69.Юридик фанлар классификацияси таснифланиши
|
Юридик фанлар қуйидагича таснифланади: 1) тарихий-назарий юридик фанлар (Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Давлат ва ҳуқуқ тарихи, Ҳуқуқ фалсафаси, Ҳуқуқ социологияси ва бошқалар); 2) соҳавий (ёки махсус, тармоқ) юридик фанлар (Конституциявий ҳуқуқ, Фуқаролик ҳуқуқи, Меҳнат ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ҳуқуқи, Солиқ ҳуқуқи, Ер ҳуқуқи, Жиноят ҳуқуқи, Жиноят-процессуал ҳуқуқи, Фуқаролик процессуал ҳуқуқи ва бошқалар); 3) амалий юридик фанлар (Криминалистика, Суд бухгалтерияси, Суд медицинаси, Суд психиатрияси); 4) халқаро ҳуқуқий фанлар (Халқаро ҳуқуқ, Халқаро хусусий ҳуқуқ, Халқаро жиноят ҳуқуқи ва бошқалар). Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида намоён бўлади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси билан Давлат ва ҳуқуқ тарихи фани бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳам давлат ва ҳуқуқ ҳақида баҳс юритади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бошқа юридик фанлар билан ҳам худди шундай икки ёқлама алоқададир. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида марказий, умумлаштирувчи аҳамиятга эга бўлиши билан бирга барча юридик фанлар ютуқларини умумлаштиради ва уларнинг ўзаро бойишга ёрдам беради.
|
70.
|
|
71.Социалистик давлат.
|
Бундай типдаги давлатларни шакллантириш юзасидан ғоялар дастлаб таълимот сифатида К.Маркс, Ф.Энгельс асарларида илгари сурилган. Социалистик давлат, уларнинг фикрича, социалистик инқилоб натижасида вужудга келиши керак,яъни ҳокимиятни қўлга киритиш зўравонлик йўли билан амалга оширилиши лозим. Бунда зўравонликка асосланган эски давлат машинаси синдирилиб, пролетариат (йўқсиллар табақаси) ҳукмронлигини ўрнатиш зарурати бунга сабаб қилиб кўрсатилган. Бундай типдаги давлат бутун халқ манфаатлари йўлида ағдариб ташланган эксплуататорлар қаршилигини бостириб бориши, шунингдек “янги ёрқин келажак”ни бунёд этиш йўлида халқни ўз орқасидан эргаштириши лозим эди. Капиталистлар ҳукмронлигидан озод бўлган халқ ишлаб чиқариш воситаларининг ва мулкнинг умумийлаштирилиши шароитларида меҳнат унумдорлигини оширишда мислсиз сакрашни содир этади, фан ва техникани ривожлантиришда буюк ютуқларга эришилади, барча меҳнаткашлар янги ҳаётнинг фаол бунёдкорларига айланади ҳамда уларнинг барчаси давлат ишларини бошқаришга жалб этилади деб тахмин қилинган. Лекин мазкур назария доирасида илгари сурилган ғоялар ХХ асрда шаклланган социалистик давлатлар тажрибасида ўзининг реал ҳаётга мувофиқ эмаслиги туфайли амалиётда ўзини оқламади.
|
72.Davlat funksiyalari tushunchasi
|
Маълумки, давлат функциялари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий вазифасини янада чуқурроқ англаб олишга хизмат қилади. Ҳар қандай давлатнинг моҳияти, энг аввало, унинг фаолиятида, функцияларида намоён бўлади. Давлатнинг фаолият соҳалари хилма-хил бўлганлигини ҳисобга олиб, унинг фаолияти бош йўналишларини алоҳида ажратиш зарурати келиб чиққан. Ана шу бош йўналишларда давлат моҳияти мужассам бўлади, амалга оширилади ва ривож топади ҳамда улар давлатнинг мавжуд бўлиш тарзини ифода этади. Давлат функциялари унинг вазифалари ва моҳияти билан узвий боғлиқ бўлиб, давлатнинг моҳияти ўзгариб борган сари функциялари ҳам шунга мос равишда ўзгариб боради. Давлат функциялари – бу давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналишларидир. Давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса, ўз навбатида, ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган тегишли функцияларни амалга оширишни тақозо этади. Фалсафада функция деганда бирон-бир объект хусусиятларини маълум муносабатлар тизимидаги ташқи ифодаси тушунилади. Функция – ваколат доирасидан келиб чиқувчи фаолиятдир. Чунки “функция” лотин тилидан олинган бўлиб, “фаолият” деган маънони англатади. Давлат функцияларининг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин: давлат функцияларида мамлакат ички ва халқаро майдондаги амалий фаолияти намоён бўлади; давлат функциялари унинг тарихий тараққиётидаги мақсад ва вазифаларига мос равишда юзага келади ва ривожланиб боради; давлат функцияларида жамият ҳаётида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар акс этади. Ўз навбатида, давлат функциясини унинг алоҳида органлари функцияларидан фарқлаш лозим. Давлат механизмига кирувчи барча давлат органлари ва ташкилотларининг ҳар бири ўз ваколатлари доирасида давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ўз функцияларини амалга оширади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |