Электролиз цехларни ташкили. Рух электролизни цехлари учта асосий бўлимлардан иборат: ток бериш, электролиз ва катодли рухни қайта эритиш. Ванналар бир баландликда ўрнатилади.
Электролиз цехини асосий дастгохи анод ва катодли ванна, ток ўтказувчи шишалар, электролитни қуйиш ва чиқариш мосламалари ва уни совутиш. Ванна темир бетондан тайёрланиб уни ички ўлчамлари: узунлиги 1,5 - 3,9 м; энлиги 0,8 - 0,9 м; чуқурлиги 1,0 - 1,4 м. Ваннани ички сирти вилинласт билан тайёрланган.
Ваннадаги катод ва анодларнинг сони ваннани ўлчами ва электродлар масофага боғлиқдир. Кўп заводларда бир хил электродлар аро масофа 70 - 80 мм. Бу масофани камайтириш қўшимча электродлар жойлаштиришга имкон яратади. Бу тадбир ток зичлиги ўзгармаган ҳолда унумдорликни ошириши мумкин. Фақат электродларни ўта яқинлаштириш катод ва анодларда қисқа туташув бўлимига олиб келиши мумкин.
Катодларни А 1 маркали алюминийдан тайёрланади. Уни эни 4 - 5 мм. Дендрит ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида катод, анодга нисбатдан, 20 - 25 мм га энлироқ ва узунроқ қилинади.
Катодларни чеккаларига рух ўтирмаслиги учун унга резинали планка кийдирилади.
Анодни кўпчилик заводларда 1 % кумушни бор, қўрғошин эритмасидан ясалади.
Электролитларни совутиш вакуум - буғловчи мосламаларда ўтказилади. Уни ишлаш принципи: суюқлик устида вакуум пайдо қилинади. Бунинг натижасида сув қайнайди ва буғланади. Қолган эритма эса буғланиш иссиқлиги натижасида белгиланган хароратгача совутилади.
Ванналарни электр занжирига ва электродларни улаш схемалари. Саноатда қўлланиладиган электр тўғрилагичлар кучланишини 550 - 750 В да самарадорли ишлайди. Ваннадаги кучланиш 3,5 - 3,7 В бўлгани учун, занжирга бирин-кетин 150 - 200 ванна уланилади. Булар бир серияни ташкил қилади.
Ванналар иккиланган қатор билан уланади. Ванналарга эритма билан таъминлаш электролиз бошқаришида катта аҳамиятга эга. Ваннага нейтрал эритмани сарфи 1,5 - 4,0 л/мин оралиғида бўлади. Сульфат кислотани миқдорлиги рух ва кислотани молекуляр оғирликларини нисбатлигидан келиб чиқади:
К = 1,5 (Цм - Ц и) г/л
бунда К - ишлатилган электролитдаги кислотани концентрацияси, г/л
Цн - нейтрал электролитдаги рухнинг миқдорлиги, г/л
Цо - ишлатилган электролитдаги рухнинг миқдорлиги, г/л Нейтрал эритмани зичлиги, асосан, ундаги рухни миқдорлигига боғлиқ. Рух эритмасини сульфат кислотасига алмаштириш, электролитини зичлигини камайтиради. Одатда рух чўкмасини катодда ўстириш 24 соат давом этади. Рух катоддан қўл мосламалари ёрдамида ажратиб олинади. Ваннадан бир пайтда 5 - 10 катод олинади.
Ажратиб олинган катодли рух чуткаларига қўйилади. Катодли рух хлорли аммоний остида индукцион печда эритилади. Хлорли аммлонийни сарфи чўткали рухни 0,5 - 0,6 % ташкил қилади. Печнинг сиғими - 20 т, ишлаб чиқиш унумдорлиги - 120 т/суткада.
Бир неча технико - иқтисодий кўрсаткичлар:
- токдан фойдаланиш - 91,2 %
- электр қувватини нисбатлик сарфи - 3010 квт * с/т
- ваннадаги электр кучланиши, - 3,29 В
- катоддан чўтка чиқиши - 98 %
- рухни исрофгарчили - 0,3 - 0,4 %
- рухни чангга ўтиш - 1,5 - 2,0 %
Do'stlaringiz bilan baham: |