Шихта юклаш
Замонавий печларда шихта дастгохни икки ёнидан жойлашган махсус тешиклар орқали қўлланилади. Деворни ёнида жойлашган шихта уни юқори харорат ва эритма таъсиридан сақлайди. Бундай тартибда чангни ажратиб чиқиши шихтага нисбатан 1,09 % дан ошмайди. Агарда шихта таркибида 14,4 % мис бўлса, чанг таркибида фақат 8,1% бўлади. Шихта печни ёмбоғида жойлашади. Ёмбоғнинг бурчаги 45-600 бўлса нормал ҳисобланади.
Печга шихтани юклаш тезлиги ва такрорланиши уни ишлаб чиқариш унумдорлигига боғлиқдир. Бундай суткада 1500-2000 шихта қайта ишлайдиган печларда, бир юклаганда 200-250 m шихта юкланади. Қоидагидай, заводда 6 соатли сменада 2-3 марта шихта юкланади. Шихтани узлуксиз юкланиши печни яхшироқ ишлашига олиб келади. Аммо, бунда тешиклардан технологик газларни ва иссиқликни чиқиб кетиши печни иссиқлик таркибини ўзгартиради ва ишлаб чиқариш унумдорлиги пасайади. Масалан, олмалик заводида бир сменада 3 марта ўришга 4 марта юклаш, ишлаб чиқариш унумдорлигини 10 % га пасайтиради.
Конвертер шлакини печда, агрегатни бош томонида жойлашган, махсус ойнадан желоб ёрдамида солинади. Шлакни кичкина оқим билан қуйилади, чунки эритмани катта харакатланишга олиб келиб, ёмбоғни ювилиб кетиши мумкин.
Суюқ махсулотларнинг чиқарилиши
Ҳар бир печь лойиҳалаш даврида суюқ ваннани аниқ баландлигига мўлжалланади. Баландлигини кўтарилиши пчеь ишига салбий таъсир қилади: ишчи хажм камаяди, ёмбоғни иссиқлик қабул қилиш сирти пасаяди, газнинг харакатланиш тезлиги ошади. Қоидагига, ваннани умумий баландлиги 90 - 120 см ни ташкил қилади.
Ваннанинг баландлиги штейн ва шлакларни баландлигига боғлиқдир. Штейнни баландлиги уни авария холатдаги оқиб чиқиши ва магнетит настыли пайдо бўлиши билан аниқланади. Ваннани баландлиги эритма босимини ошириб кладка орқали оқиб чиқишига олиб келиши мумкин. Баландликни пасайиши шлакни хароратни камайиши ва печни пасида магнетитни чўкишига олиб келади. Шунинг учун штейнни энг юқори баландлиги 60 см, пасти эса - 25 - 30 см ташкил қилиши керак. Шлакнинг оқилона баландлиги 40 - 60 см.
Шлакни печдан махсус ойнадан чиқарилади. Шлакда - мисни исрофгарчилигини камайтириш учун, шлакни тепа қатламидан 10 - 100 мм пастрок жойлашган эритмани чиқариш керак. Шлакни печдан энлиги 2 - 5 см бўлган оқим билан чиқарилади.
Штейнни печдан махсус шпур ва сифон ёрдамида чиқарилади. Штейн вақти - вақти бўйича, конвертерларни ишлашига боғлик бўлган холатда чиқарилади.
Яллиг печни нормаль ишлаши уни техникавий назоратига боғлиқдир. Назорат иссиқлик тартибини, моддаларни тарозда тортилиши, дастлабки хом ашё ва махсулотларни кимёвий тахлили ва бир неча бошка кўрсаткичларни аниқлайди. Кимёвий тахлил бойитма, флюс, конвертер шлаки, айламчи материаллар ва жараён махсулотлари қилинади. Сменали намуналарни Сu, Fe, S, SiO2, СаO ларга тахлил қилинади: конвертер шлакини - Сu га, шлакни Сu, Fe, SiO2 ва СаO. Суткали намуналар тахлил қилинади: бойитма - Сu, S, SiO2, СаO, Аl2O3; флюслар - SiO2, Fe, СаO, Аl2O3 ; штейн - Сu, Fe, ва S; айланувчи моддалар - Сu, Fe, SiO2, S, Аl2O3; шлак - Сu, Fe, SiO2, СаO, Аl2O3, MgO.
2.8. Техника - иқтисодий кўрсаткичлар. Ҳар қандай металлургик заводни иш фаолияти тахника - иқтисодий кўрсаткичлар билан баҳоланади. Асосий кўрсаткичлар: солиштирма эришиш қобилияти, солиштирма ёқилгини сарфи, суюқ эритиш жараёнини махсулотларни чиқиши, мисни штейнга ажратиб олиш даражаси, қувват, сув ва огнеупор гиштларни 1 т. шихтага сарфи.
Солиштирма эритиш қобилияти замонавий яллиғ печларда 4,5 - 2 т/м2 суткада оралиғида ўзгаради.
Яллиғ печлар турли ёқилғилар билан ишлайди. Жараёнга сарфланадиган иссиқликни баҳолаш учун, солиштириш шартли ёқилгини сарфи билан баҳоланади. Шартли ёқилғи ҳисобида 7000 ккал/кг (29400 кДж/кг) органик модда қабул қилинган. Яллиғ печда шартли ёқилгини сарфи кенг минтака 1 т. шихтага 110 дан 290 кг ўзгаради. Бундай катта оралиқ хом-ашёни сифати, ишлаб чиқариш тартиби, махсулотларни сифати, эритма ва газни харорати ва бошқа ўзгарувчан омилларга богликдир.
Яллиғ печда ўтадиган жараёнда мисни штейнга ажратиб олиш даражаси 95,0 - 99,5 % ташкил қилади. Мисни шлак билан исрофгарчилиги 1,5 - 2,6 % ташкил қилади. Мисни газ
билан исрофгарчилиги 0,5 - 1,5 % оралиғида. Электр қувватини сарфи 1 т. шихтага унча катта эмас - 15 - 25 квт * с. 1 т. шихтага огнеупор ғиштнинг сарфи 0,14 кг ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш корхонасини умумлаштирилган кўрсатгичи - бу махсулотни таннархидир. Мис саноатида умумий сарф - харажатларнинг 40 - 60 % ҳом ашёга тегишлидир, бойитиш жараёнига 20-40 % ва металлургик қайта ишлашга 20 - 30 %.
Олмалиқ мис заводида яллиғ печда эритишнинг сарф - харажатларнинг тузилиши,%:
Ёқилғи - 26
Қувват сарфи - 53
Ишчиларнинг маоши - 5
Цех сарфлари - 7
Дастгоҳни эксплуатацияси - 9
Жаъми - 100.
Do'stlaringiz bilan baham: |