Навоий кон-металлургия комбинати


Танлаб эритишнинг амалиёти



Download 6,45 Mb.
bet46/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

Танлаб эритишнинг амалиёти. Танлаб эритиш даврий схема бўйича ўтишнинг шартли талаби - огарок совутилган ва классларга бўлинган бўлиши керак. Печдан чиққан огарок ва чангларни аралашмасини харорати 700-750 0С бўлгани учун, уларни аэрохолодильник, ёки конвеерларда совутилади.
Совутилган аралашмани аэросепараторда катталиги бўйича классларга булинади. Йирик фракция (> 0,3 мм) зулдирли тегирмонда янчилади ва янгитдан классификация қилинади. Классланган куйди­рилган концентрат танлаб эритишга юборилади.
Одатда классификацияни икки босқичда олиб борилади: нейтраль ва нордон. Дастлабки (нейтраль) классификация ҳамма пульпани икки фракцияга бўлади: қум (+ 0,30 мм) ва ил (- 0,3 мм). Ҳар бир фрак­ция алоҳида танлаб эритишни талаб қилади. Нейтраль классификация­дан чиққан эритмани нейтрал танлаб эритишга юборилади. Қум фрак­циясини эса ишлатилган электролит билан танлаб эритилади (пульпа­ни қолдиқ нордонлиги 20 - 60 г/л H2 SO4).
Кум фракциясини механик, ёки пневматик агитаторда танлаб эритилади. Бунда, икки валентли темирни уч валантликга оксидлан­тириш учун, марганец рудаси, ёки пиролюзит MnO қўшилади. Танлаб эритишдан сўнг, қум яна классификация қилинади. Нордон классифи­кациясидан чиққан қумлик маҳсулот нордон танлаб эритишдаги рух кекидан деярли фарқ қилмайди. Шунинг учун бу фракция вельц печига юборилади.
Нейтраль классификациясидан ажралиб чиққан эритмани, циклон ва электрофильтр чанглари билан, нейтраль танлаб эритишга юбори­лади. Бу танлаб эритиш пневматик типидаги бирин-кетин ўрнатилган агитаторлар қаторида ўтказилади. Биринчи агитаторда сульфат кис­лотасини концентрацияси 50 - 60 г/л ташкил этади. Танлаб эритиш даврида кислота нейтралланади. Бунда аралашмалар гидролизга учраб чўкмага ўтишади. Гидролиз жараёни биринчи агитаторга марганец ру­дасини қўшиб эритмани рН ни ўзгартириб бошқарилади. Охирги агита­торда суюқ фаза рН ни 5,2 - 5,4 гача кўтарилади. Гидролизни тўлиқ ўтилгани охирги агитатордан чиқаётган пульпадаги темир (II) миқ­дорлиги орқали баҳоланади. Одатда бу миқдорлилик 30 - 50 мг/л ташкил қилиши керак.
Нейтраль циклдаги охирги агитатордан пульпани қуюқлаштиргич­га юборилади. Нейтраль қуюқлаштиргичдан чиққан эритма, одатда, яхши тиндирилган қаттиқ моддани миқдорлиги 1 г/л дан ошмайди. Эритма ўзи билан танлаб эритишни маҳсулоти ҳисобланади. Уни зар­ралардан тозалаб, рухни электролитик тикланишга юборилади.
Нейтраль қуюқлаштиргичларни қуюқ маҳсулоти Ж : Т = 3 - 4 га эга бўлиб, нордон циклни пневматик агитаторларга юборилади. Нор­дон танлаб эритишнинг биринчи агитаторига миқдорлиги 40 г/л рух ва 120 - 160 г/л H2SO4 бўлган ишлатилган электролит берилади.
Охирги агитаторда сульфат кислота миқдорлиги 0,5 - 1,0 г/л гача пасаяди, Т : Ж ни нисбатлиги эса 10 - 12 гача кўтарилади.
Нордон циклда охирги агитаторда пульпа қуюқлаштирилади. Қу­юқлаштиргичда пульпа тиндирилади, ZnO қўшимча эрийди, кислота нейтраллашиб рН 4,0 - 4,5 кўтарилади, аралашмалар гидролиз бўлиб чўкмага ўтади.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish