Таянч сўз ва иборалар:
Тизимнинг ҳолати, тизимнинг функционал структураси, тизим
динамикаси, ахборотли таъсир(сигнал), тизим кириши, тизим чиқиши, тўғри
алока, тескари алоқа, алоқа канали, алоқа контури, моддий тизимлар, мавҳум
тизимлар, статик ва динамик тизимлар, дискрет ва узлуксиз тизимлар,
детерминистик ва эҳтимолий тизимлар, чизиқли ва чизиқсиз тизимлар,
тизимнинг синтези, бошқариш суъбекти. датчиклар, қабул қилиувчи, оралиқ ва
ижрочи қисмлар, электр датчиклар, кириш-нинг физикавий таркиби, қабул
қилувчи қисмининг ишлаш принципи, чиқишнинг физи-кавий табиатига, кириш
сигналини сон ва тури бўйича таснифлаш, бевосита, оралиқ ва дискрет
ўзгартиргичга эга датчиклар, ижро элементлари, электр двигателли, электр
магнитли, пневматикли ва гидравликали юритма механизмлар
1.Тизим тушунчаси ва тизимли тахлилга доир зарур маълумотлар.
1.1.
Тизим тушунчаси, унинг асосий белги ва кўрсаткичлари.
Замонавий илмий-техник фаолиятнинг бош хусусиятларидан бири тадқиқот ва
лойиҳалаш объектларига тизимлар сифатида ёндошишдир. Бу нарса айниқса
бошқарув объектларини тадқиқ этиш ҳамда автоматик бошқарув тизимларини
ишлаб чиқиш жараёнида янада яққолроқ намоёнбўлади.
Тизимни
ўзаро боғланган ва бир-бири билан таъсирлашувчи элементлар
мажмуи каби таърифлаш мумкин. Тизимларга мисол сифатида алоҳида қисм ва
деталлардан тузилган техник қурилма, хужайралар мажмуасидан ташкил топган
тирик организм, одамлар жамоаси, ишлаб чикариш корхонаси, давлат ва шунга
ўхшашларни кўрсатиш мумкин. Тизимнинг ўзаро боғланган бир қатор
элементларидан тузилган қисмига унинг
қисм тизимлари(тизим ости)
деб
аталади. Одатда тизим элементлари муайян предмет соҳаси объектлари каби
аниқланади. Элементларининг табиати билан боғлиқ равишда
физик, механиқ,
химик, биологик, иқтисодий, кибернетик
ва бошқа тизимларни фарқлаш
мумкин.
Хоссалар
– тизимни ифодалаш ва уни бошқа тизимлар орасидан ажратиб
турувчи сифатлар бўлиб, улар қандайдир кўрсаткичлар (параметрлар) тўплами
билан аниқланади. Исталган тизимнинг муҳим сифатий белгиси шундаки, тизим
унга кирувчи элементларнинг бирортасида мавжуд бўлмаган хоссаларга эга
бўлади.
Тизимнинг тузилиши
(структураси) – тизим элементларининг асосий
хоссаларини белгиловчи барқарор ўзаро ички алоқалар мажмуасидир.
Берилган вақт моментидаги
тизимнинг ҳолати
ҳал қилинаётган вазифа
нуктаи-назаридан ахамиятли бўлган тизим кўрсаткичларининг қийматлар
тўплами билан аниқланади.
Тизимнинг динамикаси(ҳаракати, хулқи)
– бу
тизимнинг бир ҳолатдан бошқасига ўтиши, ундан учинчисига ва ҳ.к. дан иборат
жараёндир.
Тизимнинг ҳаракат тартиби(режими) қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
доимий
, яъни тизим ҳамма вақт айнан бир хил ҳолатдабўлади;
даврий
, яъни тизим тенг вақт оралиқларида айнан бир хил ҳолатлардан
ўтади;
ўтиш режими
– тизимнинг вақт бўйича шундай иккита давр оралиғидаги
ҳаракатики, бунда ҳар бир даврда тизим доимий ёки даврий режимда бўлади;
Тизим элементи унинг бошқа элементларига таъсир этиши ва уларнинг
ҳолатларини ўзгартириши мумкин. Агар бир элементнинг бошқасига таъсиридан
иборат жараёнда таъсир этувчи элемент ҳолати ҳақида маълумот берилса, у ҳолда
элементга
ахборотли таъсир
амалга оширилган бўлади ва биринчи элемент
иккинчи элементга
сигнал узатаяпти
дейилади.
Тизим элементлари томонидан ишлаб чиқиладиган сигналлар(таъсирлар)
тизимдан ташқарига узатилиши мумкин, бу ҳолда улар тизимнинг
чиқувчи
сигналлари(таъсирлари)
дейилади.
Ўз
навбатида
элементларга
тизим
ташқарисидан сигналлар(таъсирлар) келиши ҳам мумкин, улар
кирувчи
сигналлар(таъсирлар)
дейилади.
Тизимнинг кириши –
кирувчи таъсирлар қўйиладиган ёки кирувчи
сигналларни қабул қиладиган тизим элементларидир.
Тизимнинг чиқиши
деб чиқиш таъсирларини амалга оширувчи ёки бошқа
ташқи тизимга сигналлар узатувчи элементларга айтилади.
Берилган тизим учун бошқариш тушунчаси унга шундай кириш таъсири
ёки сигнал берилишини англатадики, бунинг натижасида тизим ўзини талаб
этилган тарзда тутади.
Тизимни бошқариш
– тизим структураси ёки ҳолатлари
тўпламини
муайян
мақсад
билан
ўзгартиришгақаратилган
таъсирлар
кўрсатилиши ёки сигналлар берилиши демакдир. Бошқаришдан кўзда тутилган
мақсад, одатда, тизимнинг мумкин бўлган ҳолатлари тўплами ёки қандайдир
кўрсаткичига нисбатан муайян чеклашлар сифатида берилади. Бошқариш
жараёни учун асосий белгилардан бири –
қарор қабул қилиш
функциясини амалга
оширувчи тизимнинг зарурлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |