Бешинчидан - ЖКнинг махсус қисми моддаси санксияси доирасида умумий қисми қоидалари асосида жазо тайинласак.
З. исмли шахс "Х" МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, "Х2" МЧЖ КИЧК раҳбари К. ва бош ҳисобчиси Қ билан олдиндан тил бириктириб, мансабдор шахс бўлганлари ҳолда, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиб, ўз вазифасига лоқайдсиз муносабатда бўлиши оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлиб, сохта шартномалар, ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаларини тузиб, буюртмачи Тошкент Aхборот технологиялари университетининг Урганч филиали қурилиш обектида қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш учун 25.07.2020 йилда 37-сонли сохта шартнома тузиб, тузилган шартномага асосан гўёки жамият томонидан 2020 йил июль-декабрь ойлари давомида 149.979.300 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида
1-сонли сохта ҳисоб фактурани расмийлаштириб, "Х" МЧЖ ягона солиқ тўловчи сифатида ДСИда рўйхатда турганлигини била туриб, ҳисоб фактурага асоссиз равишда 34.996.500 сўм миқдорида қўшимча қиймат солиқ сўммасини ҳам киритиб, жамият хисоб рақамига жами 149.979.300 сўм пул маблагларини тўлаб бериб, мазкур пул маблағларини нақдлаштириб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 34.996.500 сўм миқдоридаги суммани яшириб, зарар етказишиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
205-моддаси 2-қими "а" банди, 209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми "б" бандида кўрсатилган жиноятларнини қасддан содир этишган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” деб, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Ушбу пленум қарорига асосан З. исмли шахс "Х" МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, "Х2" МЧЖ КИЧК раҳбари К. ва бош ҳисобчиси Қ лар томонидан содир этилган жиноят унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши, қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймонликларни, иш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароитларни, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, уларга нисбатан ЖКнинг 59-моддасига асосан узил-кесил айбланаётган модда санкциясияларида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, унинг жиноятни бевосита мансаб ваколати билан боғлиқ ҳолда содир этганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан Жиноят кодекси
45-моддасини қўллаб, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазосини ҳам тайинлашни лозим топамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |