3. Гальвонометр қаршилиги Ф.Э. нинг ички қаршилигидан анча кичик бўлиши керак, чунки ёритилганлик тоққа мос бўлиши керак.
4. Ёритилганлик ўлчанаётганда, ҳарорат коэффициенти киритилиши керак, агар асбоб даражаланаётган вақтидага шароит ўлчанаётган шароитдан фарқ қилса.
Ранг ҳарорати - қора жисм ҳарорати бўлиб, бунда унинг нурланиш ранги шу жисмнинг нурланиш рангига тўғри келади.
5. Селенли Ф.Э. вақти билан эскиради, шунинг учун доимий текширувни амалга ошириб туриш лозим.
Назорат саволлари:
Физикавий ёруғлик ўлчовларнинг авзалликлари?
Вентили фотометрияни ишлаш принципини тушунтириб беринг?
Ташқи фотоэффектли фотоэлементли ишлаш принципини тушунтириш?
Объектив фотометрия ёрдамида ёритилганлик амалиётда қандай ўлчанади?
7-МА'ЬРУЗА
Иссиқлик нурланишининг қонунлари
Режа:
1. Иссиқлик нурланишининг назарияси.
2. Планк ифодасининг бошқа кўриниши.
3. Вина-Голицыннинг силжиш қонуни.
4. Стефан - Больцман қонуни.
Иссиқлик нурланишининг назарияси
Қизиган қаттиқ жисмларнинг нурланиш қонунларини тушунтириш физиклар учун жуда қийин бўлган. Қизиган қаттиқ жисмлар: иссиқ тандир (печь), чулғаниш чироғининг ипи ва қуёшдир. Қизиган қаттиқ жисмларнинг нурланиш қонунлари фақат квант назарияси ёрдамида тушунтириб бериш мумкин бўлган.
Тушунчалар: Система деб - моддаларнинг (жисм) қандайдир маълум бир сонига айтилади.
Система ҳолатини - босим, ҳарорат ва ҳажм ифодалайди.
Жараён-система ҳолатини ўзгаришидир.
Иссиқлик нурланиши - атом ва молекулаларнинг иссиқлик ҳаракати натижасида уларнинг уйғониши билан боғлиқ бўлган, жисмнинг электромагнит нурланишига айтилади Ёки бу - нурнаётган жисм атом ва молекулларининг иссиқлик ҳаракатини Ф системадан иккинчи системага юборишдир.
Ҳаракат: тебранишли ёки айлантирувчи бўлади. Бунда, нурнаётган жисмнинг, ҳолатини ўзгаришидан (жисм ҳарорати) ташқари ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Нурланаётган жисмнинг ҳарорати кўтарилганда, зарядланган заррачаларнинг ҳаракат энергияси ошади, юқори энергетик даражалар пайдо бўлади, бунда атом нурланиши мумкин ва бунинг натижасида нурланиш оқими ошади. Квантнинг ўртача қиймати ҳам ўзгаради, у кўпаяди, ва юқори частоталар соҳасига энергиянинг катта қисми тўғри келади. Нурланаётган жисмнинг ранги ўзгаради: Қизиган учоқдаги тук қизилдан қуёшнинг жуда ёруғ оқ рангигача ўзгаради. Бунда нурланишнинг спектриал ҳам ўзгаради.
Ёруғлик-иссиқлик нурланишнинг кўринарли қисмидир. Иссиқликнинг нурланиш қонунлари абсолют қора жисмлар чуқур ўрганилган. Бу жисм, тўлқин узунлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда, унга тушаётган ҳамма нурни ўзига сингдиради. Абсолют кора жисм юзасининг нурланиш оқими, шу ҳароратгача қиздирилган ҳар қандай бошқа жисм юзасининг нурланиш оқимидан каттадир.
Хар қайси жисмни, маълум Т ҳароратда маълум V частотали (тўғриси V +∆V), ёруғлик (нур) тарқатиш қобилиятини миқдорий баҳолаш учун, "нур тарқатиш қобилияти" деган махсус физик катталик киритилади.
Жисмнинг нур тарқатиш қобилияти - жисм юзасидан вақт бирлигида тарқатилган маълум V частотали электрмагнит нурланиш энергиясининг миқдоридир.
Жисмнинг тўла нур тарқатиш қобилияти, жисм тарқатаётган бўлиши мумкин бўлган частотали нур тарқатиш қобилятлардан ташкил топади ( ).
Абсолют қора жисмнинг нур таркатиш кобилятини деб белгилаймиз,
-ни частотага боғлиқлик чизиғини тузиш мумкин. Бунинг учун, частотанинг тор оралиғига жойланган энергия ўлчанади, масалан v1 дан v2 гача бўлган оралиқда. Агар, мана шу оралиққа тўғри келадиган энергияни, шу оралиқ кенглигига бўлсак, унда - ни ҳосил бўлади - v1 ва v2 оралиғида бўлган частотаси учун абсолют қора жисмнинг нур тарқатиш қобиляти.
Тажрибада ўлчанган - ни ординатада қўйиб, абцисса ўқида эса унга тўғри келадиган частотаси қўйиб, максимумли чизиқни оламиз.
Тажриба натижасига тўғри келадиган формулани Планк икки йилда топди. Планк ифодаси.
бу ерда: К-Больцман доимийлиги, дж/град.
Do'stlaringiz bilan baham: |