|
Рух электролитик тикланишининг амалиёти
|
bet | 52/65 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 6,45 Mb. | | #239178 |
| Bog'liq Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)
Рух электролитик тикланишининг амалиёти. Электролиз жараёнлари ўтказиш шароитларига қараб заводлар 3 гурухга бўлинишлари мумкин:
1. Ток зичлиги 350 - 500 а/м2 ва ишлатилган электролитни кислоталиги 90 - 120 г/л H2 SO4 заводлар (стандарт схема).
2. Ток зичлиги 500 - 600 а/м2 ва ишлатилган электролитни кислоталиги 150 - 200 г/л H2 SO4 заводлар (интенсивлашган схема)
3. Ток зичлиги 1000 а/м2 ва ишлатилган электролитни кислоталиги 300г/л H2 SO4 заводлар (Тейнтон методы).
Ҳамма заводларнинг асосий йўналиши - иложи борича тоза электролит билан ишлаш мышьяк сурма ва кобальт каби аралашмалардан чуқур нисбатдан юқори хароратда (40 с) ишлашга имкон беради.
МДҲ давлатларда электролизни 500 - 550 а/м2 ток зичлигида олиб борилади. Саноат таркиби шуни кўрсатдики, ток зичлиги 500 дан 700 а/м2 гача оширилса электролиз ваннасини унумдорлиги 40 % га кўтарилади ва нисбатлик электр энергиясининг сарфи фақат 6 % ошади. Иқтисодиёт томонидан бу тадбир оқлангандир.
Электролизни кўрсаткичларини яхшилаш учун, кўпинча қўшимча сифатида столяр клейи берилади. Унинг сарфи 1 т қуйма рухга 0,1 - 0,55 кг ташкил этади. Қанчалик электролитда аралашмалар кўп бўлса, шунга клейнинг сарфи ошиб боради. Аммо бунда электролитни ўзи клей билан заxарланади ва бу тадбир чекланган ҳолда қўлланиши мумкин.
Электролиз цехларига сульфат кислота боғи чиқиши олдини олиш учун, электролитга кўпик берувчи моддалар қўшилади. МДХ давлатларда шундай модда хисобида сапонин (совунли илдиз) қўлланилади. Нисбатдан мураккаб ва мустаҳкам кўпикни альбумин (буқа қони) ташкил қилади. Альбуман ҳам қўлланиши мумкин.
Электролитни айланиши ва совутилиши. Эритмани айланмоқлиги уни совитиш системасига боғлиқдир. Замонавий заводларда ванналар бир баландликда жойлашган ва нейтрал, тозаланган ва ишлатилган электролитларни интенсив айланмоқлиги қўлланилади. Бундай айланмоқ система интенсив схемада ишлайдиган заводларда қўлланилади, чунки ажралиб чиқаётган фисоцис иссиқлиги махсус мослама билан чиқаришга иложи йўқ. Бу ҳолатларда электролитни марказлаштирган совутиш системаси қўлланилади. Совутиш вакуум - буғланиш дастгоҳида ўтказилади.
Айланмоқ ва совутиш системасини танлаш электролиз таркибига боғлиқ. Ток зичлиги 400 - 550 а/м атрофида бўлса бир карра айланмоқ етарлидир. Бунда электродда ажралиб чиқаётган газ эритмани қўшимча аралаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|