С.Кромптон «мюль-машина»ни яратди, 1785 йилда Э.Картрайт механик тўқув
станогини ижод қилди, бу дастгоҳ 40 одамнинг ишини бажарарди. Р.Аркрайднинг тўқув
машинаси эса бу соҳанинг унумдорлигини кескин оширди.
Ишлаб чиқаришнинг энергетик базаси кул ва сув оқимидан 1782 йилда Ж.Уатт
томонидан ишлаб чиқилган буғ машинаси иҳтиѐрига ўтиши муҳим ўзгариш бўлди, бу
машина асосида 1805 йилда буғ кемаси-пароход яратилди, 1811 йилда Ж.Стефенсон
паровоз ясади, 1830 йилда эса Манчестер-Ливерпуль темир йўли қурилди.
Металлургия соҳасида 1735 йилда А.Дерби пистакўмир ўрнига тошкўмирдан
фойдаланиб, домна печидан нисбатан сифатли ва кўпроқ миқдорда металл олиш йўлини
топди. Ж.Уилкинсон ҳамма нарса, кўприк, қувур ва ҳатто пароход ҳам металлдан
бўлиши керак, деган ғояни илгари сурди. Темирдан пароход ясалганида унинг сувда сўза
олишига хеч ким ишонмади.
Саноат инқилоби иқтисодиѐт ва ижтимоий ҳаѐтда кескин ўзгаришларга олиб
келди. 1701-1802 йиллар оралиғида тўқимачилик ривожи туфайли Англияда пахта
толасидан фойдаланиш 6000 фоизга ўсди. 1788-1838 йилларда чўян эритиш 68 минг
тоннадан 1347 минг тоннагача ошди.
Сиѐсий соҳада ҳам муҳим ўзгаришлар рўй берди, демократик, парламентар
институтлар юзага кела бошлади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бу инқилобий
ўзгаришларни ҳамма ҳам тўла тушуниб етмади. Масалан, А.Смит машина ва
фабрикаларни кўргани ҳолда мануфактурани қўллади, Англия келажаги қишлоқ
хўжалиги билан боғлиқ деб ўйлади.
Адам Смит (1723-1790) Шотландиянинг Керколди шаҳрида божхона амалдори
оиласида дунѐга келди. Глазго ва Оксфорд университетларида таълим олди, у ерда
фалсафа, адабиѐт, тарих фанлари билан бирга физика ва математикани ҳам ўрганди.
А.Смит 1748 йилда Эдинбургда оммавий лекциялар ўқий бошлади. Глазго
университетининг профессори лавозимига сайланди, кейинчалик ижтимоий фанлар
кафедрасини бошқарди. А.Смит 1759 йилда ўқиган лекциялари асосида этиканинг
фалсафий муаммоларига бағишланган ўзининг биринчи «Аҳлоқий ҳиссиѐт назарияси»
китобини яратди. Унинг иқтисодчи бўлишига Глазгодаги ўзига хос сиѐсий иқтисод
клубидаги иштироки, қисман философ ва иқтисодчи Давид Юм билан дўст бўлганлиги
таъсир этди. Аммо у 1764 йилда университетдаги ишини ташлаб, бир инглиз
аристократнинг оиласига тарбиячи бўлиб келди (герцог Баклю). Ўз тарбияланувчиси
билан Европа бўйлаб саѐҳатга чиқди, Швейцарияда Вольтер, Францияда Дидро,
физиократлар Ф.Кенэ ва А.Тюрго, Д`Аламбер, Гельвеций, Гольбах ва бошқа таниқли
прогрессив олимлар билан учрашди, уларнинг ишлари билан танишди. Бу учрашувлар
олимнинг дунѐқарашини шакллантиришга катта таъсир қилди.
У 1766 йилда ўз юртига қайтди ва ўзининг бош асари - «Халқлар бойлигининг
Do'stlaringiz bilan baham: |