Навоий шаҳар “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзод – Эгамова Гавҳар Рамазоновнанинг д а с т у р и



Download 261,31 Kb.
bet2/2
Sana20.06.2022
Hajmi261,31 Kb.
#682159
1   2
Bog'liq
НАМУНА НОМЗОДЛАР ДАСТУРИ

Эгамова Гавҳар Рамазоновна
Навоий шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзод – Бабаев Иброҳим Бахтиёровичнинг
Д А С Т У Р И


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш зарур.
Жорий йилги фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарафлашга ҳаракат қиламан ҳамда рухсатингиз билан ўзим ҳақимдаги маълумотларни қисқача баён этаман.
Мен Бабаев Иброҳим Бахтиёрович – Мутахассислигим комрьютер ва унинг тармоқларини ишлатиш, маҳалла тизимида 7 йилдан ортиқ турли лавозимларида ишлаганман. Ҳозирги кунда “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида вақтинчалик маҳалла раиси вазифасини бажариб келмоқдаман.
Маҳалламизда 656 та хонадон, 959 та оила ва 3669 нафар аҳоли тинч-тотув яшаб келмоқда. Уларнинг 1877 нафарини хотин-қизлар, 822 нафарини вояга етмаганлар ва ёшлар ташки этади.
Маҳалламиз аҳолиси асосан корхона ва ташкилотларда фаолият юритишади, бўш вақтларида томорқаларида деҳқончилик, чорвачилик ва паррандачилик қилиб ҳам ўзларининг ҳам жамиятимиз равнақига ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантиришга чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.
Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.
Маҳалла ҳудудида яшовчи ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммолари бўйича “Темир дафтар”га, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлаш зарурати бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган фуқароларни камбағалликдан чиқариш ва уларнинг фаровонлигини ошириш ишларни ташкил этишни кучайтираман.
Қолаверса, профилактика инспектори билан маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятни ишга соламан.
Тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тантаналарни ўтказишни ихчамлаштирилган тарзда ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида ва тўйхона эгалари билан тушунтириш ишларига оид тарғибот-ташвиқот ишларини доимий равишда амалга ошираман.
Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди. Наврўз, Мустақиллик каби байрамлар ҳамда шонли ёлғиз, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга хомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга байрам тадбирлари уюштиришга эътибор қаратиш ҳам бурчим деб биламан.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия аъзолари, маҳаллага бириктирилган ташкилот ва муассасаларнинг масъул ходимлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари билан биргаликда ҳудуддаги савдо дўконлари, бозорлар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва бошқа объектларда санитария ҳолати, нарх-наво, савдо-сотиқ қоидаларига риоя қилиниши, ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши устидан ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа масалалар бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошираман.
Спиртли ичимликларга берилган, шунинг натижасида оилавий ва қўни-қўшничилик муносабатларини бузилишига сабаб бўлаётган шахслар билан тарбиявий ишлар олиб бориш муҳит барқарорлигига ҳисса қўшади. Шу боис алкогол ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда ИИБ профилактика нозирлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишни кучайтираман.
Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила - маҳалла - таълим-муассасаси” ҳамкорлиги консепцияси фаолиятини кучайтириш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатаман.
Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенг кўламда ташкил этиш, маиший чиқиндиларни режа асосида ободонлаштириш бошқармаси томонидан узлуксиз равишда олиб чиқиб кетилишини, ХУЖМШ фаолиятини доимий назорат қиламан.
Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишлари қатъий назоратга оламан.
Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланадиган тўловларни маҳалла фаоллари ва уй бошқарув-чилари билан ҳамкорликда ўз вақтида тўланишида амалий ёрдам кўрсатаман.
Маҳалла ҳудудида яшовчи ДЭОга мойил шахслар ва жазо муддатини ўтаб келганларга мураббийлар тайинлаш, маҳалла фаоллари ва маҳалла посбонини бириктириш орқали улар билан фаол алоқа ўрнатаман.
Кўп қаватли уйлар атрофида жойлашган ноқонуний қурилма ва майдонларни тартибга солиш юзасидан туман ҳокимлиги билан амалий хамкорлик олиб бораман, аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.
Бабаев Иброҳим Бахтиёрович
Download 261,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish