Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети


табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот»ни ѐзишга киришди, бу асар 1776 йил 
мартда Лондонда чоп этилди. Асарда инсоният томонидан илгари яратилган иқтисодий 
билимлар мужассамлаштирилди ва умумий назарий принциплар асосида нисбатан 
батартиб иқтисодий фанлар тизимига айланди. 
А.Смитнинг бу асари беш китобдан иборат бўлиб, биринчисида қиймат ва 
қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида - капитал жамғарилишининг 
шаклланиши даврида Европанинг иқтисодий ривожланиши, учинчисида - турли 
халқларда фаровонлик, капитализм тараққиѐтининг тарихий шарт-шароитлари, 


63 
тўртинчисида - меркантилизм ва физиократларнинг таълимотига муносабати, 
бешинчисида эса давлат молия тизими тадқиқ этилган. Бу ажойиб асар А.Смит 
тириклигидаги даврда тўрт марта, ўлимидан кейин аср охиригача уч марта такроран нашр 
этилди. Бу асардаги хулосалар кенг жамоатчиликни фақат Англиядагина эмас, балки чет 
элларда ҳам қизиқтириб қолди. Россияда бу асарнинг таржимаси биринчи марта 1802-05 
йилларда чоп этилди. 
Ўсиб бораѐтган соҳибкорлар учун бу асар айниқса асқотди, феодализм 
қолдиқларини тугатиш учун қимматли қурол бўлди. Янги капиталистик, яъни бозор 
иқтисодиѐтининг классик таълимоти яратилди. 
А.Смит томонидан тадқиқ этилган инсоннинг табиати, инсон ва жамият орасидаги 
муносабат классик мактаб қарашларининг асосини ташкил этади. Бунда «иқтисодий 
одам» тушунчаси кейинроқ пайдо бўлишига қарамасдан, унинг кашфиѐтчилари А.Смитга 
таянганлар. 
А. Смит услуби, унинг ўзига хос хусусиятлари 
Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг моддий-турмуш даражасини 
ошириш муаммолари А.Смит тадқиқотининг предметини ташкил этади. Қандай шарт-
шароитлар ва қандай қилиб инсонлар юқорироқ моддий турмуш даражасига эриша 
оладилар деган фикр асарнинг асосий ғоясини акс эттиради. 
Иқтисодиѐт ривожланиши билан саноат товарларни нархи пасайиши, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари нархи эса ўсиш тенденциясига эга деб ҳисоблайди. Демак, 
шундай ҳулоса қилиш мумкинки, аграр соҳа устун (бу хато). 
Методологик жиҳатдан бу тадқиқот иқтисодий либерализм концепциясига, яъни 
физиократларнинг табиий тартиби, янада аниқроқ бозор иқтисодиѐти муносабатларига 
асосланади. 
Олим ўз асарлари ва тадқиқотларида одамлар баъзи бир шундай табиий 
ҳусусиятларга эгаки, улар ижтимоий тузумга боғлиқ эмас, деган ҳулосага асосланади. 
Ана шундай ҳусусиятлардан бири - эгоизм (худбинлик) бўлиб, одамлар ўз хўжалик 
фаолиятларида унга амал қиладилар. Аммо айрим шаҳснинггина манфаатлари жамият 
манфаатларига мос тушади, деб уқтиради у. Ҳар бир одам ўз шаҳсий манфаатини кўзда 
тўтади, аммо бу ҳолатда кўп бошқа ҳолатлардаги каби, у «кўринмас қўл» томонидан 
унинг ниятида ҳам бўлмаган мақсад сари йуналтирилади... 
Ҳозирги даврда барчага яхши маълум бўлган «кўринмас қўл» ибораси билан бирга 
«иқтисодий одам» тушунчаси ҳам киритилди. Унга кўра , шаҳсий манфаатлар туфайли 
савдо ва алмашув жараѐни амалга ошади. «Менга керак бўлган нарсани берсанг, мен 
сенга керак бўлган нарсани бераман», қабилида, яъни шаҳсий манфаатларнинг талабини 
қондириш йўли тутилади, яъни гап кимнингдир саҳийлигида эмас. 
Иқтисодий ривожланишнинг шаҳсий манфаат ва стихияли қонунларнинг ўзаро 
ниҳоятда самарали ҳаракати шароитларини А.Смит «табиий тартиб» деб атаган. А.Смит 
ва унинг издошлари бу тушунча бир томондан иқтисодий сиѐсатнинг тамойили ва 
мақсади бўлса, иккинчи томондан бу иқтисодий ҳаракатни ўрганиш учун назарий 
конструкция ѐки моделдир. Демак, жамиятга наф келтирувчи фаолиятни бирор ҳаракат 
билан чекламаслик керак, деган хулоса чиқарилади. Бу тамойилга кўра қуйидагилар 
таклиф этилади: 
Ишчи кучининг эркин ҳаракати; 
Савдода (ер савдосида ҳам) тўла эркинлик; 
Саноат ва ички савдони хукумат томонидан регламентация қилишга қатъий қаршилик; 
Эркин ташқи савдо (протекционизмга қарши). 
Олимнинг бу ғоялари кейинчалик тўла амалга ошди. 
А.Смит капиталистик жамиятни табиий тузум билан бир деб тушунган, шунинг 
учун капиталистик муносабатлар абадий, капиталистик хўжалик намояндаларининг 
хусусиятлари одамнинг табиий хусусиятлари кабидир, деб изоҳлайди (бу фикрнинг 
қанчалик тўғрилигини тарих кўрсатади). А.Смитнинг тушунчаси бўйича иқтисодий ҳаѐт 


64 
шундай жараѐнки, у айрим кишиларнинг ҳоҳишига боғлиқ бўлмаган объектив қонунларга 
бўйсунади. Бу қонунлар табиийдир, инсоннинг табиатидан келиб чиққан хўжаликнинг 
«табиий» қонунларини очишга интилган олим амалда капиталистик ишлаб чиқаришни 
тадқиқ этди. 
А.Смит иқтисодий ҳақиқатга оид фактларни қандай бўлса шундай ҳолда, бевосита 
кўзатувчига қандай кўринса шундай ўрганиш билан чекланмасдан, «табиий баҳо», 
«табиий норма», иш ҳақи ва бошқаларнинг нимага боғлиқ эканлигини аниқлашга ўринди. 
Бунинг учун у мантиқий абстракция ѐрдамига таяниб иш юритди. У тасодифий 
воқеалардан ҳоли равишда капиталистик хўжаликнинг айрим хусусиятлари тўғрисида 
қатор муҳим хулосалар чиқарди. Шу билан бирга у бошқа вазифа - аниқ иқтисодий 
ҳаѐтни изоҳлашни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйди. У шу мақсадда шундоққина 
кўриниб турган капиталистик хўжалик воқеаларини изоҳлади ва маълум системага солди. 
А.Смит абстракция усулидан фойдаланиб қатор чуқур илмий хулосаларга келди, 
ҳодисаларнинг ички боғланиши масалаларига кириб борди. Шунга параллел равишда у 
бошқа йўлдан ҳам борди, капиталистик хақиқат тўғрисидаги бевосита кўзатиш 
натижаларини умумлаштирди. Биринчи метод изотерик, иккинчиси - экзотерик усуллар 
деб аталади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish