3-жадвал. Лондон метал биржасида мисни ўртача нархи
(долл. 1 тонна нақд товар учун)
Ривожланган давлатлар кенг миқдорда Толлинг системасидан фойдаланилаяпти. Толлинг - бу ривожланаётган давлатдан ҳом ашё сотиб олиб, уни уша ерда, ёки бошқа давлатларда қайта ишлаб, ўзларига тоза маҳсулотни олиб кетишдир. Бундай йўл Ўзбекистонга муносиб эмасдир.
Ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиш қуйидаги рақамлардан иборат, %:
АҚШ - 85 - 88;
Канада - 95 - 97;
Чили - 901 - 95;
Замбия - 97 - 98.
Ўзбекистон бир йилда 100 - 120 минг тон. хомаки мис ишлаб чиқариш имконияти бор, лекин тозаланган мисни эса 200 - 210 минг тон. ишлаб чиқариш мумкин. Хомаки мисни олишдан уни тозалаш имкониятлари кўпроқдир.
Дунёда асосан мис традицион пирометаллургик схема: эритиш - конвертерлаш - тозалаш схемаси асосида олинади. Фақат уни 10 - 12 % гидрометаллургик усули ёрдамида олинади.
Охирги даврларда бир хил давлатларда (АҚШ, ХМД, Австралия, Замбия ва бошқаларда) мисни ҳисобдан ташқари рудалардан гидрометаллургик усули билан ажратиб олишга ахамият тобора ошиб бормоқда. Бу уяли ва ер тагида танлаб эритиш усулларидир.
Қўшма мураккаб рудалардан мисни танлаб эритиш цементлаш - флотация усули билан қайта ишлаш кенг тарқалган (Мостович схемаси).
Ҳамдўстлик давлатларда мис асосан Олмалиқ, Балхаш, Джезказган, Норильск ва бошқа йирик тоғ - металлургия комбинатларида ишлаб чиқа- рилади. Бу комбинатлар тўлиқ схемаси: кончилик - бойитиш - хомаки мис олиш - уни тозалаш - тайёр маҳсулот олиш қисмлардан иборатдир.
Олмалиқ шароитида ишлаб чиқаришга рудада 0,37 - 0,42 % мис келади. Бу рудадан 16 - 18 % мис бойитмаси олинади. Металлургик печларга юкланадиган шихтани таркибида 14 - 16 % мис бор. Сульфидли мис бойитмасини икки хил печда: яллиг ва кислород машъал эритилади. Олинаётган штейнда 25 - 40 % мис бор. Бу штейн конвертерда қайта ишлашиб хомаки мис олинади. Шлак таркибида 0,5 - 0,9 % мис бор. Бу шлак ҳозирги пайтда фақат махсус жойларда сақланиб турибди. Ажралиб чиқаётган технологик газларда печь газларида 2,5 - 3,5 % SO борлиги сабабли, булар очиқ ҳавога чиқарилади ва атроф муҳитни ниҳоятда захарлайди. Яллиғ печни газларида эса 7 % гача олтингугурт бирикмалари бор ва улар сульфат кислотасини олиш учун юборилади.
Замонавий технологиялар асосида Олмалиқ комбинатида 12 компонент ажратиб олинади ва 20 хил маҳсулот ишлаб чиқилади. Ўзбекистон саноати мис билан тўла таъминланган, мисни катта хажми хорижий давлатларга экспорт қилиниб республикамизга валюта олиб келади.
Дунё бозорижа 1 тонна мисни баҳоси: катод шаклидаги металл - 1500 - 1700 АҚШ доллари, катанка (сим) шаклдаги эса 3100 - 3200 АҚШ долларини ташкил қилади.
Мис ишлаб чиқаришдаги тахминан сарф - харажатлари қуйидаги рақамларни ташкил қилади, % ҳисобида:
- Кончилик ва бойитиш босқичи - 50,4;
- Эритиш - 33,0;
- Тозалаш - 6,8;
- бошқарув - 4,1;
- транспорт - 4,7;
- бошқа турлари - 1,0.
Эски печларни ўрнига ва янги қурилаётган заводларда фақат замонавий автоген жараёнлар қўлланилиши кўзда тутилган. Бу жараёнлар: ПЖВ (Ванюков жараёни), Финляндиянинг Оутокумпу, Норанда, Муцубиси, ТБРЦ ва бошқалардир. Иккиламчи захиралардан тоза мис олиш хам кенг йўлга қўйилаяпти.
Келажакда мисни истеъмоли фақат кўпайиши мумкин. Шуни кўзда тутилган холда Олмалиқ комбинатида янги замонавий печь ишга тушириши мўлжалланган. Фақат бу печь учун кончилик ишларини кенгайтириб шихтани кўпайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |