13-МАЪРУЗА. РУҲНИ ГИДРОМЕТАЛЛУРГИК УСУЛДА ОЛИШ. КУЙДИРИЛГАН КОНЦЕНТРАТНИ ТАНЛАБ ЭРИТИШ ЖАРАёНЛАРИ
Огарокни танлаб эритишни асосий мақсади огарок таркибидаги рух бирикмаларини иложи борича эритма ўтказиш ва электролизга тоза эритма олишдир. Эритишни сульфат кислотаси ёрдамида олиб борилади. Сульфат кислотасини танлашда қуйидагилар ҳисобга олинган:
1) рух оксиди - ZnO яхши эриши;
2) бўлажак электролитик тикланишда қулайлик;
3) рух заводларида сульфат кислотасини мавжудлиги;
Рух оксиди сульфат сульфат кислотасини кучсиз эритмасида яхши эрийди, рух сульфати эса - сувда:
ZnО + H2SO4 = ZnSO4 + H2O (21.1)
Рух сульфиди қизитилган кучли сульфат кислотасида эриши мумкин:
ZnS + H2SO4 = ZnSO4 + H2O (21.2)
Бунда захарли серводород ажралиб чиқади.
Куйдириш давомида бир қанча рух силикати, (n ZnO * m SiO2), феррит (х ZnO * у Fe2O3) ва алюминатлари (ZnO * Аl2O3) пайдо бўлади. Бу бирикмалар сульфат кислота эритмасида қийин эрийди. Уларни эриш қобилияти харорат ва сульфат кислотасини концентрацияси олиб бориши билан кўпаяди.
Масалан, ферритдан рухни эритмага ўтказиш учун сульфат кислотасини концентрацияси 200 - 300 г/л ва 80 - 900С харорат талаб қилинади.
Рухдан ташқари, орқароқда темир, мис, кадмий, қўрғошин, кумуш, олтин, никель, кобальт, марганец, барий, кальций, алюминий ва бошқа металлар бор.
Кадмий хусусиятлари бўйича рухга яқин, уни оксиди СаO сульфат кислотасида яхши эрийди:
СdO + H2SO4 = СdSO4 + H2O (21.3)
Огарокдан эритмага 85 - 90 % кадмий ўтади. Темир огарокда, асосан рух ва мис ферритлар шаклда учрайди. Бир канча темир оксидлари Fe2O3, ва Fe2O3 ҳам бор. Сульфат эритмасида Fe2O3 яхши, Fe2O3 эса қисман эрийди.
Куйдириш печининг циклон чангида бир оз Fe2 (SO4)3 учрайди. Уч валентли темир сульфати эритмада ҳосил бўлади:
Fe2O3 + 3Н2SO4 = Fe2(SO4)3 + 3H2O (21.4)
Эритмада Fe2(SO4) 3 мис бирикмалари, SO2 ва метал сульфидлари билан икки валентли темир сульфати FeSO4 га тикланади. Бу жараён рухни огарокдан эритмага, қуйидаги реакция оркали, ўтишига кўмаклашади:
ZnS + Fe2(SO4) 3 = ZnSO4 + 2FeSO4 + S (21.5)
Эритмага огарокдан фақат 3 - 4 % темир ўтади, уни миқдорлиги 1 -2 г/л ташкил қилади. Бундай миқдорлик булажак мышьяк, сурьма, германий ва бошқа моддалардан гидролитик тозалашда ёрдам беради.
Мис огарокда оксид (СuO, Сu2O), феррит (n СuO * m Fe2O3), силикат (x Сu2O * y SiO2) шаклларда учрайди. Энг осон СuO эрийди ва СuSO ни ҳосил қилади. Мис феррити, рух ферритига ўхшаб, қийин эрийди. Танлаб эритишда тахминан мисни ярми эрийди, ярми эса кекда қолади.
Сурьма (III) ва мышьяк (III) оксидланган бирикмалари огарокни танлаб эритишда Аs2 (SO4)3 ва Sв (SO4)3 шаклларда эритмага ўтишади. Сурьма (V) ва мышьяк (V) оксидлари қийин эрийдиган бирикмалардир.
Никель, кобальт ва марганецлар эрийди ва Ni4, СoSO4 ва MnSO4 сульфатларини ҳосил қилади.
Танлаб эритишда қўрғошин, деярли тўлиқ, қуйидаги реакцияга асосан, кекга ўтади:
PbSiO3 + H2SO4 = PbSO4 + H2SiO3 (21.6)
Қўрғошин, мис ва рух силикатларини эриши эритмани кремний бирикмалари билан ифлослантиришга олиб келади. Бу жараён танлаб эритишдан бўлажак чўктириш ва фильтрлашларни қийинлаштиради.
Кумиш огарокда Аg2S ва Аg2SO4 шаклда учрайди. Кумуш сульфати яхши эрийди, кейин эса эритмада мавжуд булган хлор ионлари билан қийин эрийдиган АgСl бирикмаси шаклда чўктирилади. Кумуш сульфиди эримайди ва кекда қолади. Олтин тўлиқ қаттиқ қолдиқларда қолади.
Кальций ва барий оксидлари сульфат кислота эритмаларида қийин эрийдиган эритмалар ҳосил қилади. Жараённинг кислотаси:
MeO + H2SO4 = MeSO4 + H2O (21.7)
Қўрғошин, кальций ва барий сульфат кислотасини қисмини қийин эрийдиган сульфатларга боғлайди. Буни ҳисобга олганда, куйдириш даврда сульфатли олтингугурт миқдорини бир оз кўпайтириш керак бўлади.
Хлор, фтор, натрий ва магний бирикмалари осон эрийди ва эритмада тўпланадилар. Ноёб металлар - таллий, галлий, индий ва германийлар қисман эритмага ўтадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |