Авфзалликлари 1. Физик истеъмолчилар спекрнинг фақат кўринарли кисмидагина эмас, балким унга яқин бўлган ултрабинафша ва инфрақизил нурланишлар қисмида ҳам ўлчаш имконини беради.
2. ¡лчов натижаларини тезлиги ва қайта ишлаб чиқилиши нурланиш энергияси истеъмолчилари сифатида вентилли фотоэлементлар (қулфланувчи қатламли фотоэлементлар ташқи фотоэффектли фотоэлементлар) кенг қўлланилади.
Назорат саволлари: 1. Жисмларнинг ёруғлик ҳоссалари қандай?
2. Объектив фотометрияда индикатор сифатида нималар ишлатилади?
3. Субъектив фотометрия деганда нима тушунилади?
4. Субъектив фотометрия асосида ёруғлик параметрлари қандай аниқланади?
6-МА'ЬРУЗА
Физикавий ёруғлик ўлчовлари Режа: 1. Вентили фотометрия.
2. Ташқи фотоэффектли фотоэлемент.
3. Ёритилганликни ўлчаш.
Вентилли фотоэлемент (нурланиш энергиясини электр энергиясига ўзгартиргич) Бу ярим ўтказгич асбоби бўлиб, нурланиш энергияси таъсирида унда э.ю.к. ҳосил бўлади. Фотоэлемент занжирида ташқи кучланишсиз электр токи пайдо бўлади. У фотоэлементга тушаётган нурланиш оқимига боғлиқдир. Яъни, вентилли фотоэлементлар нурланиш энергиясини электр энергиясига ўзгартирувчи ҳисобланади.
Ёруғлик ўлчовлари учун энг кенг тарқалган селенли фотоэлементлардир, уларнинг спектриал- сезгирлиги ёруғликнинг нисбий спектрал самарали нурланишининг нормаллаштирилган функциясига жуда яқин тўғри келади.
1-Селенли фотоэлементнинг асоси бўлиб хизмат қиладиган катта пўлатли пластинка (мусбат қисқичга уланади).
2-Ёруғлик нурлари учун тиниқ бўлмаган селеннинг қатлами.
3-Селендан олтинга қараб бир томонлама ўтказувчанликка эга бўлган қулфловчи қатлам.
4- Олтин ёки платинанинг юзаки тиниқ қатлами (5нм).
5- Олтин устига қўйиладиган (қопланадиган) металл ҳалқа (бу фотоэлементининг манфий қиқичига уланади).
6- Гальвонометр,
Ёруғлик таъсирида селеннинг ташқи қатламидан электронлар озод бўлади ва улар қулфловчи қатлам орқали фақат бир йўналишда (селендан олтин қатламига қараб) ҳаракат қилиши мумкин. Агар фотоэлемент қисқичларига гальвонометр уланса, унда занжирда электр токи ҳосил бўлади (йўналиши расмда кўрсатилган).
Фотоэлемент текислигида фототок ўзгаришини ёритилганликка нисбатан тўла мослиги ташқи занжирга қисқа уланганда сақланади (Столетов), яъни унинг қаршилиги нолга тенг бўлганда ташқи занжирга қаршилик (гальванометр) уланганда бум ослик бузилади ва бу бузилиш, фотоэлемент текислигидаги ёритилганлик қанча катта бўлса, шунча юқори бўлади, чунки ёритилганлик қаратилганда селенли фотоэлементнинг ички қаршилиги камаяди.
Расм. Селенли фотоэлемент фототокини ташқи занжирнинг турли қаршиликларида ёритилганликка боғланиши.