишга ихтисослашган бўлади. Шу ўринда қайд этиш
керакки, STEAM анъанавий ўқитишга муқобил ѐндашув ҳисобланади.
Бунда болалар Science (табиий фанлар), Technology (технология),
Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика)ни
фанлараро боғланишлар ва амалий ѐндашувга асосланган ҳолда ўрганадилар. 
STEAM ўқувчиларнинг лойиҳа ва ўқув-тадқиқот фаолиятини мактабда ва
мактабдан ташқарида амалга оширилиши имконини беради. 

Download 280,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish