НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Бейнбридж рефлексида юрак фаолияти қандай ўзгаради?
2. Тахикардияда систолик ҳажм қандай ўзгаради?
3. Брадикардияда систолик ҳажм қандай ўзгаради?
4. Юрак манфий инотроп эффектга нима олиб келади?
5. Юрак мусбат инотроп эффектга нима олиб келади?
6. Данини-Ашнер рефлексини кетма-кетлигини кўрсатинг?
7. Гольц рефлексини кетма-кетлигини кўрсатинг?
8. ЭКГда Q тишининг пайдо бўлишини нима таъминлайди?
9. Юракнинг титраши ва хилпираши нима?
10. О.Леви ўз тажрибалари билан нимани исботлади?
1..А ва Б типдаги чўзилиш рецепторлари ковак вена ичидаги қон хажми ўзгаришидан қўзғалади. Биринчиси бўлмачалар фаол қисқарганда, иккинчиси эса, бўлмача мускуллари пассив чўзилганда қўзғалади. Бу соҳадан Бейнбридж рефлекси юзага келади.
2…. Ortadi
3.. Kamayadi
4..Бир вактнинг ўзида юрак қисқаришлари амплитудаси пасаяди. Бу ходиса манфий инотроп эффект деб аталади.
5.. Қоринча ва бўлмачалар қисқариш кучи ортади мусбат инотроп эффект,
6..Вагал рефлексларга Данини-Ашнер рефлексини ҳам киритиш мумкин. Кўз соққалари босилганда брадикардия кузатилади-юрак уришлари минутига 10-20 тагача камаяди
7..Юрак уришлари рефлектор тарзда кучаяди ёки камаяди. Қорин пардада жойлашган рецепторлар таъсирланганда юрак фаолияти тормозланиши яққол намоён бўлади. Масалан, бақанинг қорнини пинцет билан аста-секин урилганда юрак уришлари тўхтаб қолади. Бу тажрибада 19 асрнинг 60 йилларида Ф.Голц томонидан ўтказилиб, Голц рефлекси деб аталади. Ичакда жойлашган афферент толалар импулслари орқа мияга, ундан узунчоқ мияга олиб боради. Адашган нерв тонуси ортиб, юрак уришлари секинлашади ёки тўхтаб қолади.
8..Q tish
V1-V3 dan boshqa barcha tarmoqlarda yozish mumkin
aVR dan boshqa barcha tarmoqlarda amplitudasi R tishning ¼ qismidan oshmaydi, davomiyligi – 0,03 s
aVRda normada chuqur va keng Q tish yozilishi mumkin, hattoki QS kompleks ham
9..Юракнинг титраши ва ҳилпираши. Баъзи патологик ҳолатларда юрак бўлмалари
ёки қоринчаларининг титраш ва ҳилпираш (фибрилляция) дсган ўзига хос ҳолатини
кузатиш мумкин.
Юрак титраганда ва ҳилпираганда бўлмалар ёки қоринчаларнинг мускул
толалари ғоят тез ва асинхрон қисқаради. Улар минутига 400 гача (титрашда) ва 600
гача (ҳилпирашда) қисқариши мумкин. Бу қисқаришларнинг фарқ қиладиган асосий
белгиси шуки, юракнинг муайян бўлимидаги айрим мускул толалари бир вақтда
(баравар) қисқармайди, ҳолбуки юракнинг бу бўлимлари одатда баравар қисқаради.
Юрак мускуллари шу тариқа баравар қисқармаганда бўлмалари ёки қоринчалари
томирларда қон юргизиш каби асосий вазифасини бажара олмайди, албатта.
Фибриляцияни тўхтатиш чоралари кўрилмаса, қоринчаларнинг титраши ўлимга олиб
келади (қоринчаларнинг титрашини тўхтатишда бир неча киловольт кучланишли
кучли электр токи билан таъсир қилиш яхши самара беради, бундай электр токи
таъсирида, қоринчадаги барча мускул толалари қўзғалади ва шундан сўнг улар яна
синхрон қисқара бошлайди). Бўлмаларнинг ҳилпираши ҳаёт учун хавф туғдирмай
узоқ давом этиши мумкин; бунда бўлмалардан қоринчаларга ҳар бир импульс етиб
келавермаслиги сабабли қоринчалар нотўгри ритм билаи қисқаради (ҳилпилловчи
аритмил)
10..Ҳар иккала нервнинг периферик қисмларини таъсирлаганда келиб чикадиган ўзгаришлар асосида – биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилиши туради. Булар ёрдамида қўзғалишлар узатилади. Бу ҳодисани биринчи бўлиб 1921 й олим О.Леви тажрибада топган
Do'stlaringiz bilan baham: |