Nazariy savollar. Bir qancha jinoyat sodir etish va uning ahamiyatini muhokama eting



Download 0,55 Mb.
bet77/80
Sana30.04.2022
Hajmi0,55 Mb.
#595842
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
2 5420537482498282913

Учинчидан - такроран жиноят содир қилиш ва давомли жиноят содир қилишни юқоридаги ҳолатга боғлаб таққослаган ҳолда таҳлил қиламиз,
Такроран жиноят содир қилиш ЖКнинг 32-моддаси 1-қисмида қуйидагича келтирилган;
ЖКнинг махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади деб кўрсатилган.
Давомли жиноят содир қилишни ЖКнинг 32-моддаси 3-қисмида қуйидагича келтирилган;
Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди деб кўрсатилган.
Қазусимизда келтирилган ҳолатга юзлансак, ушбу жиноятларни давомли жиноят деб топишимиз керак бўлади, чунки "Х" МЧЖ раҳбари
З. ва "Х2" МЧЖ КИЧК раҳбари К., бош ҳисобчиси Қ. ларнинг мақсади, қасддан мансаб ваколатларни суиистеъмол қилиб, мансаб сохтакорлиги билан, 25.07.2020 йилда 37-сонли сохта шартнома тузиб, жамият хисоб рақамига жами 149.979.300 сўм пул маблағларини нақдлаштириш бўлган.
Тўртинчидан Иштирокчилик тури ва шаклини казусдаги ҳолатга боғлаб таҳлил қилсак.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28-моддасида  жиноят иштирокчиларининг турлари куйидагича;
Жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилиши кўрсатилган.
Казусимиздаги ҳолатда, "Х" МЧЖ раҳбари З. ва "Х2" МЧЖ КИЧК раҳбари К. ларни ташкилотчи деб олиб, "Х2" МЧЖ КИЧК бош ҳисобчиси Қ. ни бажарувчи деб олсак бўлади. Чунки бош ҳисобчиси Қ. нинг вазифасига, 2020 йил июль-декабрь ойлари давомида 149.979.300 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида 1-сонли сохта ҳисоб фактурани расмийлаштириш киради шу саббали бош ҳисобчиси Қ ни бажарувчи деб оламиз.
ЖКнинг 29-моддасида иштирокчиликнинг шакллари қуйидагича;
Жиноятда иштирокчилик: оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шаклида бўлишлиги кўрсатилган.
Казусда келтирилган ҳолтлар бўйича "Х" МЧЖ раҳбари
З. ва "Х2" МЧЖ КИЧК раҳбари К., бош ҳисобчиси Қ. ларнинг жиноятдаги иштирокчиликлари, мураккаб иштирокчилик ҳисобланда.
Чунки: Мураккаб иштирокчилик биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, бу фаолиятнинг йўналтирилганлиги ва бевосита бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи ёки ҳеч бўлмаганда улардан бирининг мавжудлиги билан тавсифланади. Бошқача қилиб айтганда мураккаб иштирокчилик икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида ифодаланади. Масалан, "Х" МЧЖ раҳбари З. ва "Х2" МЧЖ КИЧК раҳбари К лар жамият хисоб рақамига жами 149.979.300 сўм пул маблагларини тўлаб, мазкур пул маблағларини нақдлаштириб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 34.996.500 сўм миқдоридаги суммани яширишни режалаштиришган (ташкилотчилар), "Х2" МЧЖ КИЧК бош ҳисобчиси Қ эса (бажарувчи) бевосита 2020 йил июль-декабрь ойлари давомида 149.979.300 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида 1-сонли сохта ҳисоб фактурани расмийлаштирган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish