Навоий шаҳар “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзод – Эгамова Гавҳар Рамазоновнанинг д а с т у р и



Download 261,31 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2022
Hajmi261,31 Kb.
#682159
  1   2
Bog'liq
НАМУНА НОМЗОДЛАР ДАСТУРИ


Навоий шаҳар “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзод – Эгамова Гавҳар Рамазоновнанинг


Д А С Т У Р И
Жаннатмакон Ўзбекистонимизда аждодларимизнинг бебаҳо қадриятлари бўлган маҳалла институтларига аҳолининг ишончи кун сайин ортиб, жамиятимизда унинг нуфузи мустаҳкамланиб бормоқда.
Ушбу йилда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият ҳамдир.
Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарафлашга ҳаракат қиламан ҳамда рухсатингиз билан ўзим ҳақимдаги маълумотларни қисқача баён этаман.
Мен Эгамова Гавҳар Рамазоновна - Мутахассислигим компютер оператори, 2007 йилдан буён шу кунга қадар Навоий шаҳар Уй-жой ва ётоқхоналаридан фойдаланиш бошқармасининг турли ётоқхоналарида ётоқхона мудираси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқдаман.
“Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли сони 8191 нафар бўлиб, шундан 2947 нафари 30 ёшгача бўлган фуқаролардир. Улардан 122 нафари иш билан таъминланмаган улар асосан хотин-қизлардан иборат.
Маҳалладошларимизнинг кўпчилиги Навоий шаҳридаги йирик саноат корхоналари ва заводларида фаолият юритадилар ҳамда жамиятимиз равнақига ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини ҳис этиб “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман.
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида кутубхоналар, тикувхоналар ва ҳунармандчилик соҳаларига доир янги ва замонавий масканларни ташкил этаман. Миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича изчил фаолият кўсатиш тизимларини яратаман. Ишсиз хотин-қизларни касбга тайёрлаш ва иш билан таъминланиши бўйича изчил иш олиб бораман.
Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва диний экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан ҳимоялашни ташкил этаман.
Спиртли ичимликларга берилган, шунинг натижасида оилавий ва қўни-қўшничилик муносабатларини бузилишига сабаб бўлаётган шахслар билан тарбиявий ишлар олиб бориш орқали муҳит барқарорлигига эришилади. Алкогол ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда ИИБ профилактика нозирлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишни кучайтираман.
Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни, “Яшил макон” дастури асосида кўча ва хиёбонларни гуллаб яшнашини таъминлашни ва маиший чиқиндиларни узлуксиз равишда олиб чиқиб кетилишларини ташкиллаштираман.
Инсон қадрини улуғлаш фаолиятимнинг асосий мезони ҳасобланади.
Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига киритилишларини қатъий назоратга оламан.
Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила - маҳалла - таълим-муассасаси” ҳамкорлиги консепцияси фаолиятини кучайтириш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатаман.
“Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, меҳнат фахрийлари ва фаол ёшлар билан биргаликда профилактика инспекторларига кўмаклашиб, маҳаллада, турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятларимни ишга соламан.
Шунингдек, маҳалла қошидаги таълим муассасаларида таълим ва тарбия сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган турли-туман тўгаракларни ташкил этиб, устоз ва шогирд анъаналари асоисида ёш авлодни касбга ва меҳнатга ўргатиш, ҳаётга тайёрлаш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Тегишли жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари асосий вазифаларимиздан бири бўлиб ҳисобланади.
Миллий халқ байрамлари ва тегишли саналарда ёлғиз, ёрдамга муҳтож оилаларга алоҳида маънавий ва моддий эътибор қаратиш, уларга хомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлга болаларга ҳамда кексаларга байрам тадбирлари уюштиришга эътибор қаратиш бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Маҳалла хонадонларини ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарувчилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишини ташкил этаман.



Download 261,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish