164
786-3115
Ўртачадан
юқори
3116-9635
31
2.178.234
473
4.600
Юқори 9636 дан кўп
53
23.771.825
919
25.870
Жаҳон
210
29.509.614
5.754
5.130
Малайзия, Таиланд, Вьетнам, Индонезия ва бошқа мамлакатлар келиб
қўшилмоқда. Бу давлатларга хос бўлган хусусият шуки, бозор
муносабатлари кенг қўлланилмоқда, саноат (индустрия)нинг
ривожига
алоҳида эътибор берилмоқда, хорижий инвестициялар (қўшма корхоналар
жуда кўп) кўп ишлатилмоқда ва оқибатда иқтисодиѐтнинг ўсиш суръатлари
юқори (5-10, ҳатто 14-15 фоиз). Хитой Халқ Республикаси ҳам 1979 йилдаги
иқтисодий ислоҳотлар туфайли тараққиѐт йўлига кирди (айниқса очиқ
иқтисодий ҳудудларда ўсиш катта). Шулар туфайли бу соҳада иқтисодий
таълимотларда ҳам ўзига хос йўналишлар юзага келди. Ҳозирги давр
иқтисодиѐтчилари У.Ростоу, Р.Эмерсон, П.Самуэльсон ва бошқалар
колониализмнинг ижобий томонларини, унинг қолоқ
мамлакатларга
«тараққиѐт» олиб борганлигини бўрттириб кўрсатишга интилмоқдалар.
Гўѐки мустамлакалар илғор мамлакатлар ѐрдамида ўз мустақиллигини
таъминлашга эришганлар. Бу тузум илғор ва қолоқ мамлакатларга бирдек
наф келтирган деб ҳисобланилади. Р.Эмерсон фикрича, колониализм Шарқ
халқлари учун тараққиѐт йўлидан боришга имконият яратди.
Айрим иқтисодчилар колониализмнинг салбий томонларини ҳам
инкор этмаган ҳолда, уни XIX аср охири ва XX асрдаги капиталистик
мамлакатлар «деформация»га учради, мустамлака давлатларининг дўстига
айланди, демоқдалар. «Яхши колониализм» иқтисодий
ривожланишни
рағбатлантиради, бу давлатларнинг ўз-ўзини бошқаришини таъминлайди.
Яна бир энг долзарб масала - бу демография муаммосидир. БМТ
маълумотларига кўра, 1945-95 йиллар давомида жаҳонда аҳоли сони 2.5
миллиарддан 5.5 миллиардга етди (ўсиш 3 миллиард), ялпи ички маҳсулот
(миллий даромад) 7 триллиондан 22 триллион АҚШ долларига ўсди. Лекин
аҳолининг асосий қисми энг тез кўпаяѐтган жойларда иқтисодий ўсиш суст.
Ўз даврида Шарль Фурье Ер шаридаги максимал аҳоли сони 5 миллиарддан
ошмаслиги керак, деган ғояни айтган эди. XXI аср бошида 6 миллиард
аҳолининг иқтисодий аҳволини ўйлаш керак бўлади. Шулар туфайли
назария ва концепциялар илгари сурилган.
Шулар ичида давлатнинг иқтисодий ривожланишдаги
роли масаласи
муҳимдир, бу ҳақда юқорида фикр юритилган эди, маълумки,
классик ва
неоклассик таълимот тарафдорлари давлатнинг иштирокини имкони борича
чеклашни таклиф этса, Кейнс ва кейнсчилар ҳамда неокейнсчилик
давлатнинг роли фаол бўлишини тарғиб этади. Бу ҳолатда ҳам
ана шундай
икки хил қараш ҳарактерлидир. Масалан, инглиз иқтисодчиси П.Бауэр
давлат фақат норентабел соҳалар, масалан транспорт, алоқа, коммунал
хўжалик, техник қадрларни тайѐрлаш ва бошқа тармоқлар
фаолиятига
165
аралашуви ва уларга давлат секторидан ѐрдам бериши керак деган ғояни
илгари суради. Бошқа рентабелли тармоқлар эса хусусий сектор қўлига
берилиши ва у ерда давлатнинг роли минимал бўлиши керак, дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: