Навоий кон-металлургия комбинати


Яллиғ қайтарувчи печларда эритиш



Download 6,45 Mb.
bet6/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

2.4. Яллиғ қайтарувчи печларда эритиш. Яллиғ қайтарувчи печ шихтасига бойитма, флюс ва айланувчи материаллар киради. Бойитма таркибида мис %, темир %, S %, SiO2 %, Al2O3 % CaO %.
Флюс сифатида охак, таркибида олтин бўлган кварцли руда ва кремний (II) оксиди ишлатилади.
Айланувчи материаллар сифатида конвертор шлаки, турли хил чиқиндилар, чанг ва темир терсаклар ишлатилади.
Шихта тайёрлаш лентали конвейрларда амалга оширилади. Махсус бункерлардан бойитма флюс ва айланувчи моддалар тарозилардан ўтгач, йиғма конвейерларга юкланади. Конвейрларда харакатланиш, қайта юкланиш пайтида ва яллиғ печь бункерига жойланиш даврида шихта яхши аралашади. Бу система осон ва кам харажат талаб қилади, лекин шихтани бир хил таркибда ушлаб туриш қийин.
Яллиғ қайтарувчи печь – оловбардош ғишлардан ясалган фазоли эритиш агрегатидир. Печ фундаментдан, ён деворлардан, туби (лешад) дан, свод (том) дан, газ чиқариш туйнуги (аптейк) дан, металл каркасдан, шихтани юклаш ва эритиш махсулотларинир чиқариш қурилмаларидан, ёқилғини ёқиш учун горелка (форсунка) лардан тузилган.
Фундамент (печь асоси) таркибида шлак, бетон бўлган ғиштлардан тайёрланади. Фундамент таги зичланади ва ер ости сувларидан холи бўлиши керак. эритмаларни ташишни осонлаштириш мақсадида фундамент 3-4 м баландликда қурилади.
Печ деворлари хромомагнезитли, магнезитли ва магнезитохромитли ғиштлардан печ фундаментини устидан кўтарилади. Печни пастки қисмидаги деворларини қалинлиги 0,75 –1 м энг устки қисми 0,5 – 0,6 м ни ташкил қилади. Бу деворларни ишлаш муддати шихтани юклаш усулига ва уни сифатига боғлиқ. Юкланган шихта печь деворларини юзасида қатлам ҳосил қилади, бу оловбардош ғиштларни тез емирилишдан сақлайди. Бундан ташқари печь деворларига ташқи кессонлар ҳам ўрнатиш мумкин.
Печь туби кварцли қумдан ёки махсус ғиштлардан 0,6-1,5 м қалинликда тайёрланади. Печ туби қуйидагича қурилади: печь фундаментига дастлаб бир неча қатор қурилиш сўнгра оловбардош ғиштлар тахланади, сўнгра 100 мм қалинликда қайноқ кварц қумни 10-15 % оловбардош лой ва 5 % гача суюқ ойна (стекла) аралашмаси зичланади. Зичланган лешедни умумий қалинлиги 800 мм атрофида бўлади. Лешедни монолит кўринишига келтириш учун, у дастлаб қуритилади, сўнгра қисм-қисм қилиб пайвандланади, сўнгра 10-15 сутка давомида 1500-15500С хароратгача секинлик билан қизитилади ва худди шундай секинликда совутилади. Бундай ишлов берилган печ тубидаги кварцлар кристалланади, ва монолит кўринишига келади. Лешедни ғоваклигини йўқотиш учун печда дастлаб тез эрувчи айланма материаллар эритилади ва асталик билан совутилади. Натижада шлак ғовакларни тўлдиради ва щтейнни ушлаш учун керакли зичликка эга бўлади.
Печ керакли механик мустахкамликга ва қаттиқликка эга бўлиши учун оловбардош ғиштлар усти металл каркас билан қопланади. Бундан ташқари печ швеллер, пайвандлаш ва қоқилувчи колонналар керакли печ қисмидан бетон фундамент ва том (свод) билан пўлат тягалар билан боғланади. Бунинг сабаби печ қизиганда иссиқлик таъсирида кенгайишига қаршилик қилишдир. Печни энг керакли жойи свод (туб) дир. У ёйсимон, осилувчан ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин.
Горелка (форсунка) лар ёқилғини ёқиш учун ишлатилиб, (4-8 дона) печни олдинги деворидаги дарчаларга 3-5 қияликда ўрнатилади, четдаги горелкалар печь марказига тўғирланади. Горелкалар иложи борича мустақил таянчларга ўрнатилиши керак, чунки печни иссиқлик таъсирида кенгайиши горелка оловини йўналишини ўзгартирмаслиги керак.
Чиқинди газлар печни орқа томонидан газоходдан чиқарилиб, котел утелизаторга иссиқликни ишлатиш учун жўнатилади. Печдан чиқаётган газлар харорати 1200-12500С бўлиб, ўзи билан ёқилғини ёнишидан ажраладиган иссиқликни 70 % ини олиб чиқиб кетади. Бу иссиқликни печга қайтариш печни ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга хизмат қилади.
Печга юклаш печ ён томонларидаги узунаси бўйича жойлашган тешикчаларда амалга оширилади. Бу тешикчалар 200х200 мм ёки 250х250 мм ўлчамда бўлиб бир-биридан 1-1,2 м масофада жойлашган. Шихта тешикчаларга юклаш юклаш воронкаси (патрубка) да тақсимланади.
Шихтани юклашни кузатиш ва воронкаларни тозалаш кузатиш деразаларида амалга оширилади.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish