Назoрат савoллари


Мураккаб тишли механизмлар



Download 4,8 Mb.
bet33/44
Sana30.06.2022
Hajmi4,8 Mb.
#720362
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44
Bog'liq
MMN ma\'ruzalar to\'plami

Мураккаб тишли механизмлар.
Маъруза режаси.
1. Ғилдирак ўқлари қўзғалмас мураккаб тишли механизмлар.
2. Ортиқча ғилдиракка эга бир қаторли тишли механизмлар.
3. Оддий планетар механизм.
4. Жамлагичлар ва дифференциаллар.
5. Планетар редукторлар, уларнинг узатиш нисбати ва қўллаш сохаси.
Фақат цилиндрик узатмалардан ташкил топган мураккаб тишли механизмларни кўриб чиқамиз. 9-маърузада айтилганидек, бундай механизмлар икки кўринишга бўлинади:
Ғилдирак ўқлари қўзғалмас мураккаб тишли механизмлар.
Стойкага нисбатан бундай механизмнинг ғилдирак ўқлари қўзғалмас, яъни корпусга нисбатан. Унга станокларнинг тезлик қутиси, автомобилларнинг узатма қутиси. кўтариш кранларининг редукторлари ва ҳ.к. киради.
12.1-расмда ғилдирак ўқлари қўзғалмас бўлган мураккаб тишли механизмнинг схематик кўринишининг асосий ва тана томонидагиси кўрсатилган. Кинематик схемаларда кўпинча битта кўриниш, яъни тана ёки ён кўриниши кўрсатилади.
Механизм тўртта қўзғалувчан звенога эга:
1 звено – валга қаттиқ маҳкамланган z1 тишлар сонига эга бўлган тишли ғилдирак;
2 звено – блок-шестерня яъни қўзғалмас ўқда эркин айланувчи, z2 ва z’2 тишлар сонига эга бўлган иккита қаттиқ боғланган тишли ғилдираклар;
3 звено – валга қаттиқ маҳкамланган z3 и z’3 тишлар сонига эга бўлган блок-шестерня;
4 звено – валга қаттик маҳкамланган ички тишларга ва z4 тишлар сонига эга бўлган тишли ғилдирак. Механизм биринчи звенодан тўртинчига узатилаётган бурчак тезликларни камайтириш учун қўлланилади ва у учта узатмадан тузилган – иккита ташқи ва битта ички. Бундай механизмни уч қаторли ёки уч поғонали дейилади: биринчи поғона z1-z2 – тезюрар, иккинчи поғона z'2-z3 – оралиқдаги ва учинчи поғона z'3-z4 – секинюрар.
Тишли механизмларни кинематик анализи стерженли ва кулачокли механизмларга нисбатан соддароқдир. Биз ҳамма тишли ғилдираклар текис айланяпти деб фараз қиламиз, кинематик ҳисоблаш масаласи кўпинча кириш звеносининг бурчак тезлиги маълум бўлган ҳолатда, қолган тишли ғилдиракларнинг бурчак тезликларини аниқлашга олиб келади. Масала механизмда узатиш нисбати ёрдамида ечилади.
12.1-расмдаги механизм учун чиқиш звеносининг бурчак тезлиги w4 механизмни узатиш нисбати формуласидан топиш мумкин:
(12.1)
Узатиш нисбати ишчи формуласини чиқариш учун, бу касрни иккинчи ва учинчи звеноларнинг бурчак тезликларига кўпайтириб, бўламиз. Битта звенодаги икки тишли ғилдиракни фараз қилиш учун, яъни 2-звенодаги z2 ва z'2 ва 3 звенодаги z3 ва z'3, w2=w'2 ва w3=w'3 лардан фойдаланамиз.

w1/w2 бурчак тезликлар нисбати – бу биринчи поғонадаги тишли механизмнинг узатиш нисбати, мос равишда, w'2/w3 – иккинчи поғонанинг узатиш нисбати ва w'3/w4 – учинчи поғонанинг узатиш нисбати. Унда қуйидагини ёзиш мумкин:


(12.2)



Илова 12.1.

12.1-расм

(12.2) формулага асосан, мураккаб тишли механизмнинг узатиш нисбати унинг таркибига кирувчи узатма узатиш нисбатларининг кўпайтмасига тенг.


Олдинги 11-маърузадан ташқи ва ички узатма (11.4) ва (11.7) узатиш нисбати формуласидан фойдаланиб, механизмнинг ишчи узатиш нисбати формуласини ёзамиз:



Энди (11.1) формуладан тўртинчи чиқиш звеносининг бурчак тезлигини топиш мумкин.


Қўзғалмас звеноли тишли механизмлар учун умумий кўринишда узатиш нисбати формуласини ёзамиз:


(11.3)

бу ерда k – ташқи илашмалар сони. Узатиш нисбати ишорасини фақат ташқи узатма ўзгартиради.


Бу формула бўйича ғилдирак ўқлари қўзғалмас бўлган исталган мураккаб тишли механизмнинг узатиш нисбатини ҳисоблаш мумкин.
Энди олдинги схемадан фарқли бўлган мураккаб тишли механизмни кўриб чиқамиз. Бу механизм 11.2-расмда кўрсатилган.
Бу механизмни олдингисидан фарқи шундаки, унинг ҳамма тишли ғилдираклари бир қаторда бўлади, яъни, бу – бир қаторли тишли механизм. Бу механизмнинг кинематик масаласини ечиш учун (11.3) формуладан фойдаланамиз:



Бироқ, механизм схемасидан кўриниб турибдики, 2 ва 3 звенолар блок-шестерня бўла олмайди, улар битта тишли гардишга эга, яъни z2=z'2, z3=z'3. Шунинг учун, қисқартирилгандан сўнг ҳосил қиламиз:



Формулага қараганда, механизмнинг узатиш нисбати қийматига оралиқ тишли ғилдираклар таъсир кўрсатмайди, бу қийматга фақат бир қаторда жойлашган биринчи ва охириги ғилдираклар таъсир кўрсатади. Шу сабабли оралиқ ғилдиракларни бундай механизмда паразитар дейилади. паразитар тишли ғилдираклар узатиш нисбатининг ишорасини ўзгартириш мақсадида (айланиш йўналишини ўзгартириш) ёки механизмнинг кириш ва чиқиш ғилдирак ўқларининг масофаси катта бўлганда фойдаланилади.
Бу механизмни кўриб, кинематик ҳисоблаш учун умумий хулоса чиқариш мумкин: агар кинематик занжирда бир қаторда бир қанча тишли ғилдираклар жойлашган бўлса, у ҳолда узатиш нисбати қийматига бу қаторда жойлашган фақат биринчи ва охириги ғилдиракларнинг тишлар сони таъсир этиб, оралиқ ғилдирак эса (паразит) фақатгина узатиш нисбати ишорасига таъсир қилади.



Илова 12.2.

12.2-расм.




Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish